Банкларнинг инвестиция сиёсати тамойиллари қуйидагилардан иборат: - Ўзбекистон Республикаси Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси Қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази йўриқномалари, кўрсатмалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларига риоя қилиш;
- Банк баланси ликвидлигини таъминлаш;
- Қимматли қоғозларга қўйилмалар инвестицион хатарини диверсификациялаш;
- Қимматли қоғозларга қўйилмалардан максимал фойда олиш;
- Инвестиция сиёсати мақсадларининг Банк стратегик ривожланишининг умумий йўналишига тўғри келиши;
- Банк активлари ва пассивларини бошқариш сиёсатининг асосий мезонларига тўғри келиши;
- Қимматли қоғозларга инвестиция қилишда қарор қабул қилишнинг барча поғоналарида жавобгарликнинг тақсимланиши.
Банк инвестиция сиёсати мақсади ва вазифалари Қимматли қоғозларга пул маблағларини йўналтириш, шунингдек, Банк потенциалини Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг етакчи тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга ишлатиш йўли билан Банкда барқарор даромадлиликни, ликвидликни ва меъёрдаги хатар даражасини ушлаб туриш ҳисобланади. Банкнинг инвестиция сиёсати йўналишидаги асосий вазифалари қуйидагилар: - Фонд бозорида қимматли қоғозларга пул маблағларини даромадли жойлашувини таъминлаш ва Банк қимматли қоғозлар портфелини бошқариш;
- Қимматли қоғозлар портфели сифатини, унинг тизимини қимматли қоғозлар тури, қўйилмалар муддати ва уларнинг ликвидлиги бўйича оптималлаштириш йўли билан ошириш;
- Банк умумий активлари структурасидаги ликвидли активлар улушини кўпайтириш;
- Банк ликвидлигини ва тўлов қобилиятини керакли меъёрда сақлаш;
- Фонд бозорида турли, шу жумладан янги турдаги қимматли қоғозлар билан операцияларни ўтказишда янги технологияларни жалб қилиш;
- Банкнинг Ўзбекистон Республикасини истиқболли ривожланишига қаратилган давлат лойиҳаларида қатнашиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |