Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Фойдаланилган адабиётлар 
1. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Т., “Шарқ” 1999 й
2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” Т., 2000 й
3. Ў. Асқарова, М. Нишонов, М. Хайитбаев “Педагогика” Т., “Талқин” 2008 й
4. А. Тўхтабоев, А. Эралиев “Ташкилий хатти-харакатлар” Андижон., “Хаёт” 2001 й
5. О. Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси” Т., “Ўқитувчи” 1990 й
6. Р. Мавлонова “Педагогика” Т., “Ўқитувчи” 2004 й 
9-мавзу ТАЪЛИМ ҚОИДАЛАРИ. 
Режа 
1.Таълим қонун ва қоидалари, уларнинг педагогик-психологик асослари. 
2. Таълим қоидалариннг тавсифи. 
3. Таълимнинг илмийлик, изчиллик, системалилик қоидаси. 
4. Таълим қоидалариннг ривожланиб бориши ва уларнинг хусусиятлари.
5. Тест ва унинг ривожланиши. 

Таълимий мақсад: Таълим жараёнида илмийлик, системалилик, изчиллик каби қоидалар 
таълимий мақсадни ташкил этади. 
Тарбиявий мақсад: Инсонпарварлик, ёш хусусиятларини ҳисобга олиш, мослик ва лойиқлик 
қоидалари таълимнинг тарбиявий мақсадини аниқлайди. 
Ривожлантирувчи мақсад: Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари, масофали 
таълим каби таълимнинг ривожлантирувчи мақсадини белгилайди. 
Таълим жараёни ўта мураккаб жараёндир. Унинг амалга оширилишида турли даражадаги 
билим ва педагогик маҳоратга, ўз дунёқараши, қобилияти, психик хусусиятлари эга бўлган 
ўқитувчилар иштирок этишади. Бу ўз навбатида таълим жараёнининг самарадорлиги турлича 
бўлишига олиб келади. Лекин, ҳар бир ўқитувчи таълимни ташкил этишда таълим мазмуни
мақсади ва вазифаларидан чиқиб кетмаслиги лозим. 
Таълим жараёнини изчиллик билан тизимли равишда ташкил этишга ўқитувчи томонидан 
ўз фаолиятини дидактик талаблар доирасида ташкил этишга таълим қоидалари ёрдам беради. 
Педагогик адабиётларда таълим қоидалари ўқитувчи фаолиятига қўйиладиган талаблар сифатида 
изоҳланади. Аммо, таълим жараёнида ҳам ўқитувчи ҳам ўқувчилар иштирок этишади, шу сабабли 
таълим қоидалари жараёнининг иккала субъектига- ҳам ўқитувчи, ҳам ўқувчига дахлдор. Таълим 
қоидалари ўқув-тарбия жараёнига қўйиладиган ижтимоий талаблар, таълимни ташкил этиш ва 
бошқаришда риоя қилинадиган қоидалар сифатида амал қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, 


таълимни ташкил этиш, бошқариш ва назорат қилишда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятига қўйилган 
педагогик талаблар таълим қоидалари, деб аталади. Таълим қоидалари таълим иштирокчилари 
томонидан сўзсиз амал қилиниши лозим бўлган талаблардир.
Таълим қоидаларининг вужудга келиши, ривожланиши педагогика фани тарихи билан 
боғлиқдир. Илк бор таълим қоидаларини Ўрта Осиёда яшаб ижод этган буюк алломаларимиз 
Абу Носир Фаробий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний асарларида учратиш мумкин. Мактаб 
тарихида шаклланган таълим қоидаларини изоҳлаш, тизимга солиш ва педагогик талаблар 
сифатида асослаш эса буюк чех педагоги Ян Амос Коменский номи билан боғлиқдир. У ўзининг 
машҳур «Буюк дидактика» асарида педагогик амалиётдаги қоидаларнинг кўпчилигини чуқур 
ўрганиб, тажрибадан ўтказиб изоҳлаб берди. 
Буюк педагог табиатга мослаб ўқитиш ғоясидан келиб чиқиб кўрсатмалилик (нарса-тана, сўз 
эса кийим, нарса-дон, сўзининг пўстлоғи; шундай экан, билиш нарсанинг ўзини сезишдан, 
ўрганишдан бошланиши лозим). Тушунарлилик (у ёки бу ўқув фанини ўқитишдан олдин болалар 
уни ўрганишга тайёр бўлиши керак; ўқув фанини ўрганишга тўсқинлик қиладиган нарсаларнинг 
барчаси бартараф этилсин); изчиллик (табиатда нарса-ҳодисалар ўзаро боғлиқ бўлганидек, 
таълимда ҳам барча нарсаларни бир-бирига боғлаб ўргатиш зарур; ўқув машғулотларини шундай 
тақсимлаш керакки, унда олдин ўрганилган кейинги билимларга йўл очсин) фаоллик (қандай 
машғулот бўлмасин, унга болаларнинг меҳрини оширмоқ керак); билим малакаларининг 
пухталиги (мактабда ҳаёт учун яроқли нарсалар ўргатилади; ўқитиладиган нарсаларни шундай 
асосламоқ керакки, унда эсдан чиқариш, иккиланишга ўрин қолмасин; моҳирона такрорлаш ва 
машқ қилдириш асосли ўзлаштиришга олиб келади) каби таълим қоидаларининг мақомини 
аниқлаган. Я.А.Коменский асарларида «ўқитиш қоидаси», «таълим қо идаси » деган 
терм ин лар ишлати лм аган бўлса-да, ҳо зи р амал да қўлланаётган қоидаларнинг 
кўпчилиги учун замин яратилган эди. 
Т аъ ли м қо и да ла рн и т ар ти бг а со лиш в а ул а р да н ам а ли ёт да фойдаланишнинг 
мезонларини ўрганиш ҳали ҳам давом этмоқда. 
У ёки бу дидактик ҳодисага оид қарашларини дидактик қоидалари қаторига 
киритишнинг ўзига хос мезонлари мавжуд. Шундай ўлчовларга қуйидагилар киради. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling