Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 372.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet53/59
Sana04.10.2023
Hajmi372.76 Kb.
#1691957
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   59
Bog'liq
Maxmud Olaqosh. Peshonamdagi nur

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
эсладим. Муридларига ёрдамга етишган муршидлар ҳақида ёзилганди уларда. Тўғри-да,
зотан мен Исмоилнинг дўконига унинг муршиди ҳақида сўраш учун боргандим. Ва у ерда
яна айни инсонни, қидирганимни топгандим!.. Яъни Саид домла эди. Буларнинг ҳеч бири
тасодиф эмасди. Ҳаяжонланганимни ҳис қилдим. Гўё бир мўъжизага, ҳақиқий
мўъжизага рўпара келгандек эдим. Саид домлага бўлган фикрим, муносабатим ўзгара
бошлаганди. У оддий кишилардан эмасди!..
“Аллоҳим, Сенга сиғинаман, фақат Ўзингга сиғинаман”, дея дуо қилардим. Нега бундай
дуо қилганимни ўзим ҳам билмайман. Ҳарҳолда, бундай нозик мавзуда янглишишни, хато
қилишни истамасдим. 
Қайта-қайта Аллоҳга сиғиндим, Унга таваккул қилдим ва таваккул туйғуси ичра уйқуга
кетдим.
Саид домланинг олдига боряпман.
Унинг ёнига бориб, яхшилаб суҳбатлашмоқчи, масалага ойдинлик киритмоқчи эдим.
Тўрвалига келганимда шошиб қолдим. Чунки унинг қаерда яшашини билмайман-ку!
Машинадан тушиб, маҳаллаларни айлана бошладим. Йўл ёқасида бир қашшоқ кишига
кўзим тушди. Бориб садақа бердим. У садақани олгандан сўнг, менга қараб:”Ҳув анави
ерда турган оқ автобусга чиқасиз”, деди. Унинг гапларидан ҳайратга тушдим, лекин унга
ҳеч нарса демасдан айрилдим. Тўғри у айтган автобуснинг ёнига бордим. Қаерга
боришини сўрамасдан автобусга чиқдим. 
Автобус худди менинг чиқишимни кутиб тургандек, дарҳол қўзғалди. Тўрвалидан чиқиб,
тоғли бир йўлдан кета бошладик. Қаерга, қайси манзилга кетаётганимизни 
билмасдим, аммо ички бир туйғу билан Саид домлага яқинлашаётганимни ҳис қилардим. 
Атроф бирдан қорайди. Бир муддат бу ерости йўлининг тугашини кутдим. Фақат бу узун
қоронғу йўлнинг ҳеч поёни йўқдек эди. Ташқаридан одамларнинг овозлари, фарёдлари
кела бошлади!.. Даҳшат билан ташқарига қарадим. Шунда бу қоронғу йўлнинг ғира-шира
бурчакларида гуруҳ-гуруҳ бўлиб турган турли одамларга кўзим тушди. Баъзилари
гаплашиб ўтиришарди, баъзилари шароб-ичкилик ичишар, яна қайси бирлари рақсга
тушишарди!..
Қичқириқлар, у қўрқинчли фарёдлар шуларники эди, бироқ ўзлари бунинг фарқига
боришмасди!..
Бу ваҳима уйғотувчи фарёдлар ўзлариники эканидан мутлақо бехабар ҳолда тинмай
сўзлашар, кулишар, ўйинга тушишарди!..
Автобус тўхтади.
Чиптачи эшикни очганча, ташқарига қаради. Йўловчи олмоқчига ўхшарди. Ғира-шира
бурчаклардаги инсонларга қайта қаради. Сўнгра ўнг қўлини қулоғига теккизганча азон
чақира бошлади. 
Ҳайратдан қотиб қолдим!..
Кўз ўнгимда содир бўлаётган ҳолатни анграйганча кузатиб турардим. Ташқарига
қарадим. Жуда кўп инсон азон овозини эшитмасди. Азон овозини эшитган баъзи бирлари
эса, бир ҳаракат билан ўтиришларини сал тузатар, сўнг яна гапиришда, кулишда давом
этишарди.
Азон тинди!..
Ҳеч ким келмади, ҳеч ким автобусга чиқмади!..
Нимадандир хафа бўлганимни, кайфиятим тушганини ҳис қилдим. Ва автобус ўрнидан
қўзғалди. 
Чиптачига қарадим. Орқадаги ўриндиғига ўтирганча тасбеҳ ўгирар, нималардир деб
53 / 59



Download 372.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling