Педагогика назарияси I боб. Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.79 Mb.
bet95/97
Sana26.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1296796
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
maruza

1.2. ИНКЛЮЗИВ Таълим


Таянч тушунчалар: инклюзия, инклюзив, инклюзив таълим, интеграция, ресурс, ресурс педагог.


Инклюзив таълим тушунчаси. Инклюзив таълим (инглиз тилидан олинган бўлиб, инcлусиве, инcлусион – уйғунлашмоқ, уйғун­лаш­тириш, қамраб олмоқ, қамраб олиш маъноларини билдиради) ногирон ва соғлом болалар ўртасидаги тўсиқларни (дискриминатсияни) бартараф этиш, махсус таълимга муҳтож болалар, (айрим сабабларга кўра ногирон бўлган) ўсмирлар ривожланишида учрайдиган нуқсонлар ёки иқтисодий қийинчиликлардан қатъий назар ижтимоий ҳаётга мослаштиришга йўналтирилган умумтаълим жараёнига қўшишни ифодаловчи таълим тизимидир. Инклюзив таълим сиёсати турли хил эҳтиёжли болаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлайди, ва ютуқга эришишига ёрдам беради ҳамда яхши ҳаёт қуришига имкон яратади.
Инклюзив таълим умумтаълим жараёнини ривожлантиради ва барча болаларга мос бўлган таълимни жорий қилади. Имконияти чекланган болаларнинг таълим олишига оид қўшимча мосламаларни ташкил қилиб, қулай шароит яратади. Инклюзив таълим турли хил эҳтиёжли болаларнинг таълим олишига қаратилган методологияни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Инклюзив таълим турли хил эҳтиёжларни қондиришга қаратилган ихчам турдаги дарс беришга ёндашадиган таълимни ишлаб чиқишни амалга оширади. Агарда инклюзив таълимни татбиқ этишда дарс бериш, ўқитиш бир мунча самарали ва унумли бўлса, бу нафақат имконияти чекланган болалар балки барча болалар учун фойдали бўлади. Инклюзив таълим мактаблари болаларнинг билим олиши учун шахсий ҳуқуқларини ҳимоялайди. Бундай ёндашув дискриминатсияни бартараф этади, камайтиради.
Имконияти чекланган болалар таълим-тарбияси масаласи бугунги кунда энг долзарб масалалар сирасига айланиб бормоқда.
Махсус таълим имконияти чекланган болалар учун таълим тизими сифатида ривожланган. Ушбу таълим имконияти чекланган болаларнинг эҳтиёжларини умумтаълим муасасаларида қондириб бўлмайди деган тахминлар асосида қурилган. Махсус таълим бутун дунёда мактаб ёки интернат шаклида, шунингдек умумтаълим мактабларининг унча катта бўлмаган қисми сифатида фаолият юритади.
Имконияти чекланган болаларнинг махсус таълим тизимида ўқитилиши уларнинг мактабни тугатгач ижтимоий жамиятга мослашиб кетишларини қийинлаштиради. Шунингдек, уларнинг ўз оиласидан узоқда бўлишга мажбур қилади. Бу тоифа болалар боқимандаликка ўрганиб қоладилар, ўз-ўзига хизмат қилишларида қийинчиликларга дуч келадилар. Бундан ташқари жуда кўплаб махсус эҳтиёжли болалар таълимдан четда қолиб кетмоқдалар. Ҳозирги кунда Республикамизда алоҳида ёрдамга муҳтож болаларнинг ривожланиш даражаси, имконияти, нуқсон хусусиятлари ва қобилиятларига кўра махсус ёки умумтаълим тизимида таълим олишини амалга ошириш мақсадида инкюзив таълим сиёсати фаол амалга оширилмоқда.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling