Педагогика ва психология
Download 15.26 Kb.
|
док. хисобот
Педагогика факультети “Педагогика ва психология” кафедрасининг 1-босқич таянч докторанти (PhD) Хамракулова Камола Ғайратовнанинг 19.00.05 – “Ижтимоий психология. Этнопсихология” ихтисослиги бўйича 2022 йил январ ойида бажарган ишлари Х И СО Б О Т И 2022 йилнинг 3-5 январ кунлари “Oиладаги зўравонликларнинг ижтимоий –психологик хусусиятлари ва олдини олиш йўллари” мавзуси бўйича шахсий иш режа, назарий методологик дастури тайёрлаб, тасдиқлаш учун илмий ишлар бўлимига топширдим. 5-7 январ кунлари диссертация ишини тайёрлаш бўйича йўл ҳаритаси тузиб, тасдиқлаш учун илмий ишлар бўлимига топширдим. 7-17 январ кунлари илмий раҳбарим билан биргаликда диссертациянинг илмий асосномаси тайёрладик. 23 январ куни ТДТУ да бўлиб ўтган “Корпоратив бошқарув: назария ва замонавий амалиёт” республика илмий семинарида “Медиатехнологиялар асосида талабаларда китобхонлик маданиятини такомиллаштиришнинг аҳамияти” мавзусидаги мақола билан иштирок этиб, илмий мақолалар тўпламида нашр эттирилди. 20-30 январ кунлари Алишер Навоий номидаги республика ахборот ресурс марказида бўлдим. АРМ да мамлакатимизда химоя қилинган авторефератлар, диссертация ишлари билан танишиб, библиография учун маълумотлар олмоқдаман, уларда келтирилган диссертация мавзуга тааллуқли бўлган материалларни умумий таҳлил қилмоқдаман. Илмий раҳбар: п.ф.д., проф. Ғ.Б.Шоумаров ГулДУ таянч докторанти: К.Ғ.Хамракулова Download 15.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling