Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 372.76 Kb.
Pdf ko'rish
bet50/59
Sana04.10.2023
Hajmi372.76 Kb.
#1691957
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   59
Bog'liq
Maxmud Olaqosh. Peshonamdagi nur

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош
Шу боис унинг учун нималардир қилгим, уни севинтиргим келди. Бир муддат
ўйлаганимдан сўнг ақлимга келган биринчи фикрни унга айтишга қарор қилдим:
– Устоз, сизга миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мен билан шуғулландингиз, жуда
кўп ва муҳим нарсалар ўргатдингиз. Узоқ йиллар давомида ўрганган билмингиздан мени
баҳраманд қилдингиз, билганларингизни мен билан бўлишдингиз...
Бир лаҳза тин олгач, давом этдим:
Менинг эса, узоқ йиллик меҳнатим эвазига эришган нарсам – дунё моли. Изн
берсангиз, мен ҳам шу қўлимдаги бойлигимни сиз билан бўлишмоқчиман. Юқоридаги
сейфимда ишлатмайдиганим, мен учун ортиқча бўлган анча пулим бор. Шуни илтимос,
қабул қилсангиз!..
Индамади.
Ҳеч нарса демасдан кўзларимга тикилди. 
Ниманидир кўришни,нималарнидир тушунишни истаётганга ўхшарди!..
Мен эса, қўрқмадим, мен эса уялмадим бу нигоҳлардан. Чунки ниятим холис эди, чунки
самимий эдим. Пулга қиймат бериб, пулни аҳамиятли деб билганимдан буни таклиф
қилмагандим. Фақатгина кичкина бир истагимни, кичик бир орзуимни тилимга
чиқаргандим.
Мен англаёлмайдиган бир юз ифодаси билан “ Бу билан икки марта бўлади”, деди.
– Нима икки марта бўлади?
– Мени иккинчи бор қашшоқ дея ҳисоблаяпсиз. Эҳсон қилиш албатта гўзал фазилат.
Аммо кимларга эҳсон қилишингиз лозимлигини ҳам ўрганинг!..
Нима дейишимни ҳам билмай қолдим. Мен бу сўзларни, бу дашномларни кўтара олмадим.
Бир оз жаҳлим чиққанини, бир оз кайфиятим тушганини ҳис қилдим.
– Саид домла, мени нотўғри тушундингиз. Буни чин кўнгилдан қилгандим. Мен
билмагандим!..Сизга нимадир бериб, ўз миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчи эдим!..
Бундан бошқаси қўлимдан келмасди!..
Боқишлари ўзгарди, бир оз ҳовуридан тушди.
– Қўлингиздан келадиган, беришингиз мумкин бўлган бошқа нарса бор эди!..
– Нима бор эди?
Майин табассум қилиб, гапира бошлади:
– Эшитинг, сизга бир ҳикоят сўзлаб бераман. Оғилидаги сигирининг орқасидан кун
кечирадиган бир киши бор экан. Нимадир бўлибди-ю, мол-дунёга ҳирс қўйган бир киши
унинг қандайдир ишига қарашиб юборибди. Дунёпарастнинг шу кичик ёрдами олдида
қарздор бўлиб қолишни истамаган ўша одам, бир оз ўйланиб тургандан кейин унга
шундай дебди: “Аллоҳ рози бўлсин десам, бу сен учун камлик, мен учун кўплик қилади.
Яхшиси оғилдаги шу сигирим билан бузоғини олиб кетақол!..”
Во-оҳҳҳ!.. У одамга ва унинг “Аллоҳ рози бўлсин!” дуосига берган баҳосига қаранг!..
Домлага қарадим. Бу қиссани нима сабабдан менга англатганини тушундим. У мендан
худди шу “Аллоҳ рози бўлсин!” деган дуони кутганди. Мен эса, унга сигир билан бузоғини
эмас, бор-йўғи кичкина бир “бузоқча”ни туҳфа қилмоқчи бўлгандим!..
Кулимсираганча унга қарадим ва “Устоз, айбга буюрманг”, дедим. Сўнгра “Аллоҳ рози
бўлсин!” дуосининг маъносини англаган ҳолда, унинг бебаҳолигини ҳис қилган ҳолда:
– Сиздан Аллоҳ рози бўлсин! – дедим. 
– Иншаоллоҳ, сиздан ҳам Аллоҳ рози бўлсин! – деганча ўтирган еридан турди. 
– Устоз, кетяпсизми? – дея оёққа турарканман, қўлимни таяб турган курсим билан
бирга ерга йиқилиб тушдим. Нима бўлганини, бу қандай юз берганини ўзим ҳам билмай
50 / 59



Download 372.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling