Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/54
Sana18.10.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1708801
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Вақтга кўра назорат 
методлари. 
Ўзаро таъсир натижасида 
назорат этиш вақт нуқтаи назаридан уч турли бўлади. Жорий 
назорат-ҳар бир дарсда узоқ ва яқинда ўтилган ўқув материалининг ўзлаштирилишини текшириш
демакдир. 
Унда назорат саволлар бериш, қоидалар, таърифларга оид омиллар келтириш, берилган омилларни 
таҳлил этиш, мавзуларнинг мазмунини сўзлатиш, қисқа муддатли мунозаралар ташкил этиш, ўқув 
топшириқларини бажартириш каби методлардан фойдаланилади. Жорий назорат қисқа муддатда 
ўтказилиши билан характерланади. 
Оралиқ назорат-ўқув фанининг бир бўлими, катта қисми ўтиб бўлингандан кейин ташкил 
этиладиган текширишдир. Унга алоҳида ўқув соати еки ўқув соатлари ажратилади. Оралиқ назоратда 
ўрганилган бўлим мазмунига мос саволлар тизимига жавоб олинади,ўқув тизими 
топшириқлари бажартирилади, узоқ муддатни оладиган мунозара ўтказилади. Саволлар, ўқув 
топшириқлар тизими, узоқ муддатли мунозара, оғзаки ёки ёзма ҳисобот кабилар даврий назорат методлари 
ҳисобланади. 
Якуний-назорат- ўқув фани тўлиқ ўрганилгач, чорак охирида, ўқув йили сўнгида ташкил этилади. Унда 
ўқув фани логикасини ўзига тўлиқ қамраб оладиган методлардан фойдаланилади. Ўқув фани доирасида 
қўлланган термин ва тушунчаларга (оғзаки ёки ёзма) изоҳ ёзиш, ўқув фанига оид етакчи ғояларни 
ҳаётга, ишлаб чиқариш, амалиётга татбиқ этиш, ўқув фанининг инсон ҳаётида тутган ўрнини баҳолаш, 
ўқув фани доирасида ўрганилган назария ва ғояларга ўз муносабатини билдириш каби методлар 
назоратнинг самарадорлигини оширади. 


 
Ўқувчилар миқдорига кўра назорат методлари 
Ўқувчилар микдорига кўра назоратнинг уч хил кўриниши фарқланади: индивидуал текшириш-
алоҳида ўқувчига мўлжалланган назоратдир. Аълочи ўқувчига мўлжалланган ўқув 
топшириғи ўртача тайёгарликка эга бўлган бола учун қийин бўлганидек, ўрта ўзлаштирадиган 
ўқувчи учун тузилган ўқув топшириғи аълочи ўқувчи учун жуда жўи саналади . 
Кўринадики, индивидуал назорат ҳар бйр ўқувчининг билими, тайёргарлик даражасига қараб 
тайерланади. Демак, индивидуал назорат методи сифатида танланган суҳбат, савол, топшириқ, 
мустақил иш, лаборатория машғулоти ва шу кабиларнинг бажарувчиси-ижрочиси олдиндан 
белгиланади. 
Табақалашган назорат-синф жамоасини билим, малакаларни ўзлаштиршп даражаси, реал 
билиш имкониятларига қараб кичик жамоаларга ажратиш ва жамоаларнинг ҳар бирига мос 
метод, восита танлаб тскширишни ўтказишдир. Синф ўқувчилари, уларнинг индивидуал 
хусусиятлари асосйда кичик жамоаларга ажратилади. Энг юқори ўзлаштирувчи болалар ўта 
мураккаб, яхши ўқийдиган ўқувчилар жамоаси нисбатан осон, паст ўзлаштирувчилар жамоаси 
эса янада осонроқ топшириқларни, мустақил ишларни бажаради. 
Ялпи назорат- синф жамоасининг барчасига мўлжалланган текширишдир. Масалан, диктант 
шундай методлар сирасига киради. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling