Педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари
Download 80 Kb.
|
8 ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланиши
ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Режа: 1. Педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланиши. 2. Педагогик технологияларнинг мақсади, мазмуни ва вазифалари. 3. Бугунги кунда педагогик технологияларга берилаётган таърифларнинг таҳлили. Педагогик технологияларнинг вужудга келиши ва шаклланиши Педагогика фанининг бир қисми бўлиб ҳисобланувчи методика ўқитиш усуллари ўқув жараёнининг самарадорлигини ошириш каби масалалар билан шуғулланар экан, у уч йўналишда иш олиб боради. а) ўз фаолияти давомида қандай натижага эришмоқчи, ҳозирги давр талаблари жамиятнинг ривожланиш босқичи ва давлатнинг ўз олдига қўйган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда методика фани иш олиб боради. Демак, биринчи вазифа мақсадни белгилашдир. Таълим мақсадларини белгилашда ёшларнинг интеллектуал ва маънавий ривожланиш даражаси, моддий-техника база, яъни иқтисодий таълимот, ўқитувчи кадрларни малакавий тайёргарлик даражаси, фан-техниканинг ривожланганлик даражаси кабилар ҳисобга олинади. Ана шу омилларни ўрганиб мавжуд ҳолатга баҳо берилади ва улардан келиб чиққан ҳолда таълим мақсадлари белгиланади. б) Ўқитиш зарур бўлган билимларнинг ҳажмини белгилаш жараёнида биринчи галда белгиланган мақсадларга асосланади. Биз қандай натижага эришмоқчимиз ва қандай билимлар зарур ва шарт бўлиб ҳисобланади? Тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган билимларнинг қайсиларини ўрганиш лозим? Ёшларнинг соғлом, жисмоний ва руҳий ривожланишларини ҳисобга олиш, мия рефлексларини ишлаш имкониятларини ҳисобга олиш, билимлар ҳажмини белгилашда ҳисобга олиниши зарур бўлган омиллар қаторига киради. Демак: 1. Мақсад омили. 2. Фан–техниканинг ривожланиш даражаси. 3. Инсон имкониятларини ҳисобга олиш. Аввал умумий билимлар ҳажми, сўнгра эса ўрганиш босқичлари бўйича билимлар ҳажми белгиланади. в) Таълимнинг мақсади ва ўрганиш лозим бўлган билимлар ҳажми аниқлаб олингач, ана шу билимларни қандай йўллар ва усуллардан фойдаланган ҳолда эгаллаш масаласи майдонга чикади. Белгилаб олинган билимларни кам меҳнат ва кам вақт сарфлаб осонлик билан эгаллаш усулларини ишлаб чиқиш муҳим масала бўлиб ҳисобланади. Методика фани мана шу вазифани бажаришга бел боғлайди Аммо бугунги кунда методика фани умумий йўналишларни кўрсатишга хусусий хулосалар чиқаришга педагогларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришга қаратилган бўлиб, ўз вазифасини тўла қонли равишда бажара олмаяпти. Шунинг учун методика фани бугунги кунда янги педагогик технологиялар билан бойитилиши талаб этилмоқда. Янги педагогик технологиялар методикадаги умумийликни аниқлик билан тўлдиришга қаратилган. Янги педагогик технологиялар ўқув жараёнининг натижасини кафолатлаш юқори самарадорликка эришиш кам вақт сарфлаб катта ҳажмдаги билимларни эгаллаш имконини туғдиради. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат курси бўлажак педагогларда ўрганган таълим ва тарбиявий технологияларни тўғри ўз ўрнида ва юқори самара билан қўллаш малакасини ҳосил этишга қаратилган бўлиб, у ўқитувчига нутқ малакасини, психологик ҳолатни бошқариш малакасини, ўқув жараёнини ташкил этиш малакасини ҳосил этиш йўл-йўриқларини кўрсатади. Таълим тизимида таълим жараёнини ташкил этиш тарихига назар ташласак, таълимнинг ривожланиш тенденциясини кўриш мумкин: 1. Хотира мактаби. 2. Тушуниб урганиш мактаби. 3. Фикрлаш мактаби. 4. Янги педагогик технологиялар. Демак, таълим тизими ўзгарувчан тизим бўлиб доимий ривожланишда экан, бугунги кунда биз анъанавий таълим репродуктив тизимдан педагогик технологиялар тизимига ўтишни мақсад қилиб қўйдик. Педагогика фанида мавжуд бўлган анъанавий хусусий метод қуйидаги характерли хусусиятларни ўз ичига олади: 1. Таълим мақсадлари аниқ белгиланмаган (Талабаларнинг ўзлаштириш даражалари дастурларда аниқ белгиланмаган). 2. Таълим жараёни илғор педагогларни тажрибаларини умумлаштиришга асосланган (Ҳар бир яхшироқ натижага эришган ўқитувчининг тажрибаси умулаштиришга ҳаракат килинади). 3. Тажриба ва хатоларни ўрганиш натижасида ўқитувчининг хусусий хулоса чиқаришига асосланади. 4. Бу тизим кафолатланган натижага эришишга имкон бермайди. Анъанавий таълим шаклининг ижобий ва салбий томонлари
Download 80 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling