Педагогика фанлар укитишнинг энг мухим тушунчалари асосида мавзуларни узлаштириш


Download 17.51 Kb.
bet2/4
Sana17.06.2023
Hajmi17.51 Kb.
#1532471
1   2   3   4
Bog'liq
1544885374 68573

Педагогиканинг предмети сифатида таълим-тарбия жараёни ва унда амалга оширишга қаратилган махсус тайёргарлик кўрган кишиларнинг фаолияти тушунилади. Турли манбалар ва муаллифларнинг педагогикага берган таърифларидан келиб чиққан ҳолда уни қуйидагича ифодалаш мумкин:

Педагогиканинг предмети сифатида таълим-тарбия жараёни ва унда амалга оширишга қаратилган махсус тайёргарлик кўрган кишиларнинг фаолияти тушунилади. Турли манбалар ва муаллифларнинг педагогикага берган таърифларидан келиб чиққан ҳолда уни қуйидагича ифодалаш мумкин:


Бу таъриф маълум даражада «Таълим тўғрисида» қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг мазмунига мос келади. Фақат ўқувчи ёшлар эмас, жамиятнинг барча аъзолари таълим ва тарбиядан бахраманд бўлишлари, узлуксиз таълим тизими таъсирида камолот сари интилиш зарур.
Педагогика жамиятнинг барча аъзоларини ижтимоий эҳтиёжга мос ҳолда тарбиялаш, шахс сифатида шакллантириш, замонавий билим кўникма ва малакалар беришнинг йўл-йўриқлари қонуният ҳамда мазмун моҳиятини ўрганувчи фандир.

Шўролар тизими давридаги комунистик мафкурага асосланган тарбия кўп жиҳатлари билан барча халқлар ва миллатларни бир қолипда «улуғ оға» руҳига мослаштириб улғайтиришга мўлжалланган эди. Бу иллатдан воз кечиб, биринчи навбатда миллий руҳда тарбиялашга алоҳида эътибор берилди.


Президент И.Каримов таъкидлаганларидек: «Буюк давлат, буюк келажагимизга эришиш учун оқил, маърифатли, айни пайтда ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялашимиз керак. Бундай инсонларни тарбиялаш эса ижтимоий фанимизнинг муқаддас бурчидир».

Халқимиз бой миллий тарбия анъаналарига эга, унга суяган ҳолда комилликка интилувчи шахсни таркиб топтириш мумкин. Лекин педагогика фани умуминсоний тарбиянинг нодир намуналари таъсирида миллий тарбияни бойитиб боришни ҳам мақсад қилиб қўйган.


Бу буюк мақсадлар ўз навбатида таълим ва тарбиянинг тажрибада синалган шакллари билан бир қаторда, жаҳондаги илғор педагогик технологиялардан қўлланиш, етук мутахассислар тайёрлаш, ёшларнинг қобилияти, қизиқиши ва имкониятларини ҳисобга олган вазифаларни ҳал этишга қаратилган.

Download 17.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling