Педагогиканинг умумий асослари


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/54
Sana04.02.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1161794
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54
Bog'liq
Педагогика маруза матн

Фойдаланилган адабиётлар 
1. И. А. Каримов “Баркамол авлод орзуси” Т., “Шарқ” 1999 й
2. Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури” Т., 2000 й
3. Ў. Асқарова, М. Нишонов, М. Хайитбаев “Педагогика” Т., “Талқин” 2008 й
4. А. Тўхтабоев, А. Эралиев “Ташкилий хатти-харакатлар” Андижон., “Хаёт” 2001 й
5. О. Мусурмонова “Маънавий қадриятлар ва ёшлар тарбияси” Т., “Ўқитувчи” 1990 й
6. Р. Мавлонова “Педагогика” Т., “Ўқитувчи” 2004 й 
 
ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИ
10-мавзу ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ МОҲИЯТИ. 
Режа
1.Тарбия жараёнинг мохияти ва вазифалари 
2. Тарбия жараёнинг жамият тараққиётидаги ўрни. 
3. Тарбия жараёнида ўқитувчи фаолиятининг хусусиятлари 
4. Замонавий миллий тарбия мазмуни халқ педагогикаси асосида 

Таълимий мақсад: Тарбиянинг моҳияти, унинг қонун-қонуниятлари, метод ва воситаларини 
илмий асослаш. 
Тарбиявий мақсад: Ўзбек халқ педагогикаси, шарқ мутафаккирларининг фикрлари, миллий 
қадриятлар, анъана ва урф-одатлар тарбия методологияси. 
Ривожлантирувчи мақсад: Ижтимоий хаётдаги тарбия мезонларини тарбиявий жараёнларда 
тадбиқ этилиши. 
Тарбия назарияси педагогика фанининг бир қисми бўлиб, у тарбиявий жараённинг мазмуни, 
методи ва ташкил этилиши масалаларини ўрганади. Жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг 
тараққиёти ўсиб келаётган баркамол авлод тарбияси билан боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб 
чиқишни тақозо этмокда. 
Тарбия назарияси Ўрта Осиё файласуфларининг тарбия ҳақидаги фикрларига ва халқ 
педагогикасининг тарбия борасидаги бой тажрибаларига таянади. Тарбия назарияси ўз
қоидаларини асослаш учун фалсафа, социология, этика, эстетика, физиология, психология 
фанлари маълумотларидан фойдаланади. Тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: 
педагогиканинг умумий асослари, таълим назарияси, мактабшунослик билан узвий боғлангандир. 
Тарбия жараёнининг моҳияти шу жараён учун характерли бўлган ва муайян қонуниятларда 
намоён бўладиган ички алоқа ва муносабатларни акс эттиради. 
Ҳозирги замон педагогикасида тарбия тарбиячининг тарбияланувчи шахсига оддий таъсир 
кўрсатиши эмас, балки тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг аниқ бир мақсадга қаратилган,
бир - бири билан ҳамкорликда қиладиган муносабатлари ва ўзаро таъсир кўрсатиши эканлиги 
алоҳида таъкидланади. 
Тарбия ақлли, одобли, меҳнатсевар, билимли, соғлом, эътиқодли, дили пок, руҳи комил, ҳар 
томонлама маънавий ривожланган, ватанпарвар, байналминал, инсонпарвар баркамол шахсни 
шакллантиришни кўзда тутади. Тарбия маҳаллий, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар, миллий 
анъаналар ва минтақалараро хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. 
Тарбия жараёнида кишининг турли қобилиятлари ривожланади, характери, ғоявий, 
ахлоқий, иродавий, эстетик ҳислатлари шаклланади, табиатга, жамиятга илмий қарашлар тизими
таркиб топади, жисмоний куч-қувватлари мустаҳкамланади. 
Бола катталарнинг тажрибаларини суст ҳолда эмас, балки фаол равишда ўзлаштиради: бу 
ўзлаштиришда унинг онгли ҳаракати, тиришқоқлиги аҳамиятга эга бўлади. Тарбияланувчилар 
муайян даражада фаол фаолият кўрсатмасалар тажриба ва билимни ўзлаштира олмайдилар. 
Боланинг ¸ши улгайиб борган сари бу фаоллик тобора кўпрқ мустақиллик хусусиятларига эга 
бўлиб боради: тарбияланувчилар ўзларида дун¸қарашни таркиб топтиришга, ўз- ўзини
такомиллаштириш, табиат, жамият ва турмушда учрайдиган ҳодисаларни тушунишга ҳамда идрок 
этилган нарсаларга танқидий муносабатда бўлишга кўника борадилар. 
Ҳамма даврларнинг илғор кишилари тарбияга юқори баҳо берганлар. Халқ донишмандлари 
ва мутафаккирларидан Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Мирзо


Улуғбек, Алишер Навоий, Завқий, Фурқат, Аваз Ўтар, Ҳамза, Абдулла Авлоний инсон 
камолотини илм-фан ва тарбияда деб билдилар. 
Тарбия жараёнида катталар, тарбиячилар ва тарбияланувчилар жамоаси ўзаро муносабатда 
бўлади. Бу муносабат ўзаро тушуниш, ишонч, ҳамкорлик асосида қурилиши лозим. 
Мактаб бутун тарбия ишини ҳаёт билан кўникиб, ўқувчиларга ўтмиш, тарих, санъат 
ҳақидаги маълумотларни чуқур ўргатиши, халқ педагогикаси асосида иш юритиши, буюк 
алломаларнинг фарзанд тарбияси борасидаги педагогик қарашлари, инсон руҳини чуқур урганиб, 
шарқона урф-одатлар, анъаналар асосида ¸шларга меҳнат малакасини сингдириши лозим. 
2. ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИНГ ҚОНУНИЯТЛАРИ. 
Тарбия ўз ишида нималарга интилиши керак, кўзланган натижаларга эришмоқ учун қандай 
ҳаракат қилиш лозим? Бу педагогиканинг асосий масалаларидан ҳисобланади. Тарбиянинг
мақсадини педагоглар ҳам, ота-оналар ҳам яхши билишлари лозим. 
Умумтаълим мактабларида тарбиянинг асосий мақсади сифатида шахснинг ҳар томонлама 
камолотга эришуви асос қилиб олинади. Шахснинг ҳар томонлама камолотга эришуви, бу унинг 
айрим қирралари ёки ҳислатларининг тўлақонлиги, жисмоний, ахлоқий, сиёсий, эстетик 
қарашлари йиғиндисини ўз ичига олади. 
Тарбия моддий бойликларни ишлаб чиқариш методига, жамиятнинг ижтимоий тузилишига
сиёсий тизимга, мафкурага боғлиқдир. 
Тарбиянинг шахс ривожланиши билан бирлиги ва ўзаро боғлиқлиги унинг муҳим 
қонунияти ҳисобланади. 
Шахснинг ривожланиши тарбиянинг сифатига боғлиқдир. Айни чоғда тарбиянинг 
мазмуни, шакли ва методлари шахснинг ривожланиш даражасига боғлиқ. Тарбия жараёни 
мураккабдир. Шунинг учун ҳам у тарбиячидан боланинг руҳий ҳолати, ақлий ва жисмоний
имкониятларини ҳисобга олиб, меҳрибонлик билан ёндошишни талаб қилади. Тарбиячи 
тарбияланувчи шахсини даққат билан ўрганиши, уларни тушуниши, ҳурмат қилиши лозим. 
Тарбияланувчиларнинг ҳаётий фаолияти жамият учун қанчалик фойдали, мақсадга 
мувофиқ ва уларнинг муносабатлари оқилона ташкил қилинар экан, тарбия жараёни шунчалик 
самарали амалга оширилади. 
Инсонни унинг атрофини қуршаб турган воситалар: оила, ота-онаси, мактаб, дўстлари, 
атроф-муҳит, оммавий ахборот воситалари, санъат, адабиёт, табиат ва ҳоказолар тарбиялайди. 
Шахснинг ривожланиши ва шаклланиш жараёнини бошқариб бориши керак. Шахслараро 
муносабатларда инсонпарварлик, педагоглар ва ўқувчилар ўртасида бир-бирига ҳурмат 
муносабатлари, болалар фикрига эътибор бериш, уларга меҳрибонларча муносабатда бўлиш 
лозим. 
Шунга аҳамият бериш лозимки, амалда тарбиявий жараён умумхалқ иши ва узлуксиз 
бўлсин, барча ёшдаги болаларни қамраб олсин, турли ижтимоий, жамоат ва давлат институтлари
ва муассасаларининг шахс камолотини шакллантириш борасидаги ҳаракатлари
мужассамлашиши таъминланса мақсадга мувофиқ бўлади. 
Тарбияда инсон шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир бола бетакрор ва 
ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг ижтимоий ҳуқуқи ва эркинлиги эътиборда тутилиши зарур. 
Тарбия муайян мақсад билан режали равишда амалга ошириладиган давомли ишдир. 
Ёш авлодга ҳар бир тарихий даврдаги жамиятнинг ўзига хос ишлаб чиқариш методи ва 
ижтимоий муносабатларга мувофиқ тарбия берилади. Бу тарбиянинг асосий қонуниятидир. 
Тарбия жамият ҳаёти билан боғлиқ, жамият ўзгариб ривожланиши билан тарбия ҳам 
ўзгариб, ривожланиб боради. 
Тарбия жараёни ҳаётий, амалий хусусият касб этмоғи лозим. Тарбиявий жараённинг барча 
қатнашчилари; педагоглар, ота- оналар, жамоатчилик, ёшлар ташкилотлари ва меҳнат 
жамоатлари- ҳамма касбий-педагогик тайёргарликка эга бўлишлари лозим. 
3. ТАРБИЯ ҚОИДАЛАРИ.
Тарбия қоидаси- педагог таълим ва тарбия жара¸нини яхшироқ ташкил этиш мақсадида 
фойдаланадиган бошланғич ҳолат, раҳбарлик асосидир. Тарбия қоидалари ўқитувчи,
тарбиячиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи қоидалар бўлиб ҳисобланади, янги кишини шакллантириш 


вазифалари билан белгиланади. Тарбия қоидалари Шарқ ва Ўрта Осиё файласуф-
донишмандларининг фикрлари ва миллий педагогика эришган ютуқларга асосланади. Тарбия 
қоидалари мустақил характерга эга бўлиб, у тарбиянинг ўзига хос хусусиятларини ва
қонуниятларини акс эттиради. Тарбиявий жараёнда бу тамойилларга риоя қилиш унинг 
самарасини оширади, яхши натижаларга олиб келади. 
Тарбиянинг мазмуни, ташкил этилиши, методлари ва уларга қўйиладиган талаблар шу 
қоидалари ўз ифодасини топади. 
Тарбиянинг моҳияти, мазмуни, қоидалари мамлакатимизда янгича иқтисодий муносабат 
шароитларининг ўзгарганлиги сабабли кенгайиб бормоқда. 
Тарбиявий жараённи яхшилаш, уни давр талабига жавоб берадиган ҳолга келтириш учун
деярли барча қоидаларни, методларни, ғояларни қайтадан кўриб чиқишимиз, бола шахсига 
эътиборни қаратишимиз, йиллар давомида тўпланган ижобий тажрибадан унумли
фойдаланишимиз зарур. 
Тарбия қоидаларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин: Тарбиянинг маълум мақсадга 
қаратилганлиги, тарбиянинг инсонпарварлик ва демократия, ҳаёт билан, меҳнат билан
боғлиқлиги, тарбияда илмий-маданий ва умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги, тарбияда 
ўқувчиларнинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга олиш, изчиллик, тизимлилик, тарбиявий 
таъсирларнинг бирлиги ва узлуксизлиги қоидалари ва бошқалар. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling