Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Download 372.76 Kb. Pdf ko'rish
|
Maxmud Olaqosh. Peshonamdagi nur
Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Йигит қўрқа-писа ортига одимлар экан, бир қўлини кўтарганча: – Кечиринг, ўтинаман кечиринг!..– дерди. Хафа бўлдим. Бундай қилмаслигим керак эди. Четроққа ўтиб йўл берсайдим, балки яхшироқ бўлармиди. Йўлимда давом этдим. Бир пайтлар мен ҳам шу йигитга ўхшардим.Аммо бизнинг замонимиздаги ёшлар катта ёшдагиларга ҳурмат ва одоб билан муносабатда бўлишарди. Баъзи катталарга тегажоқлик қилиб, улар билан айтишиб қолардик. Аммо ҳозиргилар ўзларини бизга тенг деб билган ахмоқ ёшлардир. “Севинч” қандолат дўконига келгандим. Ўтирайми, ўтирмайми деб турганимда шомга азон айтила бошлади. Азон овози етмиш-саксон метрча нарёқдаги “Алсанжоқ” масжидидан келаётганди. Бир пас ҳаракатсиз турдим!.. Ўзимга-ўзим “Бориб бир шом намозини ўқисаммикин” дедим. Ўз фикримдан ўзим ётсирадим!..Менга нима бўляпти, ўлимдан қўрққанимдан диндорга айланяпманми? Бу туйғу, бу фикр менга хуш келмади. Яхшиси уйга кетақолай. -Ҳой такси... Орадан икки ҳафта ўтди. Мен ҳали ҳам бир қарорга келолмагандим. Ақлимга биринчи бўлиб, дунё бўйлаб саёҳатга чиқаман-да, ер юзининг нариги чеккасигача бораман, деган фикр келди. Жумладан, доктор Закийбек ҳам худди шундай яшашимни тавсия қилганди. Оҳ, жоним садқа бўлсин! Шунақаям бемаъни фикр бўладими?! Ўлими яқин эканини билган қайси одам бемалол яшай олсин! Тонгда осилишини билган маҳкум, тунни роҳат-фароғатда ўтказиши мумкинми? Қатлга ҳукм қилинган маҳкумларнинг сўнгги истаклари сўралганда, баъзилари гўштли овқат беришларини илтимос қилармиш!.. Фа субхоналлоҳ!.. Улар ё, ақлдан озган, ёхуд даҳшатдан ўзларини йўқотиб қўйган бўлишлари керак. Бир неча соатдан кейин ўлишини билатуриб, у овқатни қандай қилиб чайнай олади, бу луқмани қандай ютаоладилар?!. Дунё бўйлаб саёҳат қилиш тушунчаси жуда тез фурсатда жозибасини йўқотди. Бегона юртларда, нотаниш инсонлар орасида ўлиб кетишни истамасдим. Шунингдек, бошқаларга ўхшаб Миср пирамидалари ёки Амазонка ўрмонларини ёхуд Багам оролларини эмас, болаларимни кўришни, кўпроқ уларнинг ёнида бўлишни хоҳлардим. Мен учун дунёдаги энг азиз икки нарса, Асмо билан Қутсал эди. Жуда кичик бўлгани учунми, ниҳоятда ширин бўлгани учунми билмайман, қизимни қаттиқроқ яхши кўрардим.”Оҳ менинг султоним!” дедим ичимда. Хўш, мен энди нима қилишим керак эди? Ҳеч нарса бўлмагандек, ишга борар ва ҳеч нарса билмагандек уйга келардим. Бироқ, ҳеч нарса бўлмагани йўқ эди-ку! Ҳамма нарса, ҳамма нарса ўзгарган эди. Атрофга қарадим, мол-мулкимни, бутун бойлигимни кўз олдимга келтирдим. Барча тўплаганларимнинг бозор қиймати кеча қанча бўлса, бугун ҳам худди шу қийматини йўқотмагандек эди, бироқ, бир хил эмасди! Ҳаммасида бир маънавий ўзгариш содир бўлганди, гўё. Илгарилари “Мен, мен”, деганимда, ич-ичимда “тип-тирик” бўлган шу бойлигим, давлатимни қасд қилардим. Ва менлигим шу бойлигим билан бутунлашгандек, обрў-эътибор қозонгандек туюларди. 7 / 59 |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling