Педагогик технологияларнинг мазмуни, маkсади ва вазифалари
Педагогик технологияларнинг мақсади, мазмуни
Download 80 Kb.
|
8 ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
Педагогик технологияларнинг мақсади, мазмуни
ва вазифалари Таълим технологияларини ишлаб чиқишда қуйидаги ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олиш керак. 1. Ўқувчи субъектига алохида эътибор бериш. 2. Технологик хусусиятга эга бўлиши. 3. Тизимлилик (педагогик технология) тизимлилик хусусиятига эга бўлиши керак, яъни мантиқий боғланишлар ва яхлитликнинг мавжуд бўлиши. 4. Бошқарувчанлик хусусияти, яъни диагностика, режалаштиришга қараб натижаларни коррективлаш, яъни мослаштириш. 5. Самаралилик хусусияти. Натижалари самарали, оптимал куч ва маблағ талаб этувчи ҳамда стандарт таълимга тўғри келувчи бўлиши лозим. 6. Конспектуаллик хусусияти. Ҳар бир педагогик технология чуқур ғояга эга бўлиши, илмий асосланиши лозим. Педагогик технологияларга ўтиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш лозим. Диагностика Планлаштириш Аниқ конкретлаштирилган мақсадни белгилаш. Белгиланган мақсадга эришишнинг аниқ усул, метод ва шаклларини қайта ишлаб чиқариш лозим. Педагогик технологиялар шахсга индивидуал ёндашув масаласини олдинга суради ва унга асосланади. Шахснинг индивидуаллигига асосланиш бу шахсни активлигини ошириш, унинг янги хусусиятларни, қобилиятларни кашф этиш ва ривожлантиришдир. Ҳар бир шахснинг танлаш имкониятини ва эркин ривожланиш имконини яратишдир, яъни «ривожлантирувчи таълимни» ишга тушишини таъминлашдир. Хотира мактабидан фикрлаш мактабига ўтиш ва ундан кейин ривожланиш мактабига ўтиш мақсад қилиб қўйилади. Индивидуал таълимни ривожлантириш натижасида ўз-ўзидан таълим кўп профилли, кўп даражали ёки дифференциаллашган (табақалашган) бўлиб қолади. Илгари битта танлаб олинган траекториядан четга чиққан талабаларни траекторияга солиш ҳаракат қилинган бўлса, эндиликда ҳар бир талаба учун ўз траекторияси ишлаб чиқилиши ва унинг ривожланиш қадамлари назорат қилиб борилиши лозим, яъни ҳар бир талабанинг ҳар томонлама ривожланиши ўрганилиб, сўнгра кейинги ривожланиш режалари тузилади. Педагогик технология бу илмий техникавий тараққиёт меваси бўлиб, «Педагогика», «Технология» фанлар уланишидан пайдо бўлади. Оммавий таълимнинг ривожланиши бу фаннинг пайдо бўлиши учун замин яратади. «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида 12 йиллик мажбурий таълимга ўтилади. Таълим тизими олдига янги юксак вазифалар қўйилди. Бундай юксак вазифаларни бажариш учун методика педагогик технологиялар билан бойитилиши талаб этилади. Бугунги кунда ҳар бир педагогдан юқори самарадорлик талаб этилмоқда. Аммо, илм–фаннинг тез ривожланиши билимлар ҳажмини ошиб бориши ўқитувчидан янгича ёндашувни талаб этмоқда. Бугунги кунда педагог эски методлардан фойдаланиб юқори самарадорликка эришиши қийин. Шунинг учун ҳам биз талабаларни янги педагогик технологиялар билан таништиришимиз уларни бу борадаги малакалар билан қуроллантиришимиз зарур. Бўлажак ўқитувчилар нафақат методика, балки педагогик технологиялар билан танишиши ва улар бемалол қўллай олиш даражасига етишлари талаб этилади. Бугунги кунда педагогик технологияларга жуда катта талаб қўйилмоқда. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» юқори малакали кадрларни тайёрлашни талаб этаётган бир вақтда кафолатланган самарали натижани вужудга келтирувчи йўналиш жуда катта аҳамият касб этади. Фақат кафолатланган самарали натижага асосланган таълим тизимигина малакали кадрларни етказиш мумкин. Шунинг учун ҳам педагогик технологияларни янада мукаммаллаштириш янги технологияларни ишлаш талаб этилмоқда. Айниқса тарбия борасида педагогик технологиялар кам ишланган. Баъзи технологияларда аниқлик етишмайди, бу эса натижани кафолатлаш педагогик маҳорат халақит беради. Педагогнинг маҳоратига ҳам бугунги кунда талаблар ошиб бормоқда. Педагогдан нафақат ўз психикасини ва нутқ маданиятини бошқариш, балки талабаларниниг психик ҳолатини бошқариш талаб этилмоқда. Бу вазифани бажариш учун эса педагог талабанинг психикасини ўта нозик жиҳатларини ўрганиш ва ҳар бир талабанинг қалбига йул топа олиш лозим. Бунинг учун ҳар бир педагог ўз устида тинмай меҳнат қилиши керак. Ҳар бир педагогик давр ўз ўзгаришлари ва янгиликларини тақозо этади. Янги педагогик технологияларнинг мақсади ва ҳар бир босқичда асосан таълим ва тарбия самарасини оширишга қаратилган. Таълим–тарбия жараёнининг самарасини ошириш янги сифат даражасига ўтиш имконини беради. Янги педагогик технологиялар ҳозирги давр учун, яъни инсоннинг ривожланиш даражаси ва техника ривожланиш даражасига мос тушиши ҳамда инсон ва техника ресурсларидан унумли ва уйғун фойдаланишни таъминлаш лозим. Янги педагогик технологияларни мазмуни кенг масштабда қаратилган булса: а) Гуманизациялаштириш ва демократлаштириш. в) Индивидуаллаштириш с) Ривожлантириш Тор маънода педагогик технологияларни мазмунини маълум вазиятдан ва муаммодан келиб чиққан ҳолда асосий принципларга асосланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Download 80 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling