Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош


Download 0.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/59
Sana26.03.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1298261
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   59
Bog'liq
Peshonamdagi nur [@kitoblar pdf]

Пешонамдаги нур. Маҳмуд Олакош 
32 / 59 
Яна рўпара келдим, шу сўзга!.. 
Лекин, ҳамон ана шу тоғутнинг ким ёки нима эканини, қаерда эканини, инсонларни 
қандай қилиб ўзига сиғинишга чақиришини билолмай ҳайрон эдим. 
– Бу ўлкада тоғутнинг нима эканини, кимлардан иборатлигини тушунолмаяпман? 
Бошини “Бўлди”, дегандек қимирлатганча: 
– Иншаоллоҳ буни тушуниб оласиз, – деди. Сўнгра ўрнидан турди. Кетишга 
чоғланганини кўриб турсам-да, асло кетказгим келмаётганди. 
– Ҳожатхонангиз қаерда? 
Хурсанд бўлиб кетганимдан дарҳол оёққа турдим: 
– Марҳамат. 
Унга ҳожатхонани кўрсатганимдан кейин хонамга қайтдим. Магнитофон эсимга тушди. 
Дарҳол ёзиш тугмасини босдим. Кассета ҳалиям тугамаган экан. Ҳар эҳтимолга қарши 
бошқа янги кассета қўйдим. Сўнгра ўтирганча Саид домланинг сўзларини мулоҳаза қила 
бошладим. 
Менга янги, яп-янги нарсаларни билдирган бу одамга нисбатан ҳурмат туйғуси 
уйғонганди қалбимда. Уни ёқтириб қолгандим. 
Ўн дақиқалардан кейин кириб келди. 
Юзи ҳамда сочлари ҳўл эди. Таҳорат қилганлиги билиниб турарди. Унга дарҳол бир 
сочиқ узатдим. Оларкан, раҳмат айтди. Курсимга ўтирарканман, яна секингина 
магнитофон тугмасини босиб қўйдим. Бу яширинча ҳаракатим ўзимга ҳам ёқмаётганди, 
бироқ, на илож?.. Аллоҳ кечирсин!.. 
– Тоғут ҳақида баҳс юритаётгандик. 
– Ҳа, ҳар бир мусулмон сақланиши лозим бўлган тоғут ҳақида гаплашаётган эдик ва сиз 
ўлкамизда мавжуд бўлган тоғутларни танитишимни сўрагандингиз. 
– Шундай. 
– Бизнинг бошқа чой ҳаққимиз йўқми? 
Кечирасиз, умуман хаёлимдан кўтарилибди!.. 
Дарҳол иккита чой буюрдим. Соатга қарадим. Пешин кираёзганди. Телефон тугмасини 
такрор босдим: 
– Меҳмоним билан шу ерда овқатланаман. Тайёргарлик кўринг. 
Саид домлага қараганча сўрадим: 
– Ейдиган ҳеч қандай парҳез овқатингиз йўқми? 
– Парҳезда эмасман, лекин иштаҳам йўқроқ. Мен учун овора бўлманг. 
– Ие, бу нима деганингиз, овораси бор эканми! 
Шу онда чой келтиришди. Хизматдаги ходимимга миннатдорчилик билдирганча, чойини 
олди. Чойига икки қошиқ шакар солди ва аралаштиргач, курсига суяниб ўтириб олди. 
Кўзларимга тикилганча гапиришни бошлади: 
– Салжуқбей! Дин ва Илоҳ тушунчаларининг қандай маънони билдиришини англаб 
етган вақтингиз, шубҳасиз тоғутнинг ҳам нима эканини, ким эканини мутлақо тушуниб 
оласиз. Мен аввало дин сўзига тўхталаман. Дин нима? Дин деган пайтимиз нимани 
тушунмоғимиз керак? 
Бир лаҳза жим бўлиб қолди!.. Жавоб беришимни эмас, ўйлаб кўришимни истаётгандек 
эди. Ҳолбуки, ўйланадиган нима ҳам бор эди! Ҳаммамиз биладиган нарса эмасми? Дин 
деган пайтимиз барчамиз нимани назарда тутишимиз маълум-ку. Аллоҳни рози қилиш 
учун У буюрган баъзи ибодатларни бажаришимиз, ичкилик-ароқ ҳамда чўчқа гўшти 



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling