Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 372.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/59
Sana04.10.2023
Hajmi372.76 Kb.
#1691957
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   59
Bog'liq
Maxmud Olaqosh. Peshonamdagi nur

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
солиниши керак бўлган бирор бир киши бўлса, мендан бошқа ким ҳам бўлиши мумкин!..
Исмоил ҳақида яна ўйладим...
Ҳеч ҳам иккиланмасдан “Аллоҳга қасамки, мендан ақлли экан!”– дедим ўзимга ўзим.
Ёшлигидан нафсини жиловлаш муваффақияти олдида бир нечта фабрика эгаси бўлган
менингдек кишининг муваффақияти арзимас бир нарса эди.
Нима ҳам дердим, ҳалоли бўлсин!
Соат бир ярим...
Пешин намозини ўқигандан кейин Қўноққа бориб, Исмоилни – ўзимизнинг замонавий
“ақидапараст”ни бир кўрай!..
Ярим соатдан бери Исмоилнинг ёнидаман. Мени самимий ҳурмат билан кутиб олди.
Ўтирдик, чой келтиришди. Аввал бир оз ўтган-кетгандан, ўтиб кетган танишларимизни
эслаб, эски хотиралардан гаплашдик. Уларнинг баъзилари диндан, ибодатдан йироқ
ҳолда яшаган ва ўша аҳволда дунёни тарк этишганди!.. Исмоил “Қўлимиздан нима ҳам
келарди...” дегандек, надомат билан елкасини қисди. Юзидаги маъюс ифодадан
имонсиз кетганларга ачинаётгани кўриниб турарди. “Улар билан кўп марта гаплашдим,
билганларимни англатдим. Бироқ, тушунишмади, тушунишни исташмади...” деди синиқ
бир овозда. 
Сўнгра менга қаради. Нигоҳидан “Сенинг аҳволинг қандай?” деган саволни уқдим.
Секингина беш вақт намоз ўқишни бошлаганимни айтдим. 
Юзларида, кўзларида, нигоҳларида бир нарса “ярқ!” этиб кетгандек бўлди. Қувончдан
ўрнидан сакраб туриб кетди. “Кел, бир бағримга босай!” дея севинганча мени қучоқлаб
олди. 
Мен ўзимни йўқотиб қўйдим. Бир киши ўзга биров учун қандай қилиб, шу даражада
қайғуриши, қувониши мумкин? Ҳолбуки, намоз бошлаганимдан ҳаттоки, ўзим ҳам бу қадар
севинмагандим... Бироқ, Исмоилнинг бу самимиятини кўриб, мамнун бўлдим.
– Қандай қилиб?
– Нима қандай қилиб?
– Намозни қандай бошладинг?
Унинг саволини тушунгандим. Исмоил намоз ўқишимга қандай воқеа сабаб бўлганини,
нима туртки берганини сўраётган эди. Нима деб жавоб беришни билмай иккиланиб
қолдим. Чунки, аҳволимни ҳеч кимга айтиш, ташвишимга яқинларимни шерик қилиш
истагим йўқ эди. 
– Бир яқин оғайнимнинг миясида шиш пайдо бўлган экан. Жуда қисқа умри қолибди. Шу
нарса менга қаттиқ таъсир қилди...
Исмоил пастки лабини тишлаганча бошини чайқади:
– Неча ёшда?
– Деярли... деярли мен билан тенг...
– Нима ҳам деймиз, Салжуқ!.. Бу ўлимли, ўткинчи дунё!.. Аллоҳ тақдир қилган ҳамма
нарсада хайр бор, бейдилар!.. Иншаоллоҳ, балки дўстинг учун шу хасталиги бирор хайрга
васила бўлар!..
Бошим билан тасдиқ ишорасини қилиб, “Иншаоллоҳ” дедим. 
– Исмоилбек!
Мижозлар чақиришаётганди. Исмоил яна битта чой келтиришларини сўраркан, мендан
узр сўраб, ўрнидан турди. Келган мижозлар бир оила аъзолари эди. Улар менимча, куёв
21 / 59



Download 372.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling