Педагогика ва Психология соҳаларидаги инновациялар
ТаЪлиМ ЖараЁнида ЗаМонавиЙ Техника ЮТУҚлари(хУсУсан, WEB
Download 3.75 Mb. Pdf ko'rish
|
10.Pedagogika yonalishi 3 qism
10
ТаЪлиМ ЖараЁнида ЗаМонавиЙ Техника ЮТУҚлари(хУсУсан, WEB CAMERA)дан ФоЙдаланиШ саМарадорлиги А.Ходжалепесова (Нукус ш. 27-мактаб) Барчамизга маълумки, инсон ўзини қуршаб турган оламдан сезги аъзолари воситасида, яъни кўриш, эшитиш, таъм, ҳид билиш, ушлаб кўриш орқали маълумот олади. Биз илк болалик чоғларидаёқ буларнинг барчасини бошдан кечирганмиз. Олимларнинг маълумот беришича, инсон онги кундалик маълумотларнинг 90 фоизини ташқи оламдан кўриш ва эшитиш орқали қабул қилади. Кўриш ва эшитиш қобилияти маълумот бериш ва қабул қилишнинг энг кучли ва самарали усулидир. Биз олаётган билим ҳам маълумотнинг бир туридир. Демак, биз билимларимизнинг асосий қисмини кўриш ва эшитиш орқали оламиз. Шундай экан, маълумот (билим) бериш усули қанчалик ёрқин ва турли-туман бўлса, бу маълумотни ўзлаштириш жараёни ҳам шунчалик самарали бўлади. Ўқув муассасаларидаги яқин ўтмишимизга қадар ҳолатни кузатганда, маърузага, яъни нутққа асосланган машғулотлар асосий ўрин эгаллаганини, яққол, кўргазмали маълумот- ларнинг эса камроқ бўлганини кўрамиз. Бу эса ўқувчиларнинг билим олиш самарадорли- гини пасайтирар эди. Таълим технологиялари мукаммаллашгани сари педагоглар учун янги-янги восита- лар оммалаша бошлади. Хусусан, компьютер ва у билан боғлиқ техникалар бугунги ўқитувчининг яқин ёрдамчисига айланган. Бу фаолиятнинг пировард мақсади педагог фа- олиятининг самарасини ошириш, хусусан, юксак даражада билим беришга қаратилган. Интеллектуал бойлик энг қимматли воситага айланган замонда бу мутлақо табиий ҳол. Президент Ислом Каримов “юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тар- биялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида: “Бугунги кунда, уму- мий эътирофга кўра, ХХI аср глобаллашув ва чегараларнинг барҳам топиш даври, ахбо- рот-коммуникация технологиялари ва интернет асри, жаҳон майдонида ва дунё бозорида тобора кучайиб бораётган рақобат асрига айланиб бораётганини исботлаб беришга ҳожат йўқ, албатта. Бундай шароитда инсон капиталига йўналтирилаётган инвестиция ва қўйилмаларнинг ўсишини, ҳозирги замонда демократик тараққиёт, модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билим- ли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини доимо ўзининг асосий устувор йўналишлари қаторига қўядиган давлатгина ўзини намоён эта олиши мумкин”, дея таъкидлаганлари ҳам фикримизни асослайди. Кундалик ҳаётнинг турли жабҳаларида компьютерлаштириш жараёни кетаётган бугун- ги кунда, шу жумладан, таълим жараёнига ҳам юқори технологиялар кириб келаётган бир даврда педагогларда дарс машғулотларида мултимедиа воситаларидан, шунингдек элек- трон воситалардан фойдаланиш заруратига эҳтиёж сезилмоқда. Таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи воситалардан бири “WEb cAMERA” ҳисобланади. Она тили таълимида WEb cAMERAдан қай ўринларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ? • дарсларда бошқа ҳудуддаги педагоглар билан камера орқали боғланиб, ўқувчилар билимини назорат қилиш, конференция тарзида фикр алмашиш имконини беради; • тилшунос олимлар, дарслик муаллифлари билан виртуал учрашув ташкил этиш мумкин; • ўқувчилар билимини холис баҳолаш имконияти яратилади. Натижада ўқувчилар билими ўқитувчининг одатдаги методи орқали эмас, янги услублар воситасида билимини синовдан ўтказади. Шунингдек, ўқувчиларда содда, лўнда жавоб бериш ҳамда техника имкониятларидан фойдалана олиш кўникмаси шаклланади. Ўқитувчи учун эса шогирдлари билан қайси йўналишларда кўпроқ ишлаши, такрорлаш дарсларида мавзунинг қайси жиҳатларига эътибор қаратиши лозимлиги каби масалаларда аниқ режалар пайдо бўлади. Вақт ва макон жиҳатидан имконияти чекланганлик ўқувчиларнинг қизиқишларини тўсиб қўймаслиги лозим. масалан, ўзи ўқиётган дарслик муаллифи билан суҳбат (у хоҳ 289 10 жонли, хоҳ виртуал бўлсин) ҳар қандай ўқувчини қизиқтира олади. Эътиборни билим ўзлаштиришга қаратишнинг муҳим воситаси сифатида WEb cAMERAдан шундай вази- ятларда ҳам фойдаланиш мумкин. Энг муҳими, узлуксиз таълим жараёнида ўқувчининг билим олиш, ўз устида ишлашига ундовчи ҳар қандай воситани кўздан қочирмаслик, шу орқали ўқитиш сифатини юксалти- ришдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling