Педикулѐз ва реккетсиозлар
Касалликнинг турли даврларида бемор кийимларидан ажратилган битларнинг
Download 244.18 Kb. Pdf ko'rish
|
Мавзу матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқиш механизми.
Касалликнинг турли даврларида бемор кийимларидан ажратилган битларнинг
Провачек Риккетсияларини юқтириши (Б.И.Райхер) Касалланиш куни, бит аниқланган кундан бошлаб Битларнинг қўзғатувчини юқтириши (%) 2-кун 0 3-кун 1,49 4-кун 3,55 5-кун 3,68 6-кун 5,4 7-кун 5,9 8-10-кун 32,2 Юқиш механизми.Тошмали тиф бемор кишидан соғлом кишига кийим бити орқали юқади. Кийим бити ичагининг эпителий ҳужайраларида риккетсиялар 3 кундан 31 кунгача кўпаяди. Касалликнинг тарқалишида кийим битидан ташқари, бош бити ҳам, оз бўлсада, эпидемиологик аҳамиятга эга. Шунингдек, бу касаллик, бемор одам қонини соғлом одамга қуйганда, ҳаво - чанг йўли билан лаборатория шароитларида юқиши мумкин. Одам бадани терисини қашиганда бит ахлатидаги риккетсияларни терисига суркаб киритади. Касаллик беморнинг битли кийимларини силкитганда аспирацион йўл билан ҳам юқиши мумкин.Бит ичагига касал одам қони билан бирга риккетсиялар ҳам тушади. Улар битларнинг ичак эпителий ҳужайраларига кириб, у ерда кўпайиши ва кўп миқдорда тўпланиши натижасида бу ҳужайралар ѐрилиб, ичак йўлларига ажралади ва натижада бит ичаги таркибида кўплаб риккетсиялар ҳосил бўлади. Оч бўлган бит одам терисини тешиб қонини сўради, ичак эса аста-секин қон билан тўла бошлайди, шу билан бир вақтда битларда нажас чиқариш содир бўлади, бунда тери юзасига кўп миқдорда риккетсия тутувчи бит нажаси ажралади. Битларнинг чақиши одатда қичишиш билан ўтади. Одам бит чаққан жойини қичиши натижасида риккетсиялар бор бит нажасини шикастланган ѐки тирналган жойга суркайди, натижада соғлом одамга касаллик юқади. Кийим битининг урғочиси ўз ҳаѐти давомида 200 дан ортиқ тухум қўяди. Тухумлари газлама толаларига ва сочларга махсус шилимшиқ билан мустаҳкам ѐпишиб олади. Тухумнинг ривожланиши учун 20-22 0 С ли ҳарорат кифоя қилади. 25 0 С да тухумлар 16 кун мобайнида личинка ҳолигача ривожланса, 35 0 С да эса 6-8 кунда ривожланади. Бит личинка ҳолида атрофдаги ҳароратга қараб 10-14 кун давомида ривожланиши мумкин. Кийим бити одам қони билан кунига 3-марта озиқланса, 35-37 0 С да 1-2 кун давомида ривожланади, хонанинг ҳароратига боғлиқ ҳолда озиқасиз 11 кунгача яшаши мумкин.Тошмали тиф учун яққол мавсумийлик хос. Мавсумийлик қиш фасли ҳисобланиб, бу мавсумда одамларнинг яшаш жойларида зичланиши, иссиқ кийиниши, кам чўмилиши битларнинг кўпайишига олиб келади ва тошмали тиф тарқалишига қулай шароит яратади. Тошмали тиф тарқалишида миграцион жараѐнлар ҳам катта аҳамият касб этади. Бу эса, ўз навбатида, битларнинг экологик хусусиятлари ва одамларнинг кундалик ҳаѐтий ўзаро алоқалари билан боғлиқ. Уруш вақтида қочоқлар, роталар, асирлар ва бошқа шу кабиларнинг кўчиб юришлари тошмали тиф касаллигини тарқатишда катта роль ўйнаган. Улуғ Ватан уруши даврида шундай тасодифлар бўлганки, бунда немис-фашист асиридан озод бўлган одамлар армия сафларидан тартибсиз силжишлари туфайли кўп сонли одамлар қишлоқларга тошмали тифни олиб кириб, оммавий касалланишлар манбаи бўлиб хизмат қилган . Тошмали тифнинг оммавий тарқалишида кўп ҳолларда мактаблар ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Бунда тошмали тиф билан касалланиш биринчи навбатда махсус мактаб болалари орасида кузатилган. Мактаб болалари зарарланган битларни синфларда, ечиниш хоналарида ўзаро яқин мулоқот қилиш натижасида тарқатишган, шунинг натижасида болаларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб касалланишлари кузатилган. Натижада болалар инфекцияни ўз оилаларига олиб келишган. Шунинг натижасида кўп оилаларда қиш ойлари эпидемик ўчоқлар содир бўлиб турган. Download 244.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling