Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/59
Sana26.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1298261
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
35 / 59 
Котибам кимнидир уламоқчи эканини билдирди. “Улама, бандман”, дея гўшакни қўйдим. 
Сўнгра Саид домлага қараб, “Марҳамат, давом этинг”, дея илтимос қилдим. 
Энди эса, Илоҳ тушунчаси устида бир оз мулоҳаза юритамиз. Илоҳ ўзи нима? 
Озгина тин олгач, давом этди: 
– Илоҳ, Буюк дея Унга сиғиниладиган, ёрдам сўраладиган ҳамда Ўзига ибодат 
қилинадиган Маъбуд, Тангри демакдир. 
Ахир бу мен олдиндан биладиган таъриф билан бир хил-ку! Зотан мен ҳам Илоҳ деганда 
худди шундай тушунчага эга эдим. “Ҳа” дегандек, бошимни қимирлатдим. 
Сўзини давом эттирди: 
– Шундай қилиб, Исломнинг яъни динга киришнинг энг биринчи ва энг муҳим шарти, 
ягона Илоҳ Аллоҳ эканини билиш ва тасдиқлаш, фақат Унгагина қуллик қилишдир. 
Хусусан, шаҳодат калимасида келтирилган тавҳид сўзининг маъноси мана шудир. “Ла 
илаҳа иллаллоҳ” яъни, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир, фақат Аллоҳ бордир. 
Бу ҳам ғоят тушунарли ва аниқ бўлган нарса эди. Барча мусулмонлар илоҳ ўлароқ 
фақатгина Аллоҳни қабул қилишади. Саид домлага қараб, “Буни ҳам тушундим” дедим. 
Жим бўлиб қолди. Кўзларимга ўйчан-ўйчан тикиларкан, “Шошилманг, ҳали етарлича 
тушундингиз, деб ўйламайман”, деди. Эътироз билдирмадим. Фақатгина кулимсираб 
қўйдим. Бироқ унинг нигоҳлардаги жиддият ўзгармади. 
– Энди сиздан бир нарсани сўрамоқчиман. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ экан, у ҳолда нега 
Раббимиз бизларни тавҳид калимасини билишимиз учун қаттиқ қистовга олмоқда, 
тавҳидга чақирмоқда? 
– Англамадим? 
Мана эшитинг, сизга бир мисол келтираман: Сал аввалроқ ўғлингиздан баҳс 
этгандик. Сиз бирор марта ўғлингизга “Ўғлим, сенинг мендан бошқа отанг йўқ. Сенинг 
отанг фақат менман”, дедингизми? 
– Йўқ! 
– Албатта айтмагансиз. Чунки, бундай дейишингизнинг ҳеч қандай ҳожати бўлмаган. 
Бир муддат жим қолгач, давом этди: 
– Яхши, сиз ўғлингизнинг ягона отаси бўлганингиз ҳолда бунга эҳтиёж туймасдан, 
башариятнинг ягона Илоҳи бўлган Аллоҳ Таоло нега бундай сўзни айтишни лозим деб 
билди? Нима сабаб, қайта-қайта “Сизнинг Мендан ўзга Илоҳингиз йўқ. Сизларнинг ягона 
Раббингиз фақат Менман!” деган ҳақиқатни эслатмоқда? 
Бу савол қаршисида жим бўлиб қолдим. 
– Ҳаяжонланманг, масала сиз ўйлаганчалик чигал эмас. Энди тасаввур қилинг, 
ўғлингизга: “Ўғлим, сенинг мендан бошқа отанг йўқ” деб қачон айтишингиз мумкин? Ёхуд 
қандай вазиятда бундай таъкидга эҳтиёж туясиз? 
Жуда қизиқ савол эди бу! 
Мен қачон ўғлимга ”Сенинг мендан бошқа отанг йўқ!” дейишим мумкин? Жавоб топишга 
қийналмадим. Агар баъзи кимсалар ўғлимга унинг отаси эканликларини айтиб, ёлғон 
иддаоларда бўлишса, туҳмат қилишса, ана ўша пайтда уларнинг сўзларини инкор қилиш 
учун бунга эҳтиёж туяман. 
– Қачонки, ёлғончи кимсалар ўғлимга унинг отаси эканликларини иддао қилишса, 
ўшанда, – дедим. 
Кулимсиради. 
– Жуда оддий! Хусусан, тавҳид калимасига чақирилишимизнинг ҳикмати ҳам худди шу. 
Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, аммо, бу дунё ҳаётида бизга ўзини “илоҳ” дея кўрсатишга 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling