Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/59
Sana11.09.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1675665
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
54 / 59 
пичирларди. Ташқаридаги қичқириқ ва фарёдлар яна-да юксалди!.. Кўзларим 
автобуснинг эшигига тушди-ю, даҳшатдан сесканиб кетдим!.. Эшик ланг очиқ эди!.. 
Баландликдан қўрқадиган киши, юксак бир ердан туриб, жарликка қараганда қандай 
қўрқса, худди шундай ваҳима билан очиқ қолган эшикдан кўз узолмасдим!.. Гўё, 
қандайдир бир мавҳум куч мени шу эшикка томон тортаётгандек эди!.. 
Ўтирган ўриндиғимга маҳкам ёпишиб олдим. 
Ўриндиқнинг қопламасини чангаллаб олган қўлларимни озгина бўшатсам бас, шамол 
учирган бир пардек автобусдан ташқарига чиқиб кетишимни, отилиб кетишимни ҳис 
қилардим. Чиптачига: “Ҳой биродар, эшикни ёпсангиз-чи!” дея ҳайқиргим келди. Бақириш 
учун оғзимни катта қилиб очдим, ҳайқириш у ёқда турсин, оғзимдан ҳаттоки бир товуш, 
сас-садо чиқмади. Гўё оғзим улкан бир бўшлиқдан иборатдек эди. Бу бўшлиқда на нафас 
, на-да бир ҳаво бор эди. 
Гўёки фазода эдим. Ҳавосиз бўшлиқда гапиришнинг иложсизлигини энди 
фарқлаётгандек эдим!.. Кўзларимни мўлтиратиб чиптачига қарадим. У ҳам менга қараб 
турар, лекин индамасдан тасбеҳ ўгиришда давом этарди!.. Шу қўрқув, шу ваҳима ичида 
якка-ёлғиз қолгандим. Аҳволимдан ўзим ҳам ачиниб кетдим. Ўзим учун, чорасизлигимдан 
ўкиниб йиғлай бошладим. 
Шунда ақлимга бирдан Раббим келди!.. Дарҳол, Аллоҳни эслашим билан, “Ё Раббим, 
ёрдам бер!..” дея ҳайқирдим. Овозим барча товушларни, фарёдларни босиб кетди, бутун 
чинқириқларни тўхтатди!.. 
Бундан ўзим ҳам ҳайратда қолдим. Ҳозиргина ҳайдовчи ёрдамчисига гапирмоқчи бўлиб, 
бир товуш чиқмаган оғзимдан, бундай гумбурлаган овоз қандай чиқиши мумкин?!. 
Чиптачига қарадим. Ҳайқириғимни эшитган бўлса керак, у ҳам менга жилмайганча боқиб 
турарди. Шунда ёнимдан, шундоқ ёнгинамдан бир овоз келди: “Ёрдам керакми?” 
Аллоҳим!.. Яна ўша таниш овоз эди! Яна худди ўша сўз эди! 
Тош қотиб қолдим!.. 
Оташ бўлиб ёнаётган вужудимни ҳаётбахш сувга киргандек ҳис қилдим шу лаҳзада. 
Бутун жисмим роҳатлангандек бўлди. Севиндим дейишим, бир оз қуйироқ таъриф бўлиб 
қолади. Чунки севинишнинг қандай юксак туйғу эканлигини ҳис қилдим! Гўё ҳар бир 
ҳужайрам севинч ичра ҳаракат қиларди! 
Бошимни секин-аста овоз келган тарафга бура бошладим. Бошимни бурганим сайин 
атроф ёришар, автобуснинг ичи ойдинлашиб, ернинг устига чиқиб борарди. 
Шундоқ ёнгинамда ўтирган киши Саид домла эди!.. Ҳеч бир сўз демасдан менга қарар, 
жилмайиб турарди. Юзидан таралаётган нур, автобуснинг ичини ёритиб юборганди гўё!.. 
Нигоҳлари эса, умуман бошқача эди. Менга жуда олисдан, бошқа бир оламдан 
қараётгандек кўринарди. 
Бу муборак кўзларга тик қараб гапиролмасдим!.. Туйғуларимни биргина ҳаракат билан 
изҳор қилиш мақсадида қўллари томон эгилдим. Бу муборак инсоннинг қўлини ўпмоқчи, 
қайта-қайта ўпмоқчи эдим. Шу пайтгача ҳеч бир кишига бундай муносабатда 
бўлмагандим. Бироқ энди шундай қилмоқчи эдим, қилишим керак эди!.. Чунки Саид домла 
ҳеч кимга ўхшамаган муборак бир инсон эди. Ичимдаги туйғуларим, ҳиссиётларимни 
билиб турганга ўхшарди!.. 
Ҳурмат билан эгилдим, эгилдим, эгилдим!.. 
Бироқ, ғалати бир ҳолат рўй берди!.. Мен домланинг қўлига қанчалик эгилсам, қўл 
мендан шунчалик узоқлашарди. Гўё чексиз бир бўшлиққа эгилаётганга ўхшардим! Бироқ 
нима қилиб бўлмасин, мен бу қўлни ўпишим керак эди. Кўзларимни юмганча ўша чексиз 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling