Педикулѐз ва реккетсиозлар


Download 244.18 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana16.06.2023
Hajmi244.18 Kb.
#1489519
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мавзу матни



Педикулѐз ва реккетсиозлар/
 
Риккетсиялар ташқи кўриниши ва катталиги жиҳатдан майда бактерияларга жуда 
ўхшайди, бироқ улар бактериялардан фарқ қилиб, оддий озиқли муҳитларда ўсмайди.
Улар ҳайвон организмидаги ҳужайралар ичида ўсиб кўпаяди ва шу хоссаси билан 
фильтрланувчи вирусларга ўхшайди. Риккетсиялар унчалик чидамли бўлмай, ташқи
муҳитда тез нобуд бўлади. 58
0
С қиздирилганда 30 дақиқада нобуд бўлади. 100
0
С да бир 
сонияда ўлади. Паст ҳароратда - 60-70
0
С да яхши сақланади. Ҳар хил дезинфекцияловчи
моддаларда (0,5% ли фенол эритмасида, 0,25% формалин эритмасида) 1-2 соатдан кейин 
нобуд бўлади. Касалликнинг турли белгилар билан намоѐн бўлиши қўзғатувчининг 
вирулентлиги ва одам организмининг мойиллигига боғлиқдир.
Клиникаси.
Касалликнинг яширин даври 14-15 кун, баъзан 7 кунгача қисқаради 
ѐки 23 кунгача чўзилади. Баъзи ҳолларда 1-2 кун ичида умумий лоҳаслик, иштаҳа 
бўлмаслиги қайд қилинади. Тана ҳарорати кўтарилиб, дастлабки 2 кунда 39-40
0
С га 
чиқади. Бемор касалликнинг биринчи кунидан бошлаб тобора кучайиб бораѐтган бош
оғриғидан шикоят қилади, умумий лоҳаслик, иштаҳа бўлмаслиги, уйқуси нотинчлиги,
алаҳсираб тушлар кўришдан шикоят қилади. Юзи қизарган, кўз конъюнктивалари кескин 
қизарган, склера томирлари кенгайган ( қуѐн кўзли). Бадан териси иссиқ, касалликнинг 5-
куни кўкрак қафаси ѐн юзаларида, билакларнинг букиладиган юзасида, тирсак 
бўғимларида, бутун гавда бўйлаб ва оѐқларгача тез тарқаладиган тошмалар пайдо бўлади. 
Улар тери босилганда ва чўзилганда йўқолмайди. Баъзан тошмалар пайдо бўлишига 
қадар конъюнктивада нуқтасимон майда қон қуйилишлар вужудга келади. 
 Эпидемик жараѐннинг ривожланиш механизми 
Касаллик қўзғатувчисининг манбаи. Тошмали тиф типик антропоноз касаллик.  
Тошмали тиф билан оғриган одам касаллик қўзғатувчисининг бирдан – бир манбаи 
ҳисобланади. Тошмали тиф бемор одамдан соғлом одамга бевосита юқмайди. Риккетсия 
ташувчилари асосан кийим ва бош бити (Pеdiculus vestimendi) ҳисобланади. Улар бемор
одам қонини сўргач 4-5 кундан кейин инфекцияни тарқатиш қобилиятига эга бўлади. 
Бир маротаба зарарланган бит умрининг охиригача касалликни юқтириши мумкин. Бит,
одатда, 40-45 кун яшайди, бемор одамнинг қонини сўргач, 5-7 кундан сўнг юқтириш 
қобилиятига эга бўлади. Бундан кўриниб турибдики, битларнинг юқтириш даври
давомийлиги 30-40 кунга тенг. Битларнинг юқумлилиги касалликнинг муддатига ва 
оғирлигига боғлиқ. В.М.Митрафонованинг маълумотларига кўра, бемор одамнинг
қонини сўрган битларнинг 42% касалликни биринчи ҳафтасида юқтиради, шунингдек,
иккинчи ҳафтасида 3-4%, учинчи ҳафтасида 26%. Г.С.Моссингнинг маълумотларига
кўра касаллик оғир кечганда биринчи ҳафтасида бит бир маротаба қон сўрган тақдирда 


ҳам 60-80% инфекцияни юқтириб олади. 1941 йилда Б.И.Райхер бу масалани 
касалликнинг кунларига қараб ўрганган ва бемордан олинган битларнинг зарарланишини 
қуйидагича таърифлаган. 1- 2 кунида -0, 3- кунда-1,49%, 4- кунда-3,55%, 5 - кунда-3,68%,
6-кунда – 5,4%, 7-кунда - 5,9% 8-10- кунда - 32,2% 


Download 244.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling