Петрография (петрология) фанининг ривожланиш тарихи
Download 66.5 Kb.
|
1522253754 70355
Магматик тоғ жинслар1. Магма ҳақида умумий тушунчалар. Магманинг ҳосил бўлиш шароитлари, унинг хоссалари. Физик-химиёвий нуқтаи назаридан магма бу оловсимон суюқ эритма бўлиб, силикатлардан ёки деярли силикатлардан ташкил топган, кўп компонентли учувчи элементларга бой, Ер қаърисининг чуқурлигида ҳосил бўлган тизимдир (системадир). Унинг ҳисобига қотиш натижасида, дифференциацияси ҳамда ҳаракати туфайли магматик жинслар шаклланади. Магма кўчиб туради ва у Ер чуқурлигида қотиши (интрузив жинслар) ёки Ер устига чиқиб қуйилиши (эффузив ёки вулканик жинслар) мумкин. Асосан уч хил магманинг мавжудлиги танилган: ўтаасос, асос (базальтик) ва нордон (гранитли). Ишқорли магма асос ёки нордон магманинг дифференциацияланишидан ёки магманинг ён тоғ жинсларини ассимиляция қилишидан ҳосил бўлиши мумкин. Магматик муаммони ечишда Ернинг ички тузилиши ҳақидаги геофизик далилларининг аҳамияти жуда ҳам катта. Шулар қаторига магма ҳосил қилувчи геоструктуранинг тузилиши, айниқса ҳозирги замон вулкан зоналаридаги магматик ўчоқни сейсмик зонд ўтказиш натижасида базальт ўчоғининг вулкан тагида, «М» ажратувчи чизиқдан пастроқда жойлашганлиги маълум бўлди. Шундай қилиб базальт магмаси илгари айтгандай базальт қатламида эмас, балки юқори мантияда, ўтаасос магма ҳосил қилувчи субстратда пайдо бўлар экан. Рингвуд фикрича мантиянинг таркиби пиролитга тўғри келади. Мантиянинг қандай таркибда бўлишидан қатъий назар, у жой фақат асос ва ўтаасос таркибдаги магманинг (эритманинг) ҳосил бўлиш жойидир. Ўрта ва нордон таркибдаги магманинг ҳосил бўлиши тўғрисида бир қанча назарий фикрлар мавжуд. Бир гуруҳ олимлар ўрта ва нордон магманинг мантиядан ҳосил бўлишини физикхимёвий томонидан мумкинлигини айтган бўлишига қарамасдан, кўпчилик олимлар ўрта ва нордон таркибли магма Ер пўсти (қаъриси) ҳисобига ҳосил бўлишини қайд қиладилар. Буни ҳозирги замон геологик-петрографик ва геофизик далиллар тасдиқлайди. Барча океан магматизмини ҳосил бўлиши мантия манбаъси билан боғланади. Магмани ҳосил бўлишини таъминловчи энергия маънбасини қидиришда ҳозирги замон гипотезаларидан ҳақиқатга яқини магманинг ҳосил бўлиб ҳаракатга келиши Ер чуқурлигидан юқорига чиқувчи интрателлурик эритмалар оқими билан боғланади. Бу оқим Ернинг протопланет жисм компонентларидир. Улар Ернинг катта чуқурлигида ҳосил бўлади ва ҳаракатга келади. Ер ёриқлари билан боғлиқ. Улар Ер ёриқларига етиб келгач бир неча маротаба кучайиб кетади. Бу жой жуда йирик геотектоник структура бўлиб, одатда Ер қаърисидан ўтиб ўзининг томири орқали чуқур мантияга етиб боради. Фақат ҳозирча ноъмалум, қачон ва қандай кучлар таъсирида (космик планеталар ичкарисидаги ёки бошқа кучлар) ҳосил бўлади. Уларнинг ҳозирги замон кўриниши Ўрталиқ океан тоғ тизмалари рифтларидаги Ер ёриқларидир. Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling