Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar


Download 4.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/133
Sana01.11.2023
Hajmi4.11 Mb.
#1737524
TuriЛитература
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   133
Bog'liq
Filologik tadqiqotlar 2023 05 (2)

Turkum maqolalar
1
ЎЗБЕК ТИЛИДА ТИНИШ БЕЛГИЛАРИНИНГ
СЕМАНТИК-СТИЛИСТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
(2-мақола)
Каримов Суюн Амирович,
Самарқанд давлат университети профессори,
филология фанлари доктори
Кўпнуқта.
1
К.Назаров кўпнуқтани стилистик тиниш бел-
гилар қаторида санаш лозимлигини айтиб, унга 
“Воқеаларнинг тез ўзгариши, персонажнинг турли 
ҳис-ҳаяжон ва ҳолатини кўрсатувчи гаплар охири-
га кўпнуқта қўйилади” тарзида таъриф беради.
2
Айтилиши ёки ёзувда берилиши мумкин бўлма-
ган вульгар сўзлар ўрнига қўйилиши, шунингдек, 
унинг ёрдамида давомлилик оттенкаси ифодала-
ниши ҳақида мулоҳазалар билдиради.
Тиниш белгилари тизимида кўпнуқта ҳам грам-
матик, ҳам стилистик вазифаларни адо этиши 
билан алоҳида мавқега эга. Шунинг учун унга ҳар 
икки томондан қараш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Айтайлик, матн таркибида, масалан, хатбошида, 
ўртасида ва охирида унчалик муҳим деб ҳисо-
бланмаган қисмнинг тушириб қолдирилганини ан-
глатиб туриши кўпнуқтанинг грамматик вазифаси 
саналади. Масалан: 
И.Кант: “... Ҳар қандай билимимиз сезгидан 
бошланади, сўнг идрокка ўтади ва ақл билан 
тугайди ки, мушоҳада материалини ишлаш учун 
ва уни тафаккурнинг олий бирлигига етказиш 
учун бизда ундан юқорироқ нарса йўқ”, – дейди.
“Бунга тарих гувоҳ... бизга берган буюк неъ-
мат – маънавиятга ҳеч қачон хиёнат қилмаган-
миз, қилмаймиз ҳам”.
Индивид томонидан ҳозирги замоннинг идрок 
этилиши хусусияти кўп жиҳатдан унинг ўтмиш-
ни тушунишига боғлиқ бўлади
3
каби. 
Бундан ташқари, тилга оид дарсликларда му-

“Filologik tadqiqotlar: til, adabiyot, та’lim” jurnali taniqli olim-
larimizning turkum maqolalarini chop etishni yo‘lga qo‘yganini 
ma’lum qiladi.

Назаров К. Тиниш белгилари ва ёзма нутқ. – Тошкент: 
Фан, 1974. – Б. 48.

Раҳмонов Р., Файзиев Ф. Ёшлар дунёқараши шакллани-
шида тарихий онг ва тарихий хотира. – Тошкент: O‘zbekiston, 
2008. – Б. 11, 34, 27.
айян товуш (ҳарф) ёки сўз ўрганилаётганда улар 
матндан тушириб қолдирилади ва ўрнига кўп-
нуқта қўйилади ва бу унинг грамматик вазифаси 
ҳисобланади. Масалан: Машқ 49. Нуқталар ўрни-
га х ёки ҳ, п ёки ф ҳарфларидан мосини қўйиб 
кўчиринг: …а…тачилик, тана…ус, дў…и, …ате…
оғзаки нутқ, …а…та, ма…ий, …а…рланмоқ, …ар-
тара…лама, …а…сала, …а…лавон, маъри…ат...
арвар, и…ти…ор, а…остро…, …алса…а, …о…
ламоқ
4
.
Шунга кўра, кўпнуқта баъзан илмий ва расмий 
матнларда, баъзан бадиий-публицистик матнлар-
да муаллиф нутқида қўлланилганда унинг грам-
матик вазифани бажариши яққол намоён бўлади. 
Лекин бадиий асар қаҳрамонлари нутқида ва на-
змий асарларда бу тиниш белгисининг қўлланиш 
имкониятлари жиддий равишда кенгайиб боради 
ва грамматикадан стилистика томон силжиш юз 
беради.
Бадиий матнларда фикрнинг тугалланмай қол-
ганлигига, баъзи бир узилишларга, нутқ муалли-
фининг ўйланиб қолганлигига, иккиланганлигига, 
ҳаяжонланганлигига, кутилмаганда бир фикрдан 
бошқасига ўтиб кетганлиги ва яна давом эттирган-
лигига, бетоблиги ва ҳолсизлигига, хушламаслик 
ва ёқтирмаслигига, танимаслик ва ҳадиксирашли-
гига ҳамда бошқа руҳий ҳолатларга ишора қили-
ши кўпнуқтанинг стилистик имкониятларидир. 
Сарлавҳалар охирида кўпнуқтанинг қўйилиши 
эса алоҳида мазмунга эга. Бу каби сарлавҳалар 
кўпинча илмий-оммабоп мақолаларда, газета-
лар матнида учрайди. Уларнинг бир қисми иқти-
бослар тарзида олинган шеър мисраларининг 
сарлавҳага чиқишида кўзга ташланади. Масалан, 
“Халқ сўзи” да: “Кимки бир кўнгли бузуқнинг хо-

Download 4.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling