3.1. Педагогнинг маҳорати ва компетентлиги
|
1
|
Педагогик маҳорат – бу…
|
Таълим ва тарбиявий фаолиятда юқори даражага эришиш ва уни доимий такомиллаштириб бориш фаолиятидир
|
2
|
Касбга оид билимлар, педагогик такт, педагогик қобилият, педагогик техника бу
|
Педагогик маҳорат
|
3
|
Педагогик маҳоратга тўғри тавсиф берилган жавобни белгиланг ?
|
Ўқитувчининг шахсий ва касбий фазилатларини ривожлантиришни белгиловчи хусусиятлар
|
4
|
Антик давр мутаффаккирларидан кимлар педагогнинг касб маҳорати ва нотиқлик санъати ҳақида фикр билдирганлар ?
|
Суқрот, Платон, Демосфен
|
5
|
Нима нафақат касбий фаолият, балки, билим, кўникма ва малакаларнинг ўсишини таъминлайди ҳамда ушбу фаолиятни такомиллаштириш асоси ҳам саналади.
|
Касбий педагогик рефлексия
|
6
|
Маҳоратли педагог бўлиш учун ўқитувчи ўзининг қандай хусусиятлари устида кўпроқ шуғулланиши керак ?
|
Ҳистуйғуси, билими, нутқи, ҳатти – ҳаракати, одоби
|
7
|
Ўқитувчининг касбий фаолияти давомида такомиллаштирилган педагогик маҳорати, рефлексияланган ҳаракат усуллари ва методларининг ўсиши содир бўладиган жараён бу
|
Ўз – ўзини ривожлантириш жараёни
|
8
|
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танлови қачондан ўтказилиб келинмоқда ?
|
2006 й
|
9
|
Ўқитувчининг ўз фаолияти ва унда ўзига нисбатан «метапозиция» (ноаниқ позицияда)да туриб, ўзига ташқаридан қараш, ўзини кузатиш малакаси бу
|
Ўз – ўзини англаш жараёни
|
10
|
Педагогик маҳоратнинг ривожланиш жараёнининг бешта элементдан иборат тизими берилган қаторни кўрсатинг
|
Ўз-ўзини билиш, Ўз-ўзини англаш, Ўз-ўзини белгилаш, Ўз-ўзини ривожлантириш, Ўз-ўзини назорат қилиш
|
11
|
“Ўз касбининг моҳир устаси бўлган, юксак даражада маданиятли, ўз фанини чуқур биладиган, ёндош фанлар соҳаларини яхши таҳлил эта оладиган, тарбиялаш ва ўқитиш услубиятини мукаммал эгаллаган мутахассис” бу -
|
Маҳоратли педагог
|
12
|
Индивидуал педагогик техника ўқитувчининг қандай хусусиятларига боғлиқ?
|
Ўқитувчининг ёши, жинси, мижози, феълатвори, саломатлиги каби хусусиятларига боғлиқ.
|
13
|
Ўқувчилар қалбига йўл топа олиш, уларнинг меҳрини қозонишга қаратилган ўқитувчининг педагогик қобилияти...
|
Ўқитувчининг педагогик маҳоратидир
|
14
|
Педагогик техниканинг биринчи гуруҳ компонентларига нималар киради?
|
Мимика, пантомимика, ҳиссиётни жиловлаш, перцептив қобилиятлар, нутқ техникаси
|
15
|
Ўз фикрларини, кайфиятини, ҳолатини, ҳиссиётини қош,кўз, юз мускулларининг ҳаракати билан баён қилиш санъати нима деб аталади?
|
Ўқитувчининг мимикаси
|
16
|
Рус драматурги К.С.Станиславскийнинг актёрлар билан ишлаш тизимининг ўқитувчилар учун ҳам зарур бўлган қандай тамойиллари мавжуд эди?
|
Биринчи тамойил ҳаёт ҳақиқати, иккинчи тамойил – буюк масала тамойили, учинчи тамойил – фаоллик ва ҳаракат тамойили.
|
17
|
Товушнинг ўзгарувчанлиги деганда нима тушунилади?
|
товушни мазмунига, шароитига, тингловчиларнинг кайфиятига қараб осон ўзгартира олиш
|
18
|
Ўқитувчининг ёши, жинси, мижози, феълатвори, саломатлиги каби хусусиятларига боғлиқ педагогик техника қандай номланади?
|
индивидуал педагогик техника
|
19
|
Педагогик маҳоратни эгаллашга нималар салбий таъсир кўрсатади?
|
педагогик техникани эгаллаш йўллари тўғрисидаги фикрларга эътибор бермаслик,
|
20
|
Педагогик техникани намойиш этишда ўқитувчининг ... муҳим ўрин тутади. Нуқталар ўрнига тўғри жавобни қўйинг.
|
Умумий маданияти, маънавий ва эстетик дунёқараши
|
21
|
Инсоннинг атрофдаги одамлар билан барқарор, яқин муносабатда бўлишга интилиши..
|
Ўқитувчининг дилкашлиги
|
22
|
Говард Гарднер қобилиятларни нима деб атади?
|
интеллектлар тўплами
|
23
|
Инсоннинг ижодий фаолияти жараёнида эришиладиган қобилиятларнинг ривожланиш босқичлари
|
Иқтидор, истеъдод, даҳолик
|
24
|
Маҳсулдор ижодкорликда
|
Белгиланган ҳар қандай муаммо муваффақиятли ҳал қилинади
|
25
|
Эвристик ижодкорликда
|
Жамиятда рўй бераётган касбий фаолиятга оид янгиликларни дадил ўзлаштириш ва тарғиб қилишни англатади
|
26
|
Педагогик такт бу
|
Ўқитувчининг таълим олувчилар олдида ўзини тута олиши, уларнинг ҳолати, интилишлари, қизиқишларини тушуна олиши ва энг самарали таъсир йўлини топа олишидир.
|
27
|
Онгли равишда юзага келтирилган педагогик вазият босқичларини олдиндан режалаштириш нима?
|
Конструктив қобилият
|
28
|
Нутқда ўрни бўлмаган вазиятларда расмий сўзлардан фойдаланиш нима дейилади?
|
Канцеляризм
|
29
|
Тембр
|
товуш рангдорлиги, ёрқинлиги ҳамда унинг ёқимлилиги ва алоҳидалигидир
|
30
|
Имиж (инглизча image) сўзининг маъноси нима?
|
“сиймо”, тимсол”, “қиёфа” “тасвир”, “образ”
|
31
|
“Компетенция” атамаси яна қандай атамалар билан маънодош ҳисобланиб келинади?
|
“педагогик маданият”, “касбий лаёқатлилик”, “квалификация”
|
32
|
Компетенция педагогик ҳодиса сифатида қачондан эътиборан тадқиқ этила бошланди?
|
*ХХ асрнинг 70 йилларидан
|
33
|
Бугунги кунда замонавий ўқитувчининг компетентлигини шартли равишда қандай турларга ажратиш мумкин?
|
Ўқитувчининг касбий, шахсий, умуминсоний, маданий компетенцияларига
|
34
|
Компетентлик соф касбий билим ва лаёқатни ўз ичига олишдан ташқари яна қандай сифатларни ҳам ўзида мужассамлаштиради?
|
Ташаббус, ҳамкорлик, гуруҳда ишлаш қобилияти, коммуникатив уқув, мантиқий ва танқидий фикрлаш, ахборотни танлаш ва фойдаланиш лаёқатлари
|
35
|
“Компетенция – билим, кўникма, малака, қадрият, бошқа шахсий сифатлар, ижобий натижаларни фаолиятдаги кўринишидир”. Бу фикр қайси ўзбек олимига тегишли?
|
М.Очилов
|
36
|
Педагогик компетентик деганда нима тушунилади?
|
юксак даражадаги педагогик фаолиятнинг тараққий этиши, педагогик техникани эгаллаши, педагогнинг тажрибаси ва касбий фаолиятидаги индивидуаллиги
|
37
|
Таълим мазмунининг ўқув режадаги фанлар блоклари (барча фанлар учун), фанлараро (фанлар тўплами учун) ва предметли (маълум бир фан учун) тарзда гуруҳланганлигига кўра қандай компетентликлар мавжуд?
|
таянч компетентлик; фанлараро компетентлик; битта предмет (фан) бўйича компетентлиги
|
38
|
Нутқнинг маданийлигини таъминлайдиган қандай коммуникатив сифатлар мавжуд?
|
Тўғрилик, аниқлик, мантиқийлик, ифодалилик, бойлик, софлик, жўялилик
|
39
|
Коммуникатив нутқнинг софлигини таъминламайдиган, нутқнинг адабий тил меъёрларига ва жамиятдаги маънавийахлоқ қоидаларига ёт бўлган унсурлари қайсилар?
|
Варваризм, вулгаризм, арго, жаргон, паразит сўзлар
|
40
|
Касбий компетентлик яна қандай кўникмаларни ўз ичига олади?
|
муаммони кўриш, натижаларни башорат қилиш, фаразларни илгари суриш, шахсий фикрларни таҳлил қила олиш
|
41
|
Инсон ҳис туйғулари унинг ... намоён бўлади
|
юзида – юз мушакларини қисқариши ва бўшашиши натижасида
|
42
|
Гавда, қўл ва оёқларнинг ҳаракати
|
пантомимика
|
43
|
Юз мускуллари орқали ўз сезгиси, фикри, кайфиятини ифодалаш
|
мимика
|
44
|
Ўқитувчи пантомимикасида ортиқча ҳаракатлар
|
аудиторияда орқага олдинга тезтез юриш, бошни ҳар томонга ташлаш
|
45
|
Таълим жараёнида ўқитувчининг педагогик маҳоратини намоён этувчи асосий кўрсаткичлар?
|
Ўқувчининг назарий ҳамда амалий фаолиятида эришадиган ютуқлари ва ижобий натижалари
|
46
|
Педагогик жараённинг ҳаракат воситаси бу...
|
Педагогик ўзаро таъсир
|
47
|
Шахснинг билим лар тизимига, дунёқарашига, хулқатворига, хаттиҳаракатига таъсир эта олиш ва уни қисман ўзгартириш нима?
|
Ишонтириш
|
48
|
Ўз-ўзини билиш, англаш, белгилаш, ривожлантириш, назорат қилиш бу:
|
Педагогик рефлексия
|
49
|
“Устоз муаллимсиз қолганда замон Нодонликдан қора бўларди жаҳон” байтининг муаллифи ким?
|
Абдураҳмон Жомий
|
50
|
“Ўқитувчи мунтазам фан билан шуғулланмоғи лозим, акс ҳолда у қуриган дарахт ва тошга ўхшаб қолади”. Ушбу фикр муаллифи ким?
|
Адолф Дистерверг
|
51
|
Ўқитувчи ўқувчилар билан мулоқот жараёнида пайдо бўладиган турли зиддиятли вазиятларни бартараф этиши учун...
|
Аввало ўз иқтидорига, педагогик ва психологик маҳоратига таяниши лозим
|
52
|
“Буюк дидактика” асарининг муаллифини белгиланг?
|
Я. А. Коменский
|
53
|
Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади бу…
|
Илм, фан ва маданиятни янада ривожлантириш
|
54
|
Педагогик ва актёрлик фаолиятида қандай ўхшашликлар бор?
|
Актёр саҳнадаги роли орқали, педагог турли педагогик таъсир воситалари ёрдамида инсон онгида олдиндан кўзланган ўзгаришларни амалга оширишга ҳаракат қиладилар.
|
55
|
“Устоз шогирдларига қаттиқ зулм ҳам, ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ҳам қилмаслиги лозим”. Ушбу фикр қайси алломага тегишли?
|
Абу Наср Форобий
|
56
|
Педагогик фаолиятда меҳнат малакаси деб нимага айтилади?
|
Эгаллаган билимларини ўзларининг ҳаётий ва амалий фаолиятида қўллай билиши
|
57
|
Педагогнинг қайси жараёнини саҳнадаги актёрлар фаолиятига ўхшатиш мумкин?
|
Мимика ва пантомимика қоидаларига хос ҳаракатини
|
58
|
“Устоз муаллим бўлса беозор, Гўдак эли бозорда харсанг ўйнар”. Шайх Саъдийнинг ушбу байт билан илгари сурган ғояси?
|
Таълим беришда қатъиятликни афзал кўрган
|
59
|
Педагогик ва режиссёрлик фаолиятида қандай ўхшашликлар бор?
|
Ўқитувчининг ўқувтарбиявий машғулот, тадбирлар “сце нарий”сини ишлаб чиқиши, унда тингловчилар фаолиятини бошқариши бу касбни режиссёр касбига яқинлаштиради.
|
60
|
Инсон қобилиятига тўғри тавсиф берилган жавоб?
|
Қобилият – шахснинг муайян фаолият юзасидан лаёқати ва индивидуал психик сифатлар йиғиндисидир
|
61
|
Интроверт шахсларга хос ҳислатли инсонлар?
|
Ўз-ўзини назорат қилишга, ички хавотирга мойил кишилар
|
62
|
Олимларнинг фикрича педагогик фаолиятда нечта қобилият етакчилик қилади?
|
6 та қобилият
|
63
|
Ўқитувчининг таълим жараёнини муқобиллаштириш қобилияти нималарда намоён бўлади?
|
Кам куч сарфлаш эвазига ўқувчиларга таълим бериб, ўқитиш мақсадларига эришишида
|
64
|
Шахсларнинг ҳис туйғуси ва психологик ҳолатларини қалбдан ҳис этиш қандай номланади?
|
Эмпатия
|
65
|
Новербал коммуникатив воситалар:
|
Мимика, пантомимика, оҳанг, товуш, тембр, дикция
|
66
|
Берилган жавоблардан қайси бири ўқитувчининг авторитар усулида синф жамоасини бошқарувига тегишли?
|
Ўқитувчи якка ҳолда гуруҳ фаолиятини белгилайди, ўқувчиларнинг сўзсиз бўйсунишини даъво қилади
|
67
|
Жест (жестикуляция)
|
инсоннинг қўл ҳаракатлари бўлиб, у орқали инсоннинг ички ҳолати, бирор бир объектга муносабати ифодаланади
|
68
|
Индивидуал педагогик техника ўқитувчининг қандай хусусиятларига боғлиқ?
|
Ўқитувчининг ёши, жинси, мижози, феълатвори, саломатлиги, анатомикфизиологик хусусиятларига боғлиқ.
|
69
|
Ўқувчи ижодкорлигида намоён бўлувчи компонент...
|
Креатив ижодкорлик
|
70
|
Кейинчалик педагогик қобилиятга айланадиган лаёқат нишоналарининг мажмуи бу...
|
Инсоннинг истеъдоди
|
71
|
Педагогик маҳорат фанининг таркибий қисмлари?
|
Нутқ малакалари, мимика ва пантомимика, ҳиссий психик ҳолат, педагогик такт
|
72
|
Бирор фаолиятнинг муваффақиятли, мустақил ва мукаммал бажарилишини таъминлайдиган ноёб қобилиятлар бирикмаси бу...
|
Талантдир
|
73
|
Ўқувчилар қалбига йўл топа олиш, уларнинг меҳрини қозонишга қаратилган ўқитувчининг педагогик қобилияти...
|
Ўқитувчининг педагогик маҳоратидир
|
74
|
Ўқитувчининг таълим жараёнини бошқариш босқичлари?
|
Режалаштириш, ташкил этиш, ўқув ҳаракатлари, натижаларни баҳолаш ва таҳлил қилиш
|
75
|
Коммуникатив қобилиятни намоён этувчи асосий компонентни белгиланг?
|
Нутқ маданиятига доир билимлар
|
76
|
Коммуникатив муносабатда ишонтиришнинг қандай фаолият шакллари мавжуд?
|
Баҳс, мунозара, суҳбатда ўқитувчининг дадиллашуви, исбот ва мантиққа таяниш
|
77
|
“Релаксация” қандай ҳолат?
|
Жисмонан ва руҳан бўшашиш, бутунлай осойишталик
|
78
|
Коммуникатив таъсир этишнинг қандай шакллари мавжуд?
|
Ўқитувчининг ташқи қиёфасини ифодаловчи маданияти, муносабатга киришиш маданияти, нутқ маданияти
|
79
|
Пантомимика бу–
|
Гавда, қўл ва оёқларнинг ҳаракатидир
|
80
|
Ўқувчиларнинг мулоқот асосида маънавий маданиятини шакллантириш мезонлари ифодаланмаган жавоб?
|
Жиззакилик ва асабийлик, ўзини бошқара олмаслик
|
81
|
Педагог ўзининг қайси томонларини бошқаришни ўрганиши керак?
|
Диққатини, руҳиятини, маҳоратини, ҳатти ҳаракатини
|
82
|
Ўқитувчи ўқувчиларни ўзи билан ҳамкорликка жалб эта олиши учун нима қилиши керак?
|
Педагогик фао лият ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига ва қизиқиш ларига тўғри келиши лозим
|
83
|
Ўқитувчи педагогик қобилиятини намоён этмайдиган хусусиятларни белгиланг?
|
Маънавий маданият даражасининг юксак бўлмаслиги, педагогик қобилиятнинг ривожланмаслиги
|
84
|
Нутқнинг тоза бўлишига халақит берувчи унсурларни белгиланг.
|
Диалектизм ва варваризм
|
85
|
Дикция бу :
|
Аниқ талаффуз қилиш
|
86
|
Педагогик мулоқот ижтимоийпсихологик жараён сифатида қандай функциялар билан ҳарактерланади ?
|
Шахсни ўрганиш (билиш), ахборот алмашиш, фаолиятни ташкил этиш
|
87
|
Қайси юнон файласуфи “Барча иллатларнинг келиб чиқиши илмсизликдандир” деган фикрларни айтган?
|
Суқрот
|
88
|
Қайси файласуф олим ўқувчилар билан савол-жавоб усули орқали таълимтарбия беришнинг суҳбат методига асос солган?
|
Суқрот
|
89
|
Мимика бу
|
Юз мускуллари орқали ўз сезгиси, фикри, кайфиятини ифодалашдир.
|
90
|
Эмпатик қобилиятга таъриф берилган қаторни топинг.
|
Ўқувчиларнинг ҳистуйғусини, психологик ҳолатларини қалбдан ҳис этиш, тушуниш, идрок этиш, уларга ачиниш хусусиятларидир
|
91
|
Ички нутқ
|
Ўқитувчи онгида ҳосил бўладиган, кишининг оғиз очмасдан фикрлаши, мулоҳаза юритиши, ўйлашидир.
|
92
|
Қайси қобилият педагогиканинг таълим ва тарбиявий қонуниятларини чуқур ўзлаштиришга ёрдам беради?
|
Дидактик қобилият
|
93
|
Бу қобилият талабаларнинг ўқитувчи томонидан турли жамоат ишларига, тўгаракларга жалб қила олишида намоён бўлади.
|
Ташкилотчилик қобилияти
|
94
|
Тембр
|
товуш рангдорлиги, ёрқинлиги ҳамда унинг ёқимлилиги ва алоҳидалигидир.
|
95
|
Билиш қобилияти нималарда намоён бўлади?
|
Ўқитувчининг ўз фанини ва бошқа фанларни чуқур билишида
|
96
|
Нутқнинг функциялари:
|
мулоқот, шахсга таъсир кўрсатиш, таълим ва тарбия воситаси.
|
97
|
Ўқитувчининг дилкашлиги нималарда намоён бўлади?
|
атрофдаги одамлар билан барқарор, яқин муносабатда бўлишга интилиши..
|
98
|
Ритм –
|
бу айрим сўз ва бўғинларнинг айтилиш муддати ва тўхташ, нутқ ва ифодаларнинг навбат билан ўз ўрнида ишлатилишини билдиради.
|
99
|
Аниқ талаффуз қилиш бу:
|
Дикция
|
100
|
Ўз- ўзини билиш, англаш, белгилаш, ривожлантириш, назорат қилиш бу:
|
Педагогик рефлексия
|
101
|
Ўқитувчи Ўз-ўзини тарбиялаши учун аввало нима қилиши керак?
|
аввало ўзини атрофлича чуқур ўрганиши, ўз ишидаги ютуқ ва камчи ликларни кўра олиши керак.
|
102
|
Ўқитувчининг фанларни чуқур билиши, ўзлаштириши ва амалиётда намоён этиши бу...
|
Ўқитувчининг билиш қобилияти
|
103
|
Қандай ўқитувчи ўзи якка ҳолда гуруҳ фаолиятининг йўналишларини белгилайди; ўқувчиларга кўрсатмалар ва буйруқлар беради?
|
Авторитар усулда фаолият олиб борадиган ўқитувчи
|
104
|
Демократик усул асосида фаолият олиб борадиган ўқитувчининг фаолияти келтирилган жавобни топинг.
|
Ўқувчиларда мустақил ва эркин фикр юритиш кўникмаларини ва онгли интизомни ҳосил қилишдан иборат
|
105
|
Ўқитувчи ахлоқий-маънавий қиёфасини намоён этувчи меъёр туйғуси ёки хулқ ва одоб қоидаларига риоя қилиши қандай аталади?
|
Педагогик назокат
|
106
|
Касбий билимлар мукаммал бўлиши учун нималар талаб этилади?
|
Фаннинг методологиясини билиш, назарий ва методик билимлар, технологик билимлар
|
107
|
Нутқнинг мантиқийлиги бу...
|
Энг аввало ўқитувчининг сўз бойлиги, тафаккур юритиш қобилияти, идрок этиш маҳоратига боғлиқ
|
108
|
Ижтимоий маданиятни, кишилик жамияти маданиятини акс эттирувчи бир кўзгу бу:
|
Нутқ маданияти
|
109
|
Ўқитувчининг оғзаки нутқи қандай шакллардан иборат?
|
Монологик ва диалогик
|
110
|
Замонавий , билимли, ватанпарвар инсонларни тарбиялаш кимнинг вазифаси?
|
Педагогнинг
|
111
|
Ўқитувчи ахлоқининг амалий кўринишларидан бири
|
Педагогик такт
|
|