Ишнинг мақсади: маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлашнинг назарий асослари, имкониятлари билан танишиш.
Ишнинг амалий аҳамияти: - Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат ва жамиятдаги ролини ошириш, маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш муаммосини назарий, методик, ижтимоий-сиёсий манбалар асосида ўрганиш
- “соғлом турмуш тарзи”, “қизларни оилага тайёрлаш”, “оиладаги соғлом турмуш тарзи”, “замонавий жамият ва соғлом турмуш тарзи” каби тушунчаларнинг педагогик, тиббий, гендер, маънавий-маърифий хусусиятларини аниқлаш;
- маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлашнинг самарали шакл, метод ва воситалари билан танишиш;
Тадқиқот натижаларидан олий таълим муассасаларида ақлий, маънавий-ахлоқий, меҳнат, жисмоний, нафосат, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий тарбия йўналиши, тарбиявий ишлар жараёнини ташкил этишда унумли фойдаланиш мумкин.
Сўзга чиқдилар: Мазкур масала юзасидан факультет илмий кенгаши аъзолари п.ф.д.,профессор Ш.Р.Баротов, факультет маънавий маърифий ишлар декан муовини Феруза Жумаевалар ўзларининг ижобий фикрларини билдирдилар.
ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ:
Педагогика факультети 5110900 педагогика-психология таълим йўналиши 4-2 PPS-19 иқтидорли талабаси Бадалова Назира Тохировнанинг илмий тадқиқот мавзуси “Маҳаллада қизларни соғлом турмуш тарзи асосида оилага тайёрлаш” тарзида тасдиқлансин.
Илмий раҳбар сифатида педагогика кафедраси укитувчиси Н.Б.Исматова тайинлансин.
Факультет декани Э.М.Мухторов
Илмий котиб
Do'stlaringiz bilan baham: |