Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/59
Sana26.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1298261
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
40 / 59 
вазифам эди бу! 
Мен шундай бўлса ҳам, пешин ва аср намозларини фабриканинг масжидида ўқиган 
ишчиларни ёнимга чақириб, улар билан суҳбатлашгим келди. Аввал уларга саволлар 
бердим. Барчаси бир-бирининг юзига термулганча, саволимга жавобни ёнидагининг 
афтидан топишни истаётгандек, жим туришарди. Тоғут ҳақида сўраганимда эса, мутлақо 
ҳайратга тушишди. Ёши кексароғи эса, “Тақсир, у тоғут эмас, тобут”, дея менинг хатоимни 
тузатишга ҳаракат қилди. 
Тоғутнинг нима эканини билмасдан, тобут томон одимлаётган бу кишига ачиниб 
қарадим... Узоқ йиллардан буён беш вақт намоз ўқиётган, неча минг марталаб масжидга 
борган бу кишининг, тоғутни рад қилиши бир тараф, унинг не эканини билмаслиги бир 
тараф эди... 
Бир қанча масжид ҳамда баъзи масжид имомлари ҳақидаги гаплар тўғри эди. Аллоҳ 
рози бўладиган динни ўрганиш мақсадида масжидга борган кўплаб инсонлар, дарахт 
экишнинг фазилатини ўрганишарди, бироқ Исломнинг фазилатини ўрганишолмасди. 
Исломга киришнинг энг муҳим шарти бўлган калимаи тавҳиднинг маъноси нима эканини, 
“Ла илаҳа” деганларида нимани инкор қилишганини билишмасди! 
Қизиқ, инсонларга бу ҳақиқатларни ўргатмаган диндорлар бу ҳолни қандай 
баҳолашаркан?! Ёки ўзлари ҳам билишмасмикан? Йўқса, била туриб жим қараб 
туришганмикан? 
Мен учун муҳим бўлган бу саволнинг жавобини ўрганишни, ҳозироқ билишни истардим!.. 
Энг яхшиси, уларнинг ўзидан сўраш ва жавобни уларнинг оғизларидан эшитиш эди. 
Шунда ақлимга магнит тасмалар келди. Уларни чақириб, тасмадаги ёзувларни бирга 
эшитишимиз мумкин эди. Зотан, тасмаларни худди шу ниятда тўлдирган эдим. 
Дарҳол иккита имом домлага сим қоқиб, уларни тушликка таклиф қилдим. Таклифимни 
қабул қилишди ва пешин намозидан кейин келишларини билдиришди. 
Масжидда пешин намозини ўқиб, юқорига чиққанимда меҳмонларим ҳам етиб келишди. 
Иккаласи ҳам кўп йилдан бери ваъз ўқирди. Иккиси ҳам ҳурматга, обрў-эътиборга эга 
воъизлар эди. 
Аввал тушлик қилиб олдик. Мендан хаста “ўртоғим”нинг аҳволини сўрашди. Ҳозирча ҳеч 
қандай ўзгариш йўқлигини айтдим. Улар шу масалада чақирган, дея ўйлаётганлари 
билиниб турарди. 
Уларга Саид домланинг исмини айтмасдан, масалани қисқача тушунтирдим. Сўнгра, 
менинг бу мавзуда етарли билимим йўқлигини, шу сабаб магнит тасмаларни 
тинглаганларидан кейин фикр билдиришларини айтдим. 
Улардан бири менга шубҳа билан қаради. Соқоли бори эса: “Жуда соз, Салжуқбей, 
эшитамиз!” деди. 
Қаҳва буюрганча, биринчи тасмани магнитофонга қўйдим. Тинглай бошладик. Овоз ғоят 
тиниқ ёзилганидан, жуда аниқ эшитиларди. Улар мендан Исмоилнинг кимлигини 
сўрашди. “Эски танишим”, дедим. 
Эшитишда давом этишди. 
Саид домланинг бир қанча масжидлар ҳамда маърузачилар ҳақидаги гапларини такрор 
эшитмоқчи эканликларини билдиришди. Орқага қайтарганча, истакларини бажардим. 
Соқолсизи ёнидагисига қараганча, бошини икки тарафга чайқади. Бу ҳаракатининг 
маъносини тушунолмадим. 
Саид домланинг тоғут ҳақидаги сўзларини ҳам эшитганларидан кейин иккинчи кассетани 
қўйдим. Безовта бўлаётганга ўхшашди. Соатларига қараганча, вақтлари йўқлигини, кеч 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling