Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/54
Sana18.10.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1708801
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Учинчи босқич. Жамоа ҳаётининг барқ уриши, жамоада ўзаро муносабатлар шаклланиши, 
жамоанинг шахсга таъсир доирасини кучайиши билан тавсифланади. 
Фаоллар ҳамда ўз-ўзини бошқариш тизимлари томонидан таъсир этилган ижтимоий 
фаолиятнинг натижасида жамоа ривожланади. У ёки бу педагогик талабни бажариш жараёнида 
ўқувчилар жамоа бўлиб ишлаш тажрибасини орттирадилар. 
Бу босқичда ўқувчилар қўллаб-қувватлайдилар. Педагогнинг фикри яширин шаклга кириб 
боради. Ўқитувчи шахсига синф жамоаси орқали таъсир этади. Бундай педагогик таъсирлар 
натижасида ўқувчи шахси ҳам, жамоа ҳам тарбияланиб боради.
Педагогнинг ҳар бир шахсга қўядиган педагогик талаби жамоага қўядиган вазифаларга 
қараганда таъсирлироқ, сезиларлироқ бўлади. 


Учинчи босқичда ўзаро бир-бирига боғлиқ икки масала: жамоатчилик фикри ва 
анъаналарини юзага чиқариш ҳал этилади. Бу босқичда ўқувчилар ўртасида ўзаро дўстликни 
шакллантириш катта аҳамиятга эга. Педагогнинг ўқувчиларга муносабати ҳам ниҳоятда дўстона, 
самимий бўлиши керак. Бу даврга келиб синф раҳбари тарбияланувчиларнинг характери
қизиқиши, талаби билан таниш, руҳий ҳолатини яхшироқ биладиган бўлади. 
Жамоани ривожланиши чинакам ўз-ўзини бошқариш, кўп қиррали жамоа фаолияти ва 
ахлоқий қимматга эга бўлган жамоа муносабатлари билан изоҳланади. Бундай жамоада шахсни 
тарбиялаш жараёни ирода, ўз-ўзини англаш, бурч ҳисси, шахснинг шунга ўхшаш ахлоқий 
фазилатларини такомиллаштириш, камчиликларни ўз-ўзини танқид руҳида баҳолаш ва уларни 
тузатишни, ўз қадр-қимматини англаб етиш (ўз-ўзини тарбиялаш режасини ишлаб чиқиш, ўз-
ўзини тарбиялаш воситаларини эгаллаш, ўз-ўзига мажбурият қабул қилиш, ўз-ўзини назорат 
қилиш), ижтимоий-фойдали фаолиятда ўз-ўзини тарбиялаш ишини амалга оширишга интилишни 
уйғотади. Бундай жамоада шахснинг ижобий фазилатлари тўла равишда рўёбга чиқади. 
Жамоанинг шахсга нисбатан юксак талабчанлиги кузатилади. 


Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling