Педикулѐз ва реккетсиозлар


Профилактик ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирлари


Download 244.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana16.06.2023
Hajmi244.18 Kb.
#1489519
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мавзу матни

Профилактик ва эпидемияга қарши кураш чора-тадбирлари.
Тошмали тиф
аниқланганда эпидемик жараѐннинг барча звеноларига нисбатан чора-тадбирлар
ўтказиш зарур. 
Касаллик қўзғатувчисининг манбаига қарши ўтказиладиган чора-тадбирлар: 
1.Тошмали тиф беморларини эртачироқ аниқлаш. Эпидемик ўчоқда 3 ҳафта
мобайнида, кунора тана ҳарорати кўтарилган беморларни аниқлаш. 
2.Эртачи ѐки зудлик билан қилинадиган ташхисот усулларини қўллаш. 
Ташхисни эпидемиологик кўрсатмаларга асосланиб, клиник далилларга кўра ва 
лаборатория текшириш натижаларига асосланиб қўйиш. 
3.Клиник кўрсатмаларга, асосан, иситмалаѐтган беморларни юқумли касалликлар
шифохонасига ѐтқизиш. 
4. 5 кундан ортиқ иситмалаѐтган беморларни шифохоналарнинг провизор
бўлимига ѐтқизиш ва 6 - кунидан бошлаб ҳар 3-5 кун ичида 2 марта серологик
усуллар билан лабораторияда текшириш. 
5.Ҳар бир тошмали тиф билан касалланган бемор учун тиббиѐт ходимлари
албатта шошилинч маълумот ҳужжатини (ф - 058/у) тўлдириб, ДСЭНМга юбориши 
шарт. 
6.ДСЭНМ ходимлари бу касалликни ҳисобга олиб, эпидемик ўчоқни бартараф
қилиш чора-тадбирларини кўриши керак. 
7.Мулоқотда бўлган кишлар устидан 21 кун мабайнида тиббиѐт назорати
ўтказиш. 
8.Эпидемик ўчоқни доимий равишда текшириш ва кузатиш.
9.Мулоқотда бўлган кишларнинг тана ҳарорати кўтарилган тақдирда уларни
провизор бўлимга ѐтқизиш. 
10.Мулоқотда бўлган ҳамма шахсларни, бит бор-йўқлигига текшириш ва
санпропускдан ўтказиш. 
11.Мулоқотда бўлган кишилар орасида касаллик қўзғатувчиси манбаини
аниқлаш мақсадида уларни серологик лаборатория текширувларидан ўтказиш. 


12.Эпидемик ўчоқда яшаган кишилар бошқа жойга кўчиб кетсалар ѐки у
ерда яшасалар шу туман ДСЭНМ ига шошилинч хабарномани (ф 058 /у) ѐзма
равишда юборилади. 
13.Шошилинч профилактика мақсадида тетрациклин қаторидаги антибиотиклар
ишлатилади. 

Download 244.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling