Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6) Qabul qilingan sana
РЕЗЮМЕ. В данной статье вопросы, связанные с запахом, определяются не только как пробле-
ма, относящаяся к системе невербальных средств, но и как отдельное направление невербальной системы как семиотических знаков. Отмечается, что понятие обонятельной системы и их выражение выполняют функцию знака, что проявляется в первичной и вторичной номинативных функциях обоня- тельных средств. Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6) Qabul qilingan sana: 08.11.2022 Nashr etilgan sana: 28.11.2022 ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725 ЎЗБАКИМ БОШИДА ҚАЛПОҚ… Шариф Ёқубов, Термиз давлат университети Бошланғич таълим кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Алишер Навоий сўзни дуру гавҳарга ўхшатади. Гавҳар эса кам топилиши, чиройлилиги, асиллиги билан қимматлидир. Сўз ҳам гавҳар сингари экан, ундан авайлаб тежаб фойдаланиш, ҳар бир сўзни керак бўлган ўриндагина ишлатишга чақиради ва Навоийнинг ўзи ҳам бунга амал қилган. Навоий- нинг қаламида ҳар бир сўз жавоҳирдай товланиб хилма-хил маъноларда жилваланади. Навоий ға- залларидаги сўз жилоси ва сеҳри кишини мафтун этмай қўймайди 2 . Алишер Навоий асарларида жуда кўп халқ, қабила, уруғ номлари учрайди, чунончи: барлос, қўнғирот, тўғмоч, қиёт, оғар, билгут, сулдуз, ман- ғит, тархон, турк, уҳуди, арлот, чиғотой, фаранг, ҳинду, араб, арман, олтойи, татар, ҳабаш, чаркас, жуҳут (яҳудий) , лўли, мўғул, тожик сингари этник 1 Мансурова А.Х. Репрезентация ольфакторного про- странство в английском и татарском языках. Дисс. ... канд. филол.наук. – Казан, 2016. – С.11. 2 Мансурова А.Х. Репрезентация ольфакторного про- странство в английском и татарском языках. Дисс. ... канд. филол.наук. – Казан, 2016. – С.11. 12 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics номлар шулар жумласидадир. Шоир уруғ, қаби- ла, халқ номларини ўз асарларида ишлатар экан, уларнинг ҳаммасига бир хил муносабатда бўла- ди. Бир халқни, уруғ ёки қабилани мақтаб, кўклар- га кўтариб, иккинчисини ерга урмайди. Ўз халқига нисбатан чексиз муҳаббати ва эҳтироми бўртиб турса, бошқа халқларга нисбатан хайрихоҳлиги яққол сезилиб туради. Навоий севди бир лўлийни кездек рубъи мас- кунда, Агар арлот, агар барлос, агар тархон, агар сул- дуз. (НШ: 1989, 149-б.) Ишқ комил элни Фарҳод ё Мажнун қилиб, Гар эрур маъшуқ ёҳуд арманий, ёҳуд араб. (НШ: 1989, 38-б.) Агар ҳусн ўлса қотил зор не дарвешу не сул- тон, Вагар ишқ ўлса комил, ёр не ҳиндуву не ўзбак. (НШ: 235-б.) Юқоридаги байтларни талқин қилар эканмиз, Навоийнинг назарида ишқ бобида турк уруғла- ри бўлмиш арлот барлосдан, тархон сулдуздан; жаҳон халқлари – армани арабдан, ҳинду ўзбек- дан устун қўйилмайди. Улар ишқ йўлида бир хил дардга чалинади, бир хил кечмишларни бошидан ўтказади ва маъшуқасига нисбатан бир хил жабр ўтказади. Муҳаббат ҳар қандай уруғчилик, маҳал- лий қарашларни ёриб ўтиб, халқлар ўртасидаги эзгу туйғу сифатида жилва кўрсатади. Алишер Навоий ўз ижодида “ўзбек” сўзини нисбатан кам ишлатган. Ҳазрат Навоийнинг биз кузатган асарларида бу сўз 9 марта қўлланган: “Ғаройиб ус-сиғар”да бир марта, ”Наводир уш- шабоб”да тўрт мартта, “Садди Искандарий”да икки марта, ”Мажолис ун-нафоис”да бир марта ва “Насойим ул-муҳаббат”да бир марта қўлланган. Бу сўзлар етти марта бош шаклда ва икки марта қўшимчалар олган ҳолда қўлланган. Навоийнинг лирик асарларида ёшлик ва йигитлик йилларида ёзилган девонларида қўлланган бўлса, насрий асарларида эса XV асрнинг 90-йилларидан кейин ёзилган асарларида учрайди. Бироқ бу сўзлар кенг маънога эга бўлиб, у тадқиқотчига жуда кўп тарихий ва этнографик маълумотлар беради. Ҳар бир шоир ўзи яшаган давр фарзанди. Шу туфайли унинг ижодида ўзи яшаган адабий муҳит руҳи акс этади. Ижодкор асарларида давр анъана- лари маълум даражада ўз таъсирини кўрсатади. Бу ҳолат Алишер Навоий ижодида ҳам сезилади. Шоир асарларида “ўзбек” сўзининг қўлланили- шини кузатар эканмиз, бу сўзнинг Навоий замо- нида бошқа шоирлар ижодида ҳам ишлатилган- лигининг гувоҳи бўламиз. Ўйлаб қоласиз, баъзи тадқиқотчилар ўзбекларни ХVI асрда Дашти Қип- чоқдан келишган деган фикрларни ҳам билдири- шади. Навоийнинг ўзбекларга илиқ муносабати, хусусан, ўзбек сўзини ўзига яқин тутиши, “менинг ўзбегим” деб аташи юқоридаги фикрни маълум даражада инкор қилади. Шоир яшаган даврда бу сўзнинг ишлатилишига аниқлик киритиш учун унинг замондошлари ва салафаларининг ижоди- ни кузатамиз. Ўша даврнинг буюк туркигўй шоири Мавлоно Лутфий девонини варақлаймиз. Унда қуйидаги мисраларни ўқиймиз: Улус ичинда дурур ўзбегим қиё кўзлук, Ҳаёли тўқтамиш ондин кўнгул саройинда 1 . Бевосита ўзбек сўзи фикримизни ўзига торта- ди. Алишер Навоий ёш, навқирон йигит чоғида шеърият майдонига кириб келган ва халқ орасида анча машҳур бўла бошлаган йигирма беш ёшли йигит эканида тўқсон тўққиз ёшли устози Мовлоно Лутфий дорул бақога равона бўлган эди. У буюк шоир ҳам ўз асарида ўзбек сўзини қўллаган ва унга ўз ҳурматини қўшиб “ўзбегим” (менинг ўзбе- гим) шаклида ишлатган. Китобнинг луғат қисмида эса ўзбек сўзига изоҳ бериб, “Олтин Ўрда ўзбек хони кўзда тутилса керак” (юқоридаги девон, 244- б.) дейилган. Навоий замондошларидан яна бири, лирик шоир Атойининг девонини қўлга оламиз. Атойи ҳам шеърий девонида бир қатор уруғ ва халқ- ларни тилга олади. “Ўзбек” сўзи шоир ижодида борлигига диққатимизни қаратамиз. Унда қуйдаги сатрларни ўқиймиз. Кўнглимни ўзбек ўлжаси қилди қиё боқиб. Бу хон уруғи қайси улуснинг қиётидур. Етмасми бир Отойиға, эй ҳусн ила ғаний, Кўз ичидан назарки жамолинг закотидур 2 * 3 Йиғиб Чин лашкарин солса мағулона қўзунг юзга, Чиғотой бирла ўзбакни олур торожу яғмоси.** 4 Шоир Атойи ва Мавлоно Лутфийларнинг юқо- ридаги сатрларини ўқир эканмиз, ХIV-ХV аср ўз- бек шеъриятида “ўзбек” сўзининг ишлатилганли- гини кўрамиз. Бу сўзнинг якка бир шахсни эмас, балки бир этник гуруҳнинг атамаси сифатида қўлланганининг гувоҳи бўламиз. Ҳар иккала шоир ҳам ўзбек сўзига нисбатан алоҳида муносабатда бўлади. Кўзга кўринмас илиқ бир туйғу мисралар орасидан ёғду сочиб турганга ўхшайди. 1 Лутфий. Девон. – Тошкент: Бадиий адабиёт нашриёти, 1965. – Б. 34. 2 Отайи. Ғазаллар.// Ўзбек адабиёти. 1-том. – Тошкент: ЎзССР Давлат Бадиий адабиёт нашриёти, 1959. – Б. 278. 3 * қиёт – ўзбек қабилаларидан бири. НАЛ: 734-б. Закоти ҳусн-озгина чирой кўрсатиш. НАЛ: 241-б. Ҳусн ила ғаний – ҳуснга бой, гўзал. ** торож – талон-тарож, ғорат; яғмо – талон-торож, ғаротгарлик. 4 Отайи. Ғазаллар // Кўрсатилган асар. – Б. 323. 13 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics Темур Самарқандда мўғул хони Илёсхўжахон ҳузурида бош қўмондонлик вазифасини бажа- раётган вақтда ва ундан илгари ҳам Мовароун- наҳрда ўзбеклар яшаган ва Самарқандда улар- нинг маълум даражада таъсири бўлган. “Ўзбек” деган умумий ном билан аталувчи уруғлардан “қипчоқ” ва “арлот” уруғининг вакиллари Амир Те- мур салтанатида юқори мартаба-тамға олиш дар- жасига кўтарилган. Қирғиз олими Ш. Жапаров “Қирғиз, қозоқ, но- ғой, ўзбек ва араб этнонимлари” мақоласида “ўзбек” сўзининг ХIII аср олимлари Ибн Ал-Ас- рийнинг “Китоб ал-Комил фи-т-тарих”, Муҳаммад ал-Писсавийнинг “Сират ас-Султон Жалолиддин Мангуберди” асарларида ҳам “ўзбек” сўзининг уч- рашини такидлаб, далилларга таянган ҳолда қир- ғизлар орасида “Ўзбек” номли киши исмларининг ХIII аср биринчи ярмидан бошлаб ишлатилганли- ги ҳақида фикр юритади 1 . Кишилар ўз фарзандига исм қўйишда орзу- умидлари, ҳурмат-иззати, урф-одатларига тая- нади. Халқимизда ҳурмат ва эҳтиром асосида уруғ ва халқ номлари билан қадимдан фарзанд- ларига исм бериш одати бор эди. Бугунги кунда ҳам халқимиз орасида Қўнғирот, Қирғизбой, Қо- зоқбек, Ўзбек каби исмларнинг учраши бу удум- ларнинг ҳозиргача сақланиб келаётганидан да- лолат беради. Ўзбек элатига нисбатан ҳурмат маъносида янги туғилган қирғиз болаларига Ўз- бек деган исм қўяр экан, демак, бу этносга нис- батан уларнинг ҳурмати алоҳида кўриниб тура- ди. Қирғизлар орасида болага Ўзбек исмини бе- риш одати ХIII асрнинг биринчи ярмида борлиги эса, бу сўзнинг ўша даврга нисбатан анча илгари ишлатила бошланганлиги, қўлланганлигидан да- лолат беради. Алишер Навоий асарларини кузатишни давом этар эканмиз, шоир “Садди Искандарий” достони- да шарққа бостириб келаётган Искандарга қарши барча уруғлар, элатлар, улуслар қўшин тўплаб бир ягона мақсад – босқинчи подшоҳга қарши ку- раш учун саф тортиб турганлигини баён қилади. Бу сипоҳлар орасида ўзбекларнинг ҳам бор экан- лигини таъкидлайди: Чу отланди Доройи давлат паноҳ, Скандарга ўтру тузатти сипоҳ. Сафо тузди тузмакка ойини ҳарб, Ки бир қамбали шарқ эди, бири ғарб. Яна юз минг ўзбак мўғул била зам, Юз эллик минг ул сори қалмоқ ҳам. (СИ: 685-б.) 1 Жапаров Ш. Қирғиз, қозоқ, ноғой, ўзбек ва араб этноним- лари.// Вопросы туркологии. 1987, № 4. Навоий таъкидлашича, бутун Шарқни сароси- мага солиб келаётган Искандарга қарши курашиш учун шунчалик кўп қўшин тўпландики, унинг бир учи шарқда бўлса, иккинчи бир учи ғарбда эди. Улар орасида юз минг ўзбек, мўғул ва юз эллик минг қалмоқ ҳам бор эди. Милоддан аввалги Ис- кандарга қарши курашишда ўзбек, мўғул, қалмоқ сингари этник (уруғ) гуруҳларининг қатнашиши Алишер Навоий даври ва ундан анча илгари ҳам ўзбек сўзининг ишлатилганлиги ва бир қатор уруғ- лар, улуслар ўзларини ўзбек деб атаганидан гу- воҳлик беради. Ўзбек сўзи бир уруғнинг атамаси эмас, у даст- лаб ишлатила бошлаганиданоқ бир қатор уруғ- ларнинг умумий номи сифатида майдонга келган. Бу сўз Навоий яшаган даврда Мовароуннаҳр ва Хуросонда турк сўзидан кейин қўлланилишда ик- кинчи ўринда турган. Ўзбеклар ўз бошлиқларини “хон” деб аташган “амир” эса умумий ҳукмронлик- ни билдирган. Ўзбек “ўзига хон, ўзига бек” маъ- ноларида ишлатилган. Бу сўз ўша давр учун энг буюк ҳисобланган катта этник гуруҳларни ўзида мужассам қилган “мўғул” сўзи билан ёнма-ён ту- ради. Шу жиҳатдан ҳам уруғ, қабила сўзларидан анча кенг маъно касб этган. Алишер Навоий ўз даврининг барча гуруҳлари уруғ ва элатларини жуда яхши билган, уларнинг ўша давр тараққиётидаги тутган ўрнини тўғри ба- ҳолай олган эди. Бу ҳол унинг асарларида ҳам кўриниб туради. Ўзбек сўзи мўғул, манғит, ҳинду этнонимлари билан ёнма-ён қўлланилади. Яна манғит ўзбак била ёндашиб, Ики зулфдек тузлари чирмашиб. (Садди Искандарий, ХХVII боб. 685-бет.) Юқоридаги сатрларда ўзбек сўзи манғит сўзи билан ёма-ён берилган. Манғитлар ҳам ХV асрда Дашти Қипчоқ ўзбеклари орасида салмоқли кучга эга эди. Фазуллуллоҳ Рўзбехон Исфахонийнинг” Меҳмонномаи Бухоро” китобида “Дашти қипчоқ ўзбеклари уч тойифадан: шайбон, қозоқ, манғит- лардан ташкил топганлигини кўрсатади” 2 дейили- ши ҳам манғитларнинг ўша даврда йирик уруғлар- дан бири бўлганлигининг муҳим далилидир. Хул- лас, юқоридаги этносларнинг ҳар бири бир қатор уруғларни ўзида бирлаштирган эди. Навоий ҳам ўзбек сўзини “уруғ ва улусларни бирлаштирувчи гуруҳ-элат” маъносида ишлатган. Алишер Навоий ғоят зиддиятли замонда – темурийлар сулоласининг инқирози даврида яшади. Бу инқирозни даф этиш, амирзодалар- ни инсоф ва адолатга келтириш, марказлашган давлатни сақлаб қолган ҳолда эл-улуснинг осо- йишталигини таъминлашни орзу қилади. Ўзи 2 ЎзСЭ. – Тошкент, 1972. 3-том. – Б. 577. 14 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics подшоҳ саройида масъул лавозимларда ишлаб турганида ҳам тинчлик-осойишталикни ўрна- тишга ҳаракат қилди ва Ҳусайн Бойқарони ҳам шунга даъват этиб турди. Навоий яшаган давр ва ундан кейин ҳам Мовароуннаҳр ва Хуросонда темурий шаҳзодалар ўртасида ва турли элат ва халқлар орасида ҳам тож-тахт учун кураш давом этмоқда эди. Ўз мавқейини мустаҳкамлаш ва қудратини ошириш учун ўзбек хонларига Сул- тон Абусаид, Султон Ҳусайн, Манучеҳр мирзо, Алауддавла каби темурийлар ёрдам сўраб му- рожаат қилганлар 1 . ХVI асрнинг бошига келиб темурийлар мам- лакати шаҳзодаларнинг ўзаро тож-тахт кураши натижасида заифлашиб қолди. Темурийлар мам- лакатининг шимолида кундан-кун кучга тўлиб бо- раётган Дашти Қипчоқ ўзбеклари Мовароуннаҳр ва Хуросон мамлакатига бостириб келдилар. Парокандаликка юз тутган темурийлар мамлака- ти Шайбонийхон томонидан бирин-кетин мағлу- биятга учратилди. Шайбонийхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбеклар Мовароуннаҳр ва Хоразмда ўз ҳукмронлигини ўрнатдилар. Бироқ улар ўзбек халқининг этник таркибий қисмидан бири бўлиб, тез орада Мовароуннаҳрнинг туркий оммаси ора- сига сингиб кетганлар ва унга ўз номларини бер- ганлар... 2 Алишер Навоий ўзбек сўзини бошқа элат ва уруғлар билан ёнма-ён ҳолатда қўллайди. Бироқ шоир ўзбеклардан бошқа бирор халқ, уруғга нис- батан эгалик қўшимчасини қўлламагани ҳолда, фақат ўзбек сўзигагина уни қўшиб ўзбегим (“ме- нинг ўзбегим”) тарзида ишлатадики, бу шоирнинг шу элатга нисбатан чуқур муҳаббатини, ҳурмат ва эҳтиромини ифодалайди. Ҳалол она сутидекдур гар ўзбаким тутса, Тобиқ қилиб юкунуб тўстағон ичинда қимиз. (НШ: 159-б.) Навоийнинг фикрича, ҳурмат ва эҳтиром би- лан, ўзбекона таъзим бажо келтириб, ёғоч коса- да бўлса ҳам ўзбек қўлидан узатилган қимиз ни- ҳоятда эъзозлидир. У ҳатто инсон учун энг буюк ҳисобланувчи, гўдакка ҳаёт бахш этувчи онанинг табаррук сутига қиёс қилинади ва у билан ёнма- ён қўйилади. Яна бир ғазалида шундай байтни ўқиймиз: Шоҳу тожу хилъатиким мен тамошо қилғали, Ўзбаким бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас. (ҒС: 203-б.) 1 Аҳмедов Б. Ўзбек улуси. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, “Нур”, 1992. – Б. 123. 2 Аҳмедов Б. Ўзбек улуси. – Тошкент: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, “Нур”, 1992. – Б. 123. Бу мисраларни ўқир эканмиз, буюк бобомиз- нинг ўзбек халқига нисбатан қанчалик эҳтиром билан қараганининг гувоҳи бўламиз. Нафақат ўз- бек халқини, унинг урф-одатлари, юриш-туриши, кийимларини ҳам қалпоғи-ю ширдоғи (яхтакка ўх- шаш устки либос)ни ҳам жон-дилдан севади. Бар- ча гўзалликлар, безаклар ва ҳатто подшоҳлар- нинг саройлари-ю, аркону давлатидан ўзбеклар кийиб юрадиган қалпоқ ва ширдоғини томоша қи- лишни афзал кўради. Чунки Алишер Навоий со- ҳиби тахтининг саройидаги дабдабали базмларда жуда кўп қатнашган, баъзан ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлса, баъзан эса ҳалол хизматларининг қадрланмаганлигидан қаттиқ изтироб чекарди. Навоийни эл-юрт, оддий фуқаро сидқидилдан се- вар ва унга чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан қа- рар, ўзининг буюк шоири сифатида эъзозлар эди. Ўз навбатида Алишернинг ўзи ҳам оддий фуқаро орасида ўз қадр-қимматини топганидан қувончи кўкка етарди. Чинакамига қувнаб, ўз халқини чин дилдан эъзозлаб, уни бунчалик даражада улуғла- ган шоир шу элнинг оташин халқпарвар кишиси эканлигига шубҳа йўқ. Юқоридаги ҳар икки шеъ- рий парчада ўзбекларнинг ўзига хос иззат-икро- ми, меҳмонни азиз тутиб “атойи худо” деб ҳурмат қилиши, қалби очиқлик, садоқатлилиги баралла кўриниб турибди. Ўзбекларнинг ХV асрдаги урф- одатлари ва кийим-кечаклари ҳам тадқиқотчилар учун бир манба бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Алишер Навоийнинг ўзбек элатига нисбатан юқоридаги қарашларини мулоҳаза қилиб яна бир нарса ҳақида ўйлаб қоламиз. Ўзбекларни ХVI асрда Дашти Қипчоқдан келиб Мовароунаҳр сар- ҳадларига ўрнашиб қолганлиги ҳақидаги қараш- ларга назар ташласак, Дашти Қипчоқдан узоқда Хуросонда яшаган буюк шоирнинг ўзбек элатини ўз элим, ўзбегим деб атаб унга меҳр-муҳаббати- ни бахш этиши, ўзбекона урф-одатларини аниқ ва эҳтиром билан баён этиши бу сўзнинг халқимиз орасида Алишер Навоий яшаган даврда ва ундан анча илгариги даврларда ҳам мавжуд бўлганли- гини кўрсатади. Хулоса қилиб айтганда, Алишер Навоий ижодида ўзбек сўзининг шоир яшаган даврдан анча илгари бир қатор уруғлар ва улус- ларни бирлаштирувчи катта этник гуруҳ сифати- да шаклланганини кўрсатади. Бу ҳақда тадқиқот- чи Абдуллажон Бегматовнинг қуйидаги фикрлари муҳимдир: “...ўзбек” сўзи этноним, яъни қабила номи сифатида илк бор Олтин Ўрда ҳудудида иш- латилганида, ўзбек халқи этник бирлик сифатида Мовароуннаҳрда шакллангани шак-шубҳасиздир. Ўзбек халқини шакллантирган қабилаларнинг ҳам катта қисми Мовароуннаҳрда бўлган. Лекин бу қабилалар тўла жипслашмаган ва уларга “ўзбек” деган умумий ном берилмаган эди. Кейинчалик 15 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics ўзбек халқи таркибига кирган қабила ва элатлар- нинг анчагина қисми Олтин Ўрда ҳудидида яша- ган.” 1 ...Уч минг йиллик тарихга эга бўлган 2 ўзбек сўзининг келиб чиқишини эрамиздан илгари яша- ган Ўғузхон билан боғловчи айрим тадқиқотчи- ларнинг фикрида ҳам жон бордек кўринади. Алишер Навоийнинг VIII асрдан XV асргача яшаб ижод этган авлиёларнинг таржимаи ҳоли, ибратли ҳикоялари ҳақида маълумот берувчи “Насойим ул-муҳаббат” асарида хоразмлик Хубби Хожа ҳақида қуйидагиларни ўқиймиз: “...Мавлуди Хоразм вилояти ва навоҳисидандир. Анинг авсо- фи (таърифи ва мақтови) турк ва ўзбек халойиқи орасида андин кўпроқ ва машҳурроқдирким, шар- ҳига эҳтиёжи бўлмағай” 3 . Матнда Хубби Хожа каби турк ва ўзбек хало- йиқи орасида мақтов ва иззат-икромга эга бўл- ган кишининг йўқлиги ҳақида фикр юритилади. Ушбу мисралардан ҳам ўзбек ва турк халқлари алоҳида таъкидланади. Бу билан шоир ҳар икка- ла этноснинг қадимда йирик гуруҳлардан иборат эканлигини кўрсатади. Бу фикр ўзбек қавмига оид кишиларнинг Ўрта Осиё ҳудудида салмоқли ўрни бўлганлигидан дарак беради. Алишер Навоийнинг “Наводир уш-шабоб” шеърий девонидан олинган бир ғазалида ўзбек халқи ва элатига нисбатан чуқур ички туйғулари ифодаланган: Ўзбак, мўғул ўлғай онинг оллида мусулмон, Билман ани қалмоқмудур, йўқ эса тағмоч 4 . (НШ: 77-б.) Алишер Навоий ўзбек халқини имон-эътиқод- ли, инсофли-адолатли, ўз динига мустаҳкам, му- носиб инсонлар сифатида қарайди. Навоий асар- ларида “мусулмон” сўзини ўз динига итоаткор инсонлар сифатида тасвирлаш баробарида, кенг фикрлайдиган, қалби пок, палаги тоза, дўстларга садоқатли, танти, ватанини ва эл-юртини севувчи инсон сифатида улуғлайди. Аввало, бу мисралар- да исломни улуғлаш фикри турса, мусулмон сўзи воситасида ўзбек элатига хос урф-одатлар: кат- тага ҳурматда бўлиш ва кичикка иззатда бўлиш, меҳр-оқибатли бўлиш каби олижаноб хислатлар улуғланади. Ҳозиргача ўзбек этносининг келиб чиқиши бў- йича фанда якдил фикр мавжуд эмас 5 . Тарихчи олимлар орасида турли хил қарашлари бор. Бир гуруҳ тарихчилар ўзбекларни Дашти Қипчоқда кў- чиб юрган турк-мўғул қабилалари билан боғласа, иккинчи бир гуруҳдагилари Олтин Ўрда хони Ўз- бекхон (XIV аср) номи билан боғлашади. Яна бир гуруҳдаги олимлар хусусан, Бўрибой Аҳмедов ҳам ўзбек номининг келиб чиқишини Сирдарёнинг қуйи ҳавзалари ва Оролбўйи атрофларидаги Оқ Ўрдада яшаган ўзбек қавмлари билан изоҳлайди. Бу фикр Алишер Навоий асарларида қўлланган Хубби Хожа ва ”Мажолис ун-нафоис” асарида зикр этилган ўз даврининг машҳурларидан бири, шоир Мавлоно Ҳусайн Хоразмий ҳақидаги маъ- лумотлар ҳам ўзбеклар билан боғлиқ ҳолда баён қилинади. Улар ўзбеклар билан турли хил муно- сабатларда бўлишади. Бу воқеалар ўзбек атама- сининг қўлланишига маълум даражада боғлиқлик борлигига ишора қилади. Чунки Алишер Навоий- нинг насрий асарларида қўлланган ўзбек элатига оид кишиларнинг ватанлари ҳам қадимги Хоразм билан боғлиқ. Алишер Навоий ўзбек сўзини биз кузатган асарларида жуда кам ишлатган бўлса ҳам, у хил- ма-хил маъноларда қўлланиши баробарида ўз- бекларнинг ўзига хос қадриятлари, урф-одатлари кийим-кечаклари, жамиятда тутган ўрни ҳақида қимматли маълумотлар беради. RESUME. The article discusses the skill of the outstanding poet Alisher Navoi in using the word “Uzbek”. Although the poet makes little use of the word, it is expressed in a broad sense. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling