Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар
МаТеМаТика дарсларида классТер МеТодидан ФоЙдаланиШ
Download 3.75 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 3 qism
10
МаТеМаТика дарсларида классТер МеТодидан ФоЙдаланиШ аФЗалликлари Кодирова Хавасхон Яхшибоевна Мархамат тумани 37- сонли мактаб математика фани ўкитувчиси +998 934128417 методлар ҳақида ўқитишдан асосий мақсад юқори таълим ва тарбиявий натижаларга эришиш учун қандай ўқитиши керакли ҳақидаги масалаларни ёритишдир. Ўқитиш методи тушунчаси методиканинг асосий тушунчаларидан биридир. Ўкиш методлари ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолият усуллари булиб, бу фаолият ёрдамида янги билим- лар, малакалар ва куникмаларга эришилади. Бунда ўқувчиларнинг кобилияти, тафаккури ривожланади. Шунинг учун ўқитиш методалари ўзлаштириши, тарбиялаш ва ривожланти- риш каби учта асосий функцияни бажаради. маълум ўқитиш методларидан таълимининг янги мазмунига янги вазифаларга мос келадиганларни онгли танлаб олиш учун олдин хамма ўқитиш методларининг ва мавжуд ўқитиш методлари классификациясини ўрганиш керак. Ўқитиш методлари ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги фаолиятини ташкил килиш, рағбатлантириш ва назорат килишни назоратда тутади. Шунинг учун улар учта группага булинади: I. Ўқув-билиш фаолиятини ташкил килиш методи. II. Ўқув-билиш фа- олиятини рагбатлантириш методлари. III. Ўқув-билиш фаолиятини самадорлигини назорат килиш методлари. методлар ичида интерактив метод ўз самараси билан ажралиб туради. методлар дарс- нинг мазмунидан келиб чиқиб белгилаб олинади. Бунда ўқитувчидан етарлича билим ва кўникма мавжудлиги талаб этилади. Интерактив инглиз тилида inter– ўзаро, act – фаолият, interaction – ўзаро таъсир деган маъноларни англатади. Интерактив ёки интерфаол ўқитиш – бу ўрганиш ва ўзаро мулоқот қилиш фаолиятини ташкил қилиш шакли бўлиб, унда ўрганиш жараёни ўқитувчи, ўқувчи ва ўқувчилар жамоасининг ўзаро биргаликдаги мулоқоти асосида олиб борилади. Интерактив ўқитишнинг энг асосий афзалликларидан бири бу ўқитувчининг ўқувчилар билан доимий ўзаро мулоқотидир. Ўқитишнинг интерактив (интерфаол) методлари ўқувчиларнинг интелектуал қобилиятларини, аналитик фикрлашларини ривожалантириш ҳамда ўз билим олиш жараёнига масъул бўлишларига ёрдам беради. Дарсда интерактив ўқитишни мавзуни ўрганишниг ихтиёрий босқичида ташкил қилиш мумкин. Дарсда ўқув материалининг мазмуни, синфнинг тайёргарлик даражаси ва бошқа омиллардан келиб чиқиб, турли хил интерактив (интерфаол) методларни қўллаш мумкин. Қуйида шу методларнинг баъзиларидан мисоллар келтирамиз. Дарснинг янги мавзуга ўтиш жараёнида класстер усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Кластер (инглизча Cluster – боғлам) деб – муайян хоссаларга эга бир нечта биржисли элементларни умумий хусусиятларига кўра битта мустақил объектга бирлашти- ришга айтилади. Шу боис, уни ўзбек тилида “Тушунчалар боғлами” деб ҳам аташ мумкин. Бу метод кўргазмали ҳисобланиб тушунчалар схема тарзида тасвирланади ва тушунчалар ўзаро боғланиши мавзуни тушунишга ёрдам беради. Бу методдан сўнг, албатта, Тоифалаш жадвали методи қўлланилади. Бунда келтирилган тушанчалар гурухланиб тоифаларга аж- ратилади. мавзу ёритишнинг кетма кетлиги ўз ўзидан келиб чиқади. масалан, 9 синф Векторнинг координаталари мавзуси учун, мавзуни тушунтиришдан олдин дарслик билан танишиб ўқувчиларга қуйидаги топшириқ берилади. Топшириқ. Ўзак сўзи “Квадрат тенглама” бўлган кластер (тушунчалар боғламини) тузинг. машғулот якунида қуйидаги сўзлардан иборат кластерни ҳосил қилиш мумкин: нуқта, нуқтанинг координаталари, абсцисса, ордината, координаталар системаси, вектор, тенг векторлар, қарама-қарши йўналган векторлар, бир хил йўналган векторлар, абсциссалар ўқи, ординаталар ўқи, векторнинг учи, векторнинг охири ва ҳоказо. Буни тоифалаганда: координаталар, абцисса, векторлар гурухланиб уларга тегишли тушунчалар яна боғланади. Айрим ўқитувчилар класстерни дарс якунида қўллаш маъқуллигини айтадилар. Бу 295 10 ўқитувчининг ўз тажрибасидандан келиб чиқиб белгиланади. Бунда мавзу тушунтириб ўқувчиларда тўла маълумот ҳосил бўлганда қўлланилиб уларга билимларини мустаҳкамлашда ёрдам беради. Шунингдек, кластер (тушунчалар боғлами) усулидан, бирор ўқув материалани ўқиш жараёнидан ҳам параллел фойдаланиш мумкин. Бу ўқилаётган материални яхшироқ тушунишга ва ундаги тушунчалар орасидаги алоқадорликларни яхшироқ ўрганишга, охир оқибат ўқувчи томонидан ўқув материалининг тўлароқ ўзлаштирилишига, хотирада яхшироқ қолишига ёрдам беради. Кластер (Тушунчалар боғлами) методини назорат дарсларида ҳам қўллаш мумкин. Бунда ўтилган боб бўйича, баҳоланаётган асосий ўзак тушунча бўйича 5 минут давомида кластер тузиш таклиф қилинади. Хуллас методлар жуда кўп, лекин уларнинг дарсда қўллашдан асосий мақсад дарсга қўйилган мақсад натижасига эришиш, яъни ўқувчиларда етарлича билимларни ҳосил қилиш, синфни тўла ишлатишдир. фойдаланилган адабиётлар: 1. http:matematika.uz/matematika-darlarida-inter.metod-foydalanish 2. Abdullayeva N. Matematika o‘qitish metodikasi. Angrenn-2005. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling