Педагогика фанлар укитишнинг энг мухим тушунчалари асосида мавзуларни узлаштириш


Download 17.51 Kb.
bet4/4
Sana17.06.2023
Hajmi17.51 Kb.
#1532471
1   2   3   4
Bog'liq
1544885374 68573

Фан учун илмий-назарий асос таянч бўладиган таълимот, шу фаннинг методологик асоси ҳисобланади. Педагогика фани пайдо бўлибдики, ҳар доим ўзининг аниқ методологик асосларига амал қилиб келади. Турли жамият ва тузумларда педагогиканинг методологик асоси сифатида фалсафанинг ҳар хил оқимлари алиб келинган.


Ҳозирги шароитда янгиланаётган педагогика учун "Таълим тўғрисида»ги қонун ва "Кадрлар тайрлаш миллий дастури" ҳам илмий-назарий асос бўла олади. Олий Мажлис томонидан қабул қилинган таълим-тарбия ва мактаб-маорифга дахлдор бўлган ҳужжатлар ҳам таянч вазифасини ўтай олади. Давлат ҳокимияти томонидан ишлаб чиқилаётган меъёрий ҳужжатларга асосланиш ҳам фойдадан холи бўлмайди.
Республика Президенти И.Каримовнинг кўпгина асарларида педагогика учун назарий асос бўладиган ғоялар илгари сурилмоқда. Улардан ҳам ўринли фойдаланиш фаннинг тараққиётига ҳисса қўшади.

Миллий истиқлол педагогикасининг таркиб топиши унинг методологик асосларини тубдан ўзгартирди. Профессор Қ.Йўлдошев ўзининг фан докторлик диссертациясида ("Янгиланган педагогик тафаккур ва умумтаълим мактабларда адабиёт ўқитишнинг илмий-методологик асослари") педагогика фанининг методологик асосларига янгича ёндашувни атрофлича баён этган.


Олимнинг таъкидлашича, биринчи навбатда ўзбек миллий педагогикаси учун Ислом фалсафаси методологик асос вазифасини ўтайди. Чунки ҳеч бир таълимотда инсоннинг камолотга етишиши ислом фалсафасидек ишончли ва мукаммал асосланмаган. Муқаддас битик "Қуръон" инсоннинг моҳияти, яшаш тарзи, таълим-тарбиясини ундан эришиладиган натижаларни мукаммал кўрсатиб берган.

Адабиётлар руйхати:

1.Узбекистон республикасининг «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» Тошкент 1997 йил.

2.Мунавваров А.К. «Педагогика» Тошкент 1996 йил.

3.Мусурмонова О. «Укитувчиларнинг маънавий маданиятини шакиллантириш» Тошкент 1993 йил

4.Нишоналиев У. Турсунов И. «педагогика курси» Тошкент 1996 йил.

5.Мовлонова, Тураева. «Педагогика» Тошкент «Укитувчи»-2001 йил.

6.Гайбулллаев Н.Р. «Педагогика» Тошкент-1996 йил.

7.Фозилова Ж, Султонов Р, Саидов Х. «Укитувчи маънавиятини шакиллантириш» Тошкент 2000 йил.


Download 17.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling