Тезкор ахборот
Download 1.89 Mb.
|
Тезкор ахборот
- Bu sahifa navigatsiya:
- ! Хабарлар kun.uz сайтидан олинди.
Тезкор ахборотбажарди: эшматов н.Режа:
! Хабарлар kun.uz сайтидан олинди.Алишер Қодиров яна бир бор мигрантларни солиққа тортиш масаласини кўтарди Қодиров кўтарган масалага жавобан иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистоннинг Россия Федерацияси ва бошқа бир қанча мамлакатлар билан иккиёқлама солиқ тўлашнинг олдини олиш бўйича шартномалари борлигини эслатди. “Мигрантларнинг солиқ тўлаш масаласини кўтарганимизда мени, бизни жуда кўп танқид қилишди. Аслида Конституция бўйича ўйлаб қарасангиз, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси солиқ тўлашга мажбур. Бу – мажбурият. Лекин бу мажбуриятни ҳеч ким муҳокама қилишни ҳам хоҳламайди. Улар (мигрантлар) савдолашяпти ва айтяптики, мен ишни ўзим топдим, ўзим топганим учун ҳам солиқ тўламайман. Яъни улар айтяптики, давлат менга кўрсатиши керак бўлган хизматни кўрсатмагани учун ҳам мен ўз мажбуриятимни бажармайман. Бу нима, давлатга эътирозми ёки ҳуқуқларини англамасликми? Ёки бошқа қандайдир эътирозми? Президент келаётган ҳафтада парламентга мурожаат қилиши кутилмоқда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси сешанба куни — 20 декабрда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист, сиёсий шарҳловчи Хайрулла Нуритдинов «Менимча» кўрсатувининг навбатдаги сонида айтиб ўтди. «Мамлакат тараққиётининг энг муҳим, устувор вазифалари эълон қилинадиган йиллик мурожаатнома сешанба куни бўлиши кутилмоқда. Ўша куни бизни жуда кўп янгилик кутмоқда, менимча», деди журналист. Шавкат Мирзиёев илк бор 2017 йил 22 декабрида парламентга мурожаат қилганди. Одатда жонли эфирда намойиш этиладиган бундай мурожаатларда мамлакат раҳбари якунланаётган йилни сарҳисоб қилиб, келгуси йил учун қатор ташаббусларни белгилаб беради. Давлат раҳбарининг парламентга мурожаати охирги бор 2020 йил 29 декабрида бўлганди. Ўшанда давлат раҳбари 2021 йил номини маълум қилиб, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаб берганди. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling