Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/59
Sana11.09.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1675665
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
46 / 59 
ҳақида айтиб бердим. 
Бироқ, уларни камситадиган, ҳақоратлайдиган бирор сўз демади. Фақатгина, барча 
имом-домлалар бундай эмаслигини, уларнинг ичида ҳақни гапиришдан қайтмайдиган 
мард инсонлар ҳам борлигини билдирди. 
Ғоятда босиқ киши эди у! Унинг сўзлари ниҳоятда теран ва пурмаъно эди. Илгари ҳар 
қандай киши билан суҳбатлашарканман, у билан нима ҳақида қанча гаплашишимни ўйлар, 
ўзимга маълум бир чегара қўярдим. Саид домла билан суҳбатлашарканман, бундай 
чегарага асло ҳожат туймасдим. Гўё ҳар қандай масалада, ҳамма муаммони бемалол 
гаплаша олиш мумкин бўлган бир инсон эди у!.. 
Ва бирдан хасталигим эсимга тушди!.. Ҳеч кимга айтолмаган дардим, хасталигимни 
айтишим мумкин бўлган бирдан-бир инсон, шу домла эди. Узоқ ўйлаб ўтирмасдан, 
“портладим”: 
– Устоз, миясида шиши бор бўлган ўша “оғайним” ўзимман!.. Шуни айтганимдан кейин 
анча енгил тортганимни ҳис қилдим. Домланинг юзларида на бир ҳайрат, на бир ҳаяжон 
излари кўринмади. Бир лаҳза, “Ажабо, ёки аввалдан билганмикин?” деган фикр ўтди 
хаёлимдан. 
– Хайрлиси бўлсин!.. 
Жавоб бермадим. Ичимда секингина “Омин!” дерканман, бу хасталикда қандай ҳам хайр 
бўлиши мумкинлигини ўйладим. 
– Қачон билдингиз? 
– Бир ярим ойга яқинлашди. 
Жим бўлганча ниманидир ўйлай бошлади. Юзи ҳамда нигоҳлари шу тушунча билан 
ювинаётганга, шу тушунча таъсирида титраётганга ўхшарди. Тўлқинлангани билиниб 
турарди. Ич-ичидан келаётган ҳазин бир овозда гапира бошлади: 
– Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўлим ҳақиқатига ишора қилиб: “Насиҳат ўлароқ ўлим 
етарлидир”, дея марҳамат қилганлар. Ўлимни билиш, ўлмасдан аввал ўлим ҳақиқатини 
таниш ҳақиқатдан ҳам буюк бир насиҳатдир. Инсонларга бу насиҳатни баъзан бир 
мусулмон, баъзида бир пайғамбар беради. 
Бир муддат тин олгач, давом этди: 
Сизга эса, бу насиҳатни Аллоҳ таолонинг Ўзи берибди. Сизга ўлмасингиздан олдин 
ўлажагингизни билдириб, шу ҳақиқат сабаб уйғонишингизни, ўзингизга келишингизни 
истабди. 
Титраганимни ҳис қилдим!.. 
Ҳозиргача бу хасталигимнинг Аллоҳдан эканини билардим, аммо уни Аллоҳнинг бир 
насиҳати деб эмас, бир мусибати ўлароқ қабул қилгандим!.. Ҳолбуки, аҳвол мен 
ўйлагандек эмасди!.. Саид домла жуда тўғри айтганди, мени эски истиқоматим ичида ҳар 
лаҳза ўлдириши мумкин бўлган Раббим менга раҳматини неъмат қилган, ўлмасимдан 
олдин ўлажагимни билдириб, олти ойдан иборат узоқ бир муҳлат берган эди!.. Шу ўйлар 
билан севинганимни ва менга марҳамат кўрсатган меҳрибон, энг раҳмдил бўлган 
Раббимни янада кўпроқ яхши кўришимни ҳис қилдим. 
Саид домлага оҳиста бошимни қимирлатиб, “Гапларингиз ғоятда тўғри!” дедим ва 
қўшимча қилдим: 
– Шу хасталик сабабли ўзимни бир фоний эканимни ниҳоятда яхши англаб етдим. 
– Олдин-чи? 
– Илгари ўлимнинг не эканини билардим, бироқ ўзим билан ўлим ўртасида жиддий бир 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling