Тезкор ахборот


кун давом этган Интеллектуал олимпиада якунланди. Ғолиблар чет элда стажировка ўтайди


Download 1.89 Mb.
bet2/4
Sana24.12.2022
Hajmi1.89 Mb.
#1058147
1   2   3   4
Bog'liq
Тезкор ахборот

4 кун давом этган Интеллектуал олимпиада якунланди. Ғолиблар чет элда стажировка ўтайди
Олимпиада соврин жамғармаси салкам 5,5 млрд сўм бўлиб, унда ғолиб талабаларга бериладиган пул мукофотларидан ташқари, Олий таълим муассасаси жамоаларига президент совғалари топширилди.
17 декабр куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон тарихида илк марта «Заковат» Интеллектуал олимпиадаси якунланди. Олимпиада президентнинг 2022 йил 20 январда қабул қилинган ПҚ-96-сонли «Заковат» интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди. Олимпиаданинг соврин жамғармаси салкам 5,5 млрд сўм бўлиб, унда ғолиб талабаларга бериладиган пул мукофотларидан ташқари, умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган Олий таълим муассасаси жамоаларига президент совғалари топширилди.
Бу ақллар жанггига айланди. Бу сафар ғалаба Андижон давлат университети талабаларига насиб қилди ва бу жамоа 100 млн сўмни қўлга киритди, уларнинг рақиблари эса, 60 млн сўм ютиб олди.
Олимпиада якунида 6 та йўналишдаги натижалар асосида умумжамоа ҳисобда ғолибликни қўлга киритган олий таълим муассасалари жамоаларига Ўзбекистон Президентининг махсус совғалари топширилди.
Сурхондарёда бировнинг машинасини бошқарган 18 ёшли йигит ЙТҲ содир этди
Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Ёнидаги ўртоғи ҳалок бўлган.
Сурхондарё вилояти Узун туманида бировнинг машинасини бошқарган 18 ёшли йигит тезликни ошириб ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2022 йил 17 декабр куни соат 00:40 ларда Узун тумани Қарашиқ маҳалласидан ўтган 4Р-108А автомобил йўлида содир бўлган.
Сариосиё-Узун йўналишида ҳаракатланётган Lacetti машинаси ҳайдовчининг тезликни ошириши натижасида бошқарувни йўқотган. Сўнг чел четидаги дарахтга урилган.
Оқибатда машина ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг ёнида бўлган ўртоғи вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, 18 ёшли йигитда ҳайдовчилик малакаси ва етарлича тажриба бўлмаган. Машина унинг қўшнисиники бўлиб, йигит уни сўроқсиз бошқариб кетган.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling