Педагогиканинг умумий асослари


Тарбияда ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

 
Тарбияда ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш 
қоидаси. 
Тарбиянинг мазмунини ташкил қилувчи ғоялар, талаблар, мақсад ва вазифалар ичидан 
ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига мувофиқ келадиганларинигина танлаб олиш 
жуда муҳимдир. Бошқача қилиб айтганда, тарбиячилар бола шахсиятига монанд метод 
топишлари, унинг шахсини шакллантириш учун керакли шароит яратишлари лозим. 
Одамларнинг қобилияти ва шахсий хусусиятларини, индивидуал характерини оила, 
муҳит, турмуш шароити олдиндан белгилайди. 
Ўқитувчи болаларни, уларнинг ҳар бирини тушуниш маҳоратига эга бўлиши керак. Ўз 
ўқувчиларини билиш ва улар билган нарсаларни билиш ва ҳар бири алоҳида ва ҳаммаси 
биргаликда билиши мумкин бўлган нарсаларни билиш ўқитувчи учун зарур шартлардан
биридир. 
Тажрибали ўқитувчилар ўқувчиларни кузатадилар, уларни ҳар томонлама ўрганадилар, 
ўқувчини бошқалардан ажратадиган сифатларни излаб топадилар ва у бошқаларга қандай наф
келтириши мумкинлигини аниқлайдилар. 
Тарбиянинг мазмуни, шакли ва методлари болалар ёши ва савиясига қараб турли синфда
турлича бўлади. Масалан, бошланғич таълимнинг асосий вазифаси ўқувчиларда ўқиш, чизиш, 
ҳисоблаш малакаларини шакллантириш билан бирга уларнинг онги, қалбига табиатни муҳофаза 
қилиш, яхшилик- ёмонлик, адолат-адолатсизлик, ҳалоллик-ҳаромлик, гўзаллик-хунуклик,
меҳрибонлик-шафқатсизлик каби туйғуларнинг оддий қонун-қоидалари сингдирилади. Бунинг 
учун уларни тез-тез табиат қўйнига олиб чиқиш, уларнинг ўзлари кузатишлар олиб боришлари 
каби имкониятлар яратиш лозим. 
Юқори синфларда эса шахснинг ривожланиши ва шаклланиши, унинг ижтимоий ўзлигини 
англашга бўлган истаги, қизиқиши ва қобилиятини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилади,
касбга йўналтиришга эътибор берилади. Ўқувчилар жамоаси айрим шахслардан иборат, шунинг 
учун ҳар бир боланинг ўзига алоҳида педагогик таъсир кўрсатилиши керак. Бунинг учун педагог
боланинг қандай оилада тарбияланганлиги, у тарбияланган муҳит таъсирини, тенгдошлари
ўртоқлари ва катталар қандай таъсир кўрсатаётганларини, унинг ижобий ва салбий одатларини, 
нималарга қизиқишини ва қобилияти борлиги ва ҳоказоларни яхши билиши керак. Ҳар бир 
боланинг ўзигагина хос хусусиятларини аниқ билмай туриб болага режавий равишда, мақсадга 
мувофиқ таъсир кўрсатиш мумкин эмас. 
Педагогнинг бу қоидага амал қилиши ўқувчиларнинг тушунишига, уларнинг ҳис-
туйғуларини, ташвишларини жиддий қабул қилиш ва қадрлашга, ижобий инсоний фазилатларни


тарбиялашга ёрдам беради. Ўқувчилар ҳам ўз ўрнида ўзларини инсон сифатида англайдилар ва 
ўқитувчиларга ҳурмат билан қарайдилар. 
Педагог тарбия жараёнида болаларнинг ижодкорлигига, зийраклигига, мустақиллигига, билиш 
ва ижтимоий фаоллигига кенг йўл бериш керак. Болалар жамоасига сингдирилган муомала
характери ҳар бир ўқувчига ҳақиқий инсоний табиатни ривожлантиришга ёрдам бериши 
лозим. 
Бу қоидани амалга ошириш болалар фаолиятини мазмуни ва шаклларини уларнинг 
ёшига, ҳаётий тажрибасига ва имкониятларига мувофиқлаштиришни талаб қилади. Ўқитувчи ўз 
ўқувчиларида инсоний фазилатларни тарбиялаш жара¸нида уларнинг ҳар бирига хос равишда 
муомала қилиш йўлини топиши лозим. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling