Петрография (петрология) фанининг ривожланиш тарихи
Магматик тоғ жинсларни таснифлаш тартиби
Download 66.5 Kb.
|
1522253754 70355
Магматик тоғ жинсларни таснифлаш тартиби
Ҳозирги вақтда магматик тоғ жинсларни геологик ва физик-химик текширишлар натижасида уларнинг генезисига (ҳосил бўлишига) тегишли хоссалари аниқланди ва дастлабки ажратилган тоғ жинслар гуруҳини (Лучицкий, 1949; Заварицкий, 1956 ва бошқалар) йирик тоифадаги турларга бирлаштиришга имкон яратилди. Бу турга кирувчи тоғ жинслар ўзларининг химёвий таркибининг яқинлиги ва Ернинг ҳар хил геосферасини эришидан ҳосил бўлишлигини ва ҳосил бўлаётган эритманинг сўнги кристалланиш қонунларини акс эттиради. Отқинди (изверженнўй) тоғ жинсларини таснифлашда уларнинг миқдорий минералогик таркиби яхши асос бўлиб келган. Миқдорий - минералогик таснифлаш Йохансен, Ниггли, Котульский, Шенд, Заварицкий, Штрекайзен ва бошқа петрографларнинг текширишлари натижаларига асосланган ва унинг геологик аҳамияти катта ривож топди. Аммо вулканик тоғ жинсларни таснифлашини ишлаб чиқишда, айниқса уларнинг шишасимон ва криптокристалликлари учун, фақат миқдорий минералогик омилларини ҳисобга олиш катта қийинчиликка олиб келмоқда. Химёвий таркиби асосида таснифлаш универсал ҳисобланади. Чунки у магматик тоғ жинсларининг кристалланиш даражасидан қатъий назар, барча тоғ жинслар (интрузив ва эффузив) учун ишлатилади. Ундан ташқари химёвий таркиби асосида таснифлаш бирламчи магманинг турларини ўрганишда қулайлик туғдиради, чунки тоғ жинсларнинг химёвий таркиби қайси шароитда ҳосил бўлишидан қатъий назар уларнинг бирламчи таркибини тасвирлайди. Биздаги ва чет эллардаги геолог олимларининг далилларига асосан жинсларни химёвий таркиби асосида таснифлашнинг бир қанча турларининг мавжудлигини кўрамиз. Шундай қилиб, минералогик ва химёвий таркиби асосида таснифлашнинг ҳар бири алоҳида олганда маълум даражада аҳамияти бор, лекин уларнинг ҳеч бири универсал бўла олмайди. Юқорида кўрсатилган қийинчиликни ҳисобга олиб ПК (петрография қумитаси) терминология комиссияси томонидан магматик тоғ жинсларини таснифлашда амалий аҳамиятга эга бўлган химик, минералогик ва геологик мезонларини (критерияларини) ҳисобга оладиган кўп поғонали хилларини ишлаб чиқиш йўлидан бордилар. Таснифлашда асос бўлиб химик таркибининг миқдорий параметрлари (SiO2, Na2O, k2O ва бошқалар билан) биргаликда минералогик таркибини ҳам ҳисобга олинган. Магматик тоғ жинсларни асосий таснифлаш бешта принципга асосланадт. Тоғ жинсларнинг тури (тип). Туркуми (класс). Гуруҳи (группа). +атори (ряд). 5. Оила (семейство). Тоғ жинсларнинг турлари уларнинг ҳосил бўлиш йўлини таърифлайди, яъни бунда уларнинг генезиси ҳисобга олинади - магматик метаморфик ва чўкинди тоғ жинсларга бўлиниши. Магматик тоғ жинсларни уларнинг фациал белгиларига кўра иккита асосий туркумга - плутоник ва вулканик тоғ жинсларга бўлиш мумкин. Фациал белгилар магматик тоғ жинсларнинг қандай чуқурликда ҳосил бўлишлигинигина билдирмасдан балки кристалланиш тезлигини ва кристалланиш шароитини акс этдиради. Шунинг учун фациал белгиларига кўра плутоник ва вулканик тоғ жинслардан ташқари мураккаб уюшма - вулкано-плутоник ва плутон-метаморфик туркумларга ҳам ажратилади (Михайлов, Богатиков). Магматик тоғ жинслар таркибидаги кремний оксидининг миқдорига қараб тўртта гуруҳга бўлинади: ўта асос жинслар SiO2- 30-44%; асос жинслар SiO2 - 44-53%; - ўрта таркибли жинслар SiO2 - 53-64%; - нордон жинслар SiO2 - 64-78%. Кўрсатилган магматик тоғ жинслар гуруҳларининг чегараси маълум даражада шартли, чунки улар орасида бир-бирига аста секин ўтиш ҳоллари бўлиб туради (2). 4. Таснифлашда магматик тоғ жинслардаги ишқорларнинг миқдори муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади. Бу кўрсаткич ишқорлар йиғиндисининг (Na2O+K2O) кремний оксидига (SiO2) нисбати орқали ифодаланади. Шу белгиларга асосан тоғ жинсларнинг ҳар бир гуруҳида учта қатори ажратилади: нормал ишқорли, субишқорли (ўртаишқорли) ва ишқорли қаторлар. Ўрта ишқорли тоғ жинсларда норматив ишқорли минераллар пайдо бўлади. Ишқорли тоғ жинсларда эса модал фельдшпатоидлар ёки ишқорли рангли минераллар юзага келади. 5. Магматик тоғ жинсларни кремнийнинг миқдорига қараб гуруҳларга ва ишқорлари йиғиндисига кўра қаторларга бўлиниши кўпчилик петрографик қўлланмаларида кўрсатилгани каби магматик тоғ жинслар оиласини ажратишга имкон беради. Магматик тоғ жинслар оиласи деган тушунча уларнинг минералогик таркибининг ва петрохимик параметрининг ўхшашлиги асос қилиб олинган. Бунда вулканик ва унинг плутоник муқобили алоҳида магматик тоғ жинслар оиласига киритиш тавсия қилинади (бу масала муҳокама қилинмоқда). Магматик тоғ жинсларни умумлаштирилган таснифлашни график равишда тасвирлаш учун SiO2 - (Na2O+K2O) диаграммаси қабул қилинган, бунда SiO2, Na2O, K2O орқали тоғ жинслари гуруҳларга, қаторларга белгиланади ва улар миқдорий параметрлари бўлиб ҳисобланади. Download 66.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling