Педагогиканинг умумий асослари


Тарбиянинг мақсадга қаратилганлиги қоидаси


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Тарбиянинг мақсадга қаратилганлиги қоидаси
Тарбиянинг асосий мақсади, ҳар томонлама маънавий ривожланган, ақлий ва ахлоқий
баркамол шахсни шакллантиришдан иборат. Шунга кўра тарбиявий фаолиятнинг мазмуни,
ташкилий шакллари ва методлари шу мақсадга эришишни кўзда тутади. 
Умумий таълим мактабининг асосий вазифаси-шахснинг ақлий, ахлоқий, ҳис-туйғули ва 
жисмоний ривожланиши, қобилиятларини ҳар томонлама камол топтириш учун имкони борича 
қулай шароитлар яратишдан иборат. Шунингдек, ўқувчиларда миллий ғурур ва миллий ахлоқ 
одобни шакллантиришни кўзда тутади. 
Тарбиявий иш маълум мақсадни кўзловчи ва узлуксиз давом этадиган жараёндир. Кўпинча 
бир неча мақсад ва вазифа бирданига бажарилади, бу эса кўпинча ўқувчилар жамоасини ақлий
ва ахлоқий ўсишини таъминлайди. 
Мақсадга интилиш ва мақсад бир хил нарса эмас. Яхши бир мақсад изҳор қилинган 
бўлсада, аммо бу мақсадни амалга ошириш учун ҳеч қандай иш қилинмаган бўлиши мумкин.
Шунинг учун аниқ равшан мақсадни амалга оширишга ҳаракат қилиш лозим. 
Шахснинг шаклланиш манфаатлари ҳар бир педагогик тадбирни тарбияни умумий 
мақсадлари билан кўникишни, уни режали тарзда ва қатъий суратда амалга оширишга ҳаракат
қилишни талаб этади. ¨шларда жамиятимиз ғояларининг кучига ишонтириш, янги жамиятни 
барпо этишда ўз ҳиссаларини қўшишга, ижтимоий-фойдали меҳнатда бевосита иштирок этишга 
интилишни рағбатлантириш жуда муҳимдир. 
Тарбиянинг маълум мақсадга қаратилганлик қоидаси болалар жамоасининг ривожланиш 
истиқболларини кўра билишга ёрдам беради. 
Ҳар бир тарбиявий тадбир олдиндан пухта ўйланган, муайян мақсадни амалга оширишга
буйсиндирилган бўлса, унинг ғоявий-сиёсий даражасини кўтаради, танланган метод ва
воситалар мақсадга мувофиқ келади, уларнинг тарбиявий таъсири юқори бўлади. 
 Тарбияда инсонпарварлик ва демократия қоидаси. 
Умумий таълим мактаби янги педагогик тафаккур эгаси, муносиб шахс ўз ишининг устаси 
бўлган ўқитувчига муҳтож. 
Ўқитувчининг билим савияси, маънавияти жамиятни ҳаракатга келтирувчи, тараққиётга 
элтувчи етакчи омиллардан биридир. Ўқитувчи юриш-туриши, хатти-ҳаракати, қийиниши,
муомаласи билан ўқувчи қалбига кириши, уни эзгулик сари йўналтириш керак. 
Тарбияни инсонпарварлаштириш-бу мактабнинг, ўқитувчи-тарбиячиларнинг бола томон юз 
буришлари, унинг шахсини ҳурмат қилиш учун мумкин кадар етарли шароитлар яратиб бериш, 
турли ёш босқичлари руҳий-физиологик мустақилликни ҳисобга олиш демакдир. 


Мактабда руҳий хизматдан фойдаланиш болалар кайфиятини, қизиқишини, интилишини ва 
қобилиятларини аниқлаш, таълим-тарбия жараёнига ижодий ёндошишга имкон беради. 
Ёшларни инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашда муқаддас китоб «Қуръони карим»,
«Ҳадис»и шарифдан фойдаланиш жуда муҳим. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғатит турк»,
Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қобуснома», Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар»и, Саъдий Шерозийнинг 
«Гулистон ва Бўстон», Абдураҳмон Жомийнинг «Баҳористон», Алишер Навоийнинг шоҳ 
асарлари, ҳикматлари муҳим тарбиявий аҳамият касб этади. 
Шундай экан мактабда ўқувчиларга гуманитар-ижтимоий фанлардан таълим беришда 
тарбияга кўпроқ эътибор бериш лозим. Айниқса, ҳозирги шароитда Ўзбекистон тарихи, адабиёти, 
маданияти ва бошқаларни ўқитиш жараёнида бевосита тарбияга оид бўлган миллий маънавиятга, 
миллий руҳ, урф-одат ва шунингдек умумбашарий қадриятларга алоҳида урғу бериш зарур. 
Ўқитувчи ўқувчи қалбига йўл топиш учун билими ва иши билангина эмас, айни пайтда 
одоб-ахлоқ, маданияти, ростгўйлик ва ширинсуханлиги билан намуна бўлиши лозим.
Шундагина ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида ҳақиқий дўстона муносабат қарор топади. Яхши 
ўқитувчи ўқувчиларнинг сўзини даққат билан тинглайди, уларга далда беради, тинчлантиради, 
тўғри баҳо қўяди, ҳаммани тенг кўради, болаларни севади. 
Тарбияни демократиялаш–бу маъмурий эҳтиёж ва қизиқишлардан шахснинг эҳтиёж ва 
қизиқишларини юқори қўйиш, демакдир. Бу тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасида ўзаро ишонч, 
ҳамкорлик асосида педагогик муносабатлар моҳиятини ўзгартириш демакдир. Бу тарбия ишига 
жамоатчиликни жалб қилиш, унинг ривожланишига жамоа омилини киритиш демакдир. 
Шахслараро муносабатларда инсонпарварлик, педагоглар ва ўқувчилар ўртасидаги бир-
бирига ҳурмат муносабатлари, болалар фикрига эътибор қилиш, уларга меҳрибонларча 
муносабатда бўлиш лозим. Мактаб осойишталик, инсонга меҳр-муҳаббат бешиги бўлиши лозим. 
Ўқитувчи ўқувчига, аввалгидек, тарбия объекти эмас, худди ўзи каби субъект деб қараши 
керак. Яъни ўқувчига фақат менинг буйруғимни бажарувчи эмас, балки менинг ўзим билан тенг
ҳуқуқли, бирга ишловчи, ҳамкорлик қилувчи деб қараши керак. 
Бола бутун қалбини дарсга бағишласа, уни оғир аҳволга солиб қўйган бўламиз, у фақат 
ўқувчигина эмас, аввало, ранг-баранг қизиқишлар, эҳтиёжлар, интилишларга эга бўлган инсон.
Яраланган қушча қанча азоб тортса, гилдиракчаси синган ўйинчок машина ҳам худди 
шундай азият чекади деб билиши, бола кунгли бушлигини эмас, унинг кунглида шафкат, эзгулик, 
гўзаллик ва инсонпарварлик борлигининг нишонасидир. 
Тарбиявий фаолиятни демократиялаш ва инсонпарварлаштириш унинг моҳияти ва 
мазмунини қайта тафаккур этишни кўзда тутади, шахснинг ривожланиш ва ўзлигини англаш 
ҳуқуқини таъминлайди. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling