Касалликнинг юқиш йўлига нисбатан қилинадиган чора-тадбирлар
Беморни шифохонага олиб келган барча
транспорт воситаларини
дезинфекция, дезинсекция назоратидан ўтказиш.
1.Беморларнинг кийим-кечакларини дезинсекция қилиш.
2.Бемор шифохонага ѐтқизилгандан сўнг ўчоқда
якуний дезинфекция,
дезинсекция ишларини ўтказиш.
3.Ўчоқда бит ва бит сиркалари аниқланса, дезинсекция
ишлари бит ва бит
сиркалари бутунлай йўқотилгунча такрорланади.
4.Дезинсекцион камераси йўқ туманларда кийим – кечаклар 2% ли кальцийли
сода сув эритмасида 15 дақиқага қайнатилади.
Махсус профилактика.
Тошмали тиф касаллигига қарши ўлдирилган
вакцина Е
дан (жонсизлантирилган Е-штаммидан тайѐрланган вакцина) 0,5 мл
дан бир марта
тери остига юборилади. Аммо ушбу вакцинага кучли реакция кузатилиш эҳтимоли
бор. Эмлаш эпидемик кўрсатмаларга биноан, эпидемиологик
вазият мураккаблашганда
ўтказилади.