Pedagogika instituti informatika kafedrasi


MUNDARIJA O‘QUV MATERIALLAR………………………………………...4


Download 5.74 Mb.
bet2/17
Sana19.08.2023
Hajmi5.74 Mb.
#1668491
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Majmua 2021

MUNDARIJA

  1. O‘QUV MATERIALLAR………………………………………...4

  1. Ma’ruza mashg‘ulotlari………………………………………………..5

  2. Amaliy, laboratoriya mashg‘ulotlari………………………………..

  1. MUSTAQIL TA’LIM MASHG‘ULOTLARI

  1. Kurs ishi bo‘yicha tavsiyalar………………………………………

  2. Mustaqil ish bo‘yicha tavsiyalar…………………………………..

  1. GLOSSARIY……………………………………………………..

  2. ILOVALAR………………………………………………………

  1. Fan dasturi………………………………………………………..

  2. Ishchi fan dasturi…………………………………………………

  3. Tarqatma materiallar…………………………………………….

  4. Testlar…………………………………………………………….

  5. Baholash mezonlari………………………………………………

  6. Boshqa ma’lumotlar……………………………………………..

  7. O‘UM elektron variant…………………………………………..



  1. O‘QUV MATERIALLAR

Маъруза №1
SQL ТИЛИ ВА УНИНГ ОПЕРАТОРЛАРИ
Режа:

  1. SQL тили ҳақида

  2. SQL тилибуйруқларининг турлари

  3. SQL тилида маълумот турлари

  4. SQL тилининг операторлари

SQL тили ҳақида
Маълумотлар базаси дунёси тобора ягона бўлиб бормоқда. Бу жараён ҳар хил компьютер муҳитларида фаолият кўрсатувчи ахборот тизимларини яратишда қўлланувчи ягона стандарт тил яратишни талаб қилди. Стандарт тил бир командалар тўпламини билган фойдаланувчиларга уларни шахсий компьютер тармоқ ишчи станцияси ёки катта ЭҲМ да ишлашларидан қатъий назар маълумотни яратиш, излаш ва узатишга имкон беради.
Ҳаётда биз ҳар доим маълумотлар базаси билан иш кўрамиз. Қидирув тизими ёрдамида Интернетдан бирор маълумотни олиш учун маълумотлар базасига сўров жўнатиш керак бўлади. Ҳар сафар манзиллар китобида электрон почтангиз манзилини терганингизда ҳам маълумотлар базасига мурожаат қиласиз. Ҳаттоки пластик картангизни банкоматга қўйиб, PIN-кодни ва ҳисобингиздаги қолдиқни текшириш ҳам маълумотлар базаси орқали амалга оширилади. Шундай қилиб, хоҳлайсизми ёки йўқми, маълумотлар базасидан фойдаланишга тўғри келади. Маълумотлар базасига мурожаат қилиш жараёнида SQL тилидан фойдаланамиз, бу тил маълумотлар базасига сўровларни жўнатиш ва натижалар олиш учун мўлжалланган.
Ҳар қандай маълумотлар базаси (МБ) ҳар хил объектларга эга, яъни жадваллар, процедуралар, функциялар, тасаввурлар, кетма кетликлар ва ҳоказо.
«Мижоз-Сервер» технологиясига кўра фойдаланувчи ЭҲМ (Мижоз)лар сўровлари махсус маълумотлар серверларида (Сервер) қайта ишланади, фойдаланувчи ЭҲМларга фақат сўровни қайта ишлаш натижалари қайтарилади. Табиийки, сервер билан мулоқот қилиш учун ягона тил керак ва бундай тил сифатида SQL танланди. Шунинг учун ҳамма замонавий реляцион маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) версиялари (DB2, Oracle, Ingres, Informix, Sybase, Progress, Rdb) ва ҳаттоки нореляцион МББТ версиялари (масалан, Adabas) «Мижоз-Сервер» технологияси ва SQL тилидан фойдаланадилар.
SQL (Structured Query Language, одатда «сикюэл» дейилади) маъноси Таркибланган сўровлар тили. Бу реляцион маълумотлар базаларида ишлашга имкон берадиган тилдир.
Бу тил ифодаларининг хусусияти шундан иборатки, улар маълумотларни қайта ишлаш процедураларига эмас, натижаларига йўналтирилгандир.
SQL ўзи маълумотлар қаерда жойлашгани, қандай индекслар ва ҳатто амалларнинг энг эффектив кетма кетлигини қўллаш кераклигини аниқлайди; бу деталларни маълумотлар базасига сўровларда кўрсатиш керак эмас.
SQL тилининг ўзи IBM компаниясида МББТ DB2 яратиш жараёнида ишлаб чиқилган ва кенг кўламда RISC процессорли машиналарда UNIX тизимлар асосида ҳамда мейнфреймларда, суперкомпьютерлар асосида қурилган катта ҳисоблаш тизимларида қўлланилган. Шу билан бирга мустақил бўлмасдан PL/SQL vа Transact-SQL каби ички дастурлаш тилларига инкапсуляция қилинади.
1986 йилда ANSI (American National Standart Institute) SQL тилининг расмий стандартини ишлаб чиқди, 1992 йил бу стандарт кенгайтирилди. Бутун тил 30 га яқин операторларга эга бўлиб, баъзи версияларида сал кўпроқ, баъзиларида сал камроқ.
SQL тилида маълумотларни жадвал кўринишда тасвирлашга йўналтирилган амаллар концепцияси кўп бўлмаган (30 дан кам) ифодалардан иборат компакт тил яратишга имкон берди.
Икки хил SQL мавжуд: Интерактив ва жойлаштирилган. Кўп ҳолларда иккала форма бир хил ишлайди, лекин икки хил фойдаланилади.
Интерактив SQL маълумотлар базаси ўзида фаолият кўрсатади ва буюртмачи фойдаланиши учун чиқиш ҳосил қилиш учун ишлатилади. SQL бу формасида сиз команда киритсангиз у даров бажарилади ва сиз дарҳол натижани (агар у мавжуд бўлса) кўришингиз мумкин.
Жойлаштирилган SQL бошқа тилда яратилган дастурга жойлаштирилган SQL командалардан иборат.
SQL интерактив ва жойлаштирилган формаларида кўп сонли гуруҳлар ёки суббўлимлар мавжуд. Улар ANSI томонидан эътиборга олинган ва концептуал даражада фойдали, лекин кўпчилик SQL дастурлар уларни алоҳида қайта ишламайди, шунинг учун улар аслида SQL командаларининг функционал категорияларидир.
SQL стандарти ANSI томонидан аниқланган ва ҳозирда ISO томонидан қабул қилинган. Лекин коммерциал маълумотлар базалари дастурлари ANSI ни огоҳлантирмасдан SQL ни кенгайтирадилар, яъни фойдали ҳисоблаган ҳар хил хоссалар қўшадилар

Download 5.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling