Педагогиканинг умумий асослари


Ота-оналарга педагогик билим бериш тизими


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/54
Sana18.10.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1708801
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Ота-оналарга педагогик билим бериш тизими
Оила жамият ха¸тини олга сурувчи, унинг янада юксак босқичларга кутариб равнақ
топтирувчи, келажак авлодларни тарбиялаб етиштирувчи, камол топтириш учун масъул бўлган
ғоят муҳим бошланғич гуруҳдир. Оила эркақлар ва аёлларнинг тула тенг ҳуқуқлиги, оила учун 
баб-баравар жавобгарлиги асосида курилади. 


Юқорида таъкидланганидек оиладаги даромадларнинг ошиши, бир томондан ота-
оналарнинг билим савиялари ва маданий ҳаётларининг яхшиланишига сабаб бўлса, иккинчи
томондан, оила аъзоларининг юқори маънавий эҳтиёжларининг ижобий шакилланишига
оилавий муносабатларнинг такомиллашувига, бойишига катталар ва кичиклар орасидаги мулокот 
мазмунига ижобий таъсир кўрсатмикда. Шу сабабли ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш давр 
талабига айланиб бормокда. 
Оила ва оилавий тарбия муаммолари ичида ота-оналарнинг тарбиячилик маданиятини 
ошириш ва уларга умумий тарбияга оид билим бериш давримизнинг долзарб масалаларидан 
биридир. Оилаларни педагогик ютуқлари билан таништириш, уларнинг мустаҳкамлигини 
таъминлаш воситаларидан биридир. Иккинчи томондан эса, бу ўз навбатида, болаларнинг 
тарбиясида тегишли шакл ва методларни такомиллаштириш йўлларидан бири ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам ота-оналарни, оилаларни тарбияга оид билимлар, тарбия методлари билан
куроллантириш нихоятда зарур. 
Гап шундаки, жамиятимиздаги ҳар бир тўлақонли шахс болаларнинг тарбиячиси бўлиши, 
янги инсонни ҳар томонлама камол топтирувчи барча ҳолатларда, шарт-шароитларда иштирок 
этиш лозим. 
Атокли педагоглар тарбияни мақсадга мувофиқ ташкил этиш шарт-шароитларидан бири 
ота-оналарнинг саводхонлигида, деб ҳисобланган эдилар. Масалан, Абдулла Авлоний ўзининг 
"Гулистон ёки ахлоқ" номли асарида шундай дейди: "Тарбияни кимлар килур? қаерда килур? " 
деган савол келадур. Бу саволга биринчи уй тарбияси, бу она вазифасидир. Иккинчидан мактаб 
ва мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, муддарис ва хукумат вазифасидур деб жавоб берсак, бу 
киши деюрки "кайси оилаларни айтурсиз билимсиз, боши пахмок, кули тумток оналарми? 
Ўзларида йўқ тарбияни қандай олиб берурлар", дер. Отасига нима дерсиз, десак "кайси ота? -
Туйчи, улокчи, базмчи, думбирачи, карнайчи, сурнайчи, илм қадрини билмаган, илм учун бир 
пулни кўзлари киймаган, замондан хабарсиз оталарни айтурсизми? Аввал ўзларини ўқитмак, 
тарбия килмок лозимдур"1, дер. 
1899 йилдаёк оилалар ва аёлларни тарбиячилик ишига тайёрлаш, уларни тарбиянинг мезони 
ва методлари юзасидан ўқитиш зарурати кутарилган эди. Ҳаётимизнинг кўрсатишича тарбияга 
оид билимларни таргиб қилиш орқалигина оилавий тарбия билан ижтимоий тарбия уйғунлигини 
таъминлаш мумкин. Бу ишларни амалга оширишда маҳаллий шарт-шароит, ўлка материаллари ва 
нихоят, тарбияга оид ойнома, жаридалар ва уларда босилган тарбияга оид мавзулардаги 
мақолалардан унумли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Демак, оила ҳаётини тарбиявий жиҳатдан тўғри ташкил қилиш учун ўқитувчилар, кенг 
жамиятчилик педагогика фани орқали аҳолига ёрдам бериш, ота-оналарга тарбиявий билим 
бериш тизимини ишлаб чиқишлари лозим. 
Педагогик-олимлар тадкикотларида исботланганидек, оилавий тарбияга доир ишлар 
қуйидаги шароитларда бажарилса, унинг самарадорлиги янада ошади. 
1. Мактаб ўзининг барча таъсирлари мажмуини оилавий тарбия жараёнига изчил йўналтира 
олса. 
2. Ўқувчилар жамоаси оила билан ўзаро ҳамкорлиги даврида ўзларининг этик-педагогик 
тарбиявий талабларини тўғри ташкил эта олсалар. 
3. Халқ таълими бўлими ва муассасалар ташкилотчи ота-оналарни тарбиявий жараёнига 
олсалар. 
Ўқувчилар томонидан оилавий тарбияга раҳбарлик болалар мактабга келмасдан олдин 
бошланса ва бу иш уларнинг барча ўқув йилларида давом эттирилса. 
Ҳозирги кунда жумхуриятимизнинг шаҳар ва қишлоқларида тарбияга оид билимларни 
таргиб қилишда қуйидаги шакллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Аҳоли учун очилган
тарбия маданиятини таргиб қилувчи халқ университетларидан; халқ таълими томонидан ясли,
боғча ва мактабларда бўлган ота-оналар университетларидан;
жамоатчилик асосида ишловчи олий ўқув юртлари кошида очилган ота-оналар 
куллиёнидан; ота-оналар лекторийси; семинарлар; курслардан; тарбиявий ҳуқуқий билимлар
мактабларидан; мактаб ёшидаги болаларни ота-оналари учун тарбиявий ва жиддий 
маслаҳатномаларидан; педагогика ва болалар тараққиётига доир масалаларни урганувчи 
тўгараклар ва бошқалардан. 


Бу ва шунга ухшаш илмий-таълимий ишларни жамиятлар, руҳшунослар, педагоглар
жамиятлари, мактаб ота-оналар кумитаси, оилага ёрдам берувчи кенгашлар, тахририятлари ва 
ойнаи-жаҳон кўрсатувлари олиб боради. 
Агар ота-оналарга умумий таълим-тарбия беришда олимларнинг тавсиялари, оилавий 
тарбияга доир халқ педагогикаси тажрибалари, шаҳар, туман, қишлоқ меҳнат жамоалари, 
шунингдек, меҳнат ва уруш фахрийларининг маслаҳатлари, учрашувларидаги тавсияларига 
таянилса, сўзсиз шу ишнинг самарадорлиги ошади. 
Тарбиявий маданиятнинг самарадорлигини оширишда мактабларда ўтказиладиган ота-
оналар мажлиси муҳим аҳамият касб этади. Мактаб ва мунинг ўқитувчилари ота-оналар 
мажлисига пухта тай¸ргарлик қуришлари лозим. Мажлисдан олдин мактабни, синфларни 
тартибга солиш керак. Ўқувчиларнинг чорак, ярим йиллик ва ҳоказо иш натижаларига багишлаб 
кургазма осилса яхши бўлади. Агар ўқитувчилар ота-оналар мажлисига ба/ишлаб болаларнинг 
бир нечта номерлик бадиий ўйин ва томошаларини тайёрласалар ёмон бўлмайди. Мақсадга 
мувофиқ, мазмунли ташкил этилган синф мажлисларида тарбияга оид мунозаралар бўлади, ўзаро 
ёки жамоа таъсир кўрсатишнинг йўл ва услублари меҳнатсеварлик, виждонли бўлиш, 
мустақиллик, яхшиликка меҳр-муҳаббат, дўстлик ва ҳоказолар ҳақида фикр юритилади. Ота-
оналар мажлисига маълум даврдаги ишларни якунловчи ва ўқув-тарбия ишларига доир умумий 
масалалар киритилиши лозим. 
Ҳисобот даврида кайси боланинг қандай ўқиётгани, ўзини қандай тутаётганлигини айтиб 
берилиши, кайси боланинг яхши ёки ёмон ўқиб тургани ва унинг сабаблари нима эканлиги, ўз 
болаларини янада яхширок ўқишлари учун ота-оналар қандай тадбир қуришлари лозимлиги
тушунтирилиши керак. 
Ўқитувчи болаларнинг ота-оналари билан биринчи марта танишгандаёк уларга ҳар замонда 
бир ота-оналар мажлиси ўтказажагини, ҳамма ота-оналарнинг бу мажлисга қатнашишлари
зарурлиги тушунтирилади. 
Ота-оналарнинг мажлисда тула равишда ҳозир бўлишларини таъминловчи энг асосий шарт-бу 
мажлисларнинг қизиқарли, мазмунли қилиб усталик билан ўтказилишидир. 
Ота-оналар мажлисида ота-оналарни ва ўқитувчиларни қизиқтира оладиган аниқ ва равшан 
масалалар қўйилиши ғоят даражада муҳимдир. Масалан, мактабга юборишда болани қандай 
қийинтириш, қандай нарсалар билан таъминлаш керак? 
- Ўқувчининг кундалик иш тартибини қандай ташкил этиш керак? 
- Уйда боланинг соғлигини қандай сақлаш керак? 
- Ўқувчининг кундалик дафтарини қандай назорат қилиш лозим? 
- Болани қандай йўл билан гапга кирадиган қилиш мумкин? 
- Болани буш вақтини нима билан ва қандай банд эта билса бўлади? 
- Меҳнат кахрамонлари ҳақида болаларга қандай ҳикоя қилиш мумкин? Энг муҳими ота-
оналар ва ўқитувчи, тарбияларининг олиб борадиган тарбиявий ишлари умумий бир мақсадга
йўналтирилиши лозим. 
Айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ахлоқан пок, маънавий етук, меҳнатсевар бўлиши учун 
барча тадбирлардан унумли фойдаланиш лозим. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling