Педагогиканинг умумий асослари


Ўқитувчининг дарсга тайёрланиши


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

 
Ўқитувчининг дарсга тайёрланиши. 
Ҳар қандай дарснинг самараси унинг натижаси, яъни ўқувчиларда шаклланган билим, кўникма 
ва малакалар даражаси билан ўлчанади, лекин, бу натижа кўп жиҳатдан дарс ўтувчи шахс-
ўқитувчининг тайёргарлигига боғлиқдир.
Дасрга бўлган ўқитувчининг пухта тайёргарлиги таълимнинг самарасини таъминлайди
шунинг учун дасрга киришдан олдин ўқитувчи ҳам психологик, ҳам мутахассислик бўйича пухта 
тайёргарлик кўриши лозим. 
Психологик жиҳатдан тайёргарлик деганда қуйидагиларни тушунишимиз лозим. Дарс 
мураккаб жараён бўлиб, унда турли психик хусусиятларга; характерга, иродавий хислатларга, 
хотирага, диққатга, тафакур ва темпераментга эга бўлган ўқувчилар иштирок этишади. Дарс 
давомида юқорида қайд этилган хусусиятлар у ёки бу кўринишда ўқувчилар томонидан намоён 
этилади. Қолаверса дарснинг ҳар бир дақиқасида ҳеч ким, ҳеч қайси йўл билан олдиндан 
режалаштира олмайдиган вазиятлар юзага чиқади. Аммо, ўқитувчи психик жиҳатдан ҳар қандай 
вазиятда ўзини йўқотмасдан муаммони тўғри йўл билан ҳал этишга тайёр бўлиши лозим. Бунинг 
учун ҳар бир ўқитувчи бўлажак дарснинг муҳитини тасаввур этиши ва унга ўзини олдиндан 
тайёрлаши лозим бўлади. 
Мутахассислик бўйича тайёргарлик деганда эса қуйидагилар тушунилади; дарсни ташкил 
этишдан олдин ўқитувчи белгиланган синфда ўз фани бўйича ўқув дастуридан қайси мавзуни 
ўтиши лозимлигини кўриб олади. Сўнг ушбу мавзу бўйича Давлат таълим стандартларига 


мурожаат этиб, қайси ва нима тўғрисида ўқувчиларга билим беришни аниқлаб олади. Мавжуд 
дарслик ёки адабиётлар, шунингдек кўргазмали ёки бошқа таълим воситалари ўқув дастури 
талабларига қанчалик жавоб беришини аниқлаб, мавзуни ёритишга ёрдам бериш имкониятларини 
билиб олади. Дасрликда баён этилган ўқув материали билан танишиб, уни бугунги кун вазифалари 
ҳамда синф ўқувчиларининг билим даражасига мослаштириб, зарурият бўлса ўзгаришлар, 
тузатишлар киритади. Ўқувчиларни машқ қилдириш учун амалий вазифаларни белгилайди, сўнг 
мавзу юзасидан хулосалар чиқариш, қонун-қоидаларнинг таърифини белгилаб олади. Ўқувчилар 
дарс давомида ва уйда олиб бориладиган мустақил ишлари учун вазифалар тайёрлайдилар. Дарс 
тури ҳамда унинг давомида қўлланиладиган методлар аниқ белгилаб қўйилади. Шу билан бирга 
дарс мавзусини олдинги ўтилган мавзулар билан ҳамда фанлараро алоқаларни айрим ўқувчилар 
билан якка тартибда олиб бориладиган ишлар режалаштирилади ва дарс режасини ёзишга 
киришилади. 
Кундалик дарс режаси (конспекти) ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсга алоҳида ёзилади. Дарс 
режасисиз ўқитувчининг дарсга кириши ман этилади. Дарс режасида дарс ўтиладиган синф, 
дарснинг мавзуси, мақсадлари, дарснинг тузилиши, дасрда ишлатиладиган ўқув материаллар ва уй 
вазифалари аниқ белгиланади. Дарс режаси (конспекти) ўқув муассасаси илмий ишлар бўйича 
директор муовини томонидан тасдиқланади. Зарур бўлса, дарс режаси билан бирга қўшимча 
таълим воситалари ҳам тайёрланади. Дарсга киришдан олдин, айниқса, ёш ўқитувчилар, дарс 
тренингини ўтказилиши дарснинг янада самарали чиқишини таъминлайди. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling