Педагогика фанининг долзарб масалалари


Download 453.5 Kb.
bet1/4
Sana06.04.2023
Hajmi453.5 Kb.
#1335129
  1   2   3   4
Bog'liq
Педагогика долзарб 2015


ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ҚОШИДАГИ КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ

Педагогика ФАНИнинг долзарб масалалари


модули бўйича

ИШЧИ ДАСТУР





Таълим тури:

Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш

Малака ошириш тоифаcи:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагогика фани ўқитувчилари



ТЕРМИЗ - 2015


Мазкур ишчи ўқув дастур ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагогика фани ўқитувчилари малакасини ошириш курси намунавий дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.



Тузувчи:

-


Тер ДУ Умумий педагогика кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди


А. Раҳматуллаев










Тақризчилар:

-
-

Тер ДУ Умумий педагогика кафедраси мудири, педагогика фанлари номзоди
М. Бозорова

Тер ДУ Умумий педагогика кафедраси доценти, педагогика фанлари Р. Имомқулов



















































I. ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 28 майдаги “Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 1761-сонли қарорида чет эл тажрибасини инобатга олган ҳалда, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун янги ўқув режалари ва дастурларини қайтадан ишлаб чиқиш, уларда анъанавий мактаб таълими услубларидан воз кечиб, амалий машғулотлар ва ишлаб чиқариш амалиёти бўйича соатлар кўпайтирилиши назарда тутилган.


Бугунги кунда педагогика коллежлари ҳар бир педагогика фани ўқитувчисининг замонавий дарс мазмуни, унинг шакл ва методларини тўғри танлай олиши ва уларни амалга ошира олиши ўқувчиларнинг давлат таълим стандартлари талабларини бажаришининг муҳим омилларидан биридир.
Шундай экан, академик педагогика коллежлари таълим жараёнида фаолият кўрсатаётган ҳар бир педагогика фани ўқитувчисининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими жараёни моҳиятини яхши тушуниши, замонавий таълим методларни яхши билиши, уларни тўғри қўллай олиши бугунги кун талабидир.
“Педагогика фанинининг долзарб масалалари” модули машғулотлари давомида педагогика фани соҳасида қўлга киритилган ютуқлар ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш методикаси ҳамда уни таълим жараёнига тадбиқ этиш масалалари ёритилади.
Ушбу модул бўйича ишчи дастур академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг педагогика фани ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнида қўлланилади.
Ушбу ўқув модулида тингловчининг ўқув юкламаси -20 соат бўлиб, шундан:
Жами аудитория ўқув юкламаси: –16 соат;
Жумладан: Назарий машғулотлар: – 8 соат;
Амалий машғулотлар: – 8 соат;
Кўчма машғулот: – назарда тутилмаган
Мустақил тайёргарлик: – 4 соат.



Download 453.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling