“Персонални бошқариш” фанининг предмети ва вазифалари
Download 108.94 Kb.
|
1-Mavzu Personalni boshqarish fanining moxiyati va vazifalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Персонални бошқариш асосий тушунчалари
“Персонални бошқариш” фанининг предмети ва вазифалариРежа:
Персонални бошқариш асосий тушунчалари:Кадрлар сиёсати — персонал билан ишлаш тамойиллари, мақ-садлари ва стратегияси. Корхонада ходимлар билан ишлаш бўйича барча тадбирлар шу мақсадга йўналтирилади. Персонал — корхона ходимлари: раҳбарлар, мутахассислар, ишчилар, хизмат кўрсатувчи кичик персонал. Персоналга эга бўлиш — корхона учун ходимларни ишга ёллаш билан боғлиқ барча жараёнлар, шунингдек, янги ходимларни ўз вазифаларини бажаришга киришишларига тайёрлаш. Персонални режалаштириш — персонал билан иш олиб бориш барча йўналишларини белгилаб олиш. Персонални ривожлантириш — персоналнинг янги билимларга эҳтиёжларини аниқлаш ва бу эҳтиёжларни қондириб бориш, бош-қарув услубларини муттасил такомиллаштириб бориш, ходимларга уларнинг фаоллигини оширишда ҳар тарафлама ёрдам бериш. Персонални бўшатиш — штатларни қисқартириш ва ортиқча ходимларни ишдан бўшатиш билан боғлиқ барча тадбирлар. Персонални баҳолаш — корхона ёки унинг бўлинмаси ишлаб чиқариш пировард ёки оралиқ натижаларига алоҳида ходимларнинг ҳиссаларини аниқлаш. Персонал иш сифатини баҳолаш — ходимларнинг эгаллаб турган хизмат вазифаларига лойиқлик даражасини аниклаш. Персоналга раҳбарлик — персонални бевосита раҳбарлар — бўлим раҳбарлари томонидан бошқариш. Персонални назорат қилиш — ишлаб чиқариш назорати тизими-дан фойдаланган ҳолда раҳбарият қарорлари ва ишлаб чиқариш топшириқлари ижроси назоратини амалга ошириш. XIX аср охирида саноатнинг ривожланиши рақобатнинг кескин кучайиб кетишига олиб келди. Ишлаб чиқариш соҳасидаги янги ихтиролардан ҳали амалий мақсадларда етарлича фойдаланилмаётган эди. Шу сабабли ишлаб чиқаришни ишчи кучи меҳнат унумдорлигини ошириш ҳисобига ривожлантириш талаб этиларди. Бу эса ишлаб чиқаришда, айниқса йирик ишлаб чиқаришда ишчилар меҳнатини ташкил этадиган мутахассислар — персонални бошқариш соҳасидаги менежерларнинг пайдо бўлишига туртки бўлди. Америкалик муҳандис-механик Фредерико Тейлор илмий менежментнинг асосчиси ҳисобланади. Унинг „Цех менежменти" (1903) ва „Илмий менежмент тамойиллари ва усуллари" (1911) асарларида менежмент ва персонални бошқариш соҳасидаги асосий тамойиллар аниқ равшан баён этилган. Ф.Тейлор- нинг илмий менежмент тамойиллари Асбоб-ускуналарни стандартлаштириш Функцияли маъмурият Хронометраж Иш ҳақи тўлашнинг табақалаштирлган тизими Жиҳозларни жойлаштиришни оқилона ташкил этиш Маҳсулотни сотиш ва заҳираларни сақлашни такомиллаштириш Г.Эмерсоннинг “Унумдорликнинг 12 тамойили”:
Франциялик мухандис Анри Файолнинг меҳнатни ташкил этишдаги тамойиллари: Меҳнат тақсимоти. Раҳбарият — мажбуриятдир. Интизом. Фармойиш бериш бирлиги. Раҳбарлик бирлиги. Хусусий манфаатларни умумий манфаатларга бўйсундириш. Персонални мукофотлаш Г.Форд классик менежментни аниқ мақсад — меҳнат унумдор-лигини ошириш, сарф-харажатларни камайтириш, катта молиявий самарага эришиш хизматига қўйди. Унинг корхоналаридаги мураккаб асбоб-ускуна ва жиҳозлар ишлаб чиқаришда мисли кўрилмаган самара берилишини таъминлайдиган технологик ва меҳнат жараёнларини ялпи синхронлаштиришга мослаштирилди. Форд биринчи бўлиб энг кам иш ҳақи миқдори ва 8 соатли иш кунини жорий этди. Унинг ишлаб чиқаришида яхши ишлаган ҳар бир ишчи яхши иш ҳақи олиши кафолатланарди. Ҳар бир ишчи, мутахассис ўз зиммасига юклатилган вазифа ва иш қуролини такомиллаштиришдан манфаатдор эди. Download 108.94 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling