Philological research: language, literature, education filologik tadqiqotlar
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Filologik tadqiqotlar 2022 (5 son) 05.12.22.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6) Qabul qilingan sana
РЕЗЮМЕ. В данной статье рассматриваются понятие дисфемизма, соотношение между эвфемиз-
мом и дисфемизмом, а также семантическая характеристика дисфемизмов во французском языкоз- нании. Также обсуждаются исследования дисфемизма во французском языкознании, мнения языко- ведов об этом понятии. Philological research: language, literature, education 2022; 5-6(5-6) Qabul qilingan sana: 08.11.2022 Nashr etilgan sana: 28.11.2022 ISNN: 2181-1741 (Print); ISNN: 2181-1725 ИНГЛИЗ ТИЛИДА ВАЗИФАВИЙ УСЛУБЛАР Мукумов Махмуд Худайбердиевич, Термиз давлат педагогика институти Хорижий тиллар назарияси ва методикаси кафедраси ўқитувчиси Тил инсон мавжудлигининг интеграл ва эҳ- тимол, энг муҳим элементидир. Мулоқот қилиш, фикрни шакллантириш ва ифодалаш қобилияти фақат инсонларга хос бўлиб, улар тилнинг ифода тўлиқлиги ва ифода воситаларини мукаммаллик- ка келтира олади. Цивилизация тарихидаги энг муҳим босқич бу ёзувнинг яратилишидир. Фа- қатгина билимларни тўплаш ва узатиш қобилия- ти туфайли инсон ривожланиши мумкин. Лекин матн мазмуни ва маъносига мос келадиган лек- сик бирликларни қўллашда чалкашликларга йўл қўймаслик учун аста-секин адабий услублар на- зарияси шаклланди. В.В.Виноградов назарияни яратиш мақсадини қуйидагича белгилайди: “Би- ринчи навбатда, адабий услублар назарияси ол- дида адабий-бадиий асарлар нутқининг асосий жанр модификацияларини лингвистик нуқтаи назардан тубдан фарқлаш вазифаси турибди” 1 . М.Мукаррамов ўзининг ишларида ўзбек тилидаги функционал услубларни 5 та деб таъкидлайди: 1) сўзлашув; 2) расмий-ҳужжат; 3) илмий; 4) публи- цистик; 5) бадиий услублардир 2 . Муайян услубни 1 Виноградов В. В. Избранные труды. О языке художе- ственной прозы. – М.: Наука, 1980. 2 Мукаррамов М. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг илмий стили. - Тошкент: Фан, 1984. 15-бет. яратишда фойдаланиладиган тил воситалари аниқланди. Ушбу ишда бизни инглиз тилининг функционал услубларини шакллантириш жараё- ни қизиқтиради, чунки филологлар аста-секин бизнинг ўқувчиларимиз учун ўзбек тили услубла- рининг шаклланиши борасидаги масалаларга ой- динлик киритишди. Инглиз тили адабиёти стилис- тикаси соҳасидаги ишлар мавзуси эса фақатгина қисман қамраб олинган. Авваламбор, келинг, инглиз адабиётига қандай функционал услублар хослигини, улар юқорида санаб ўтилган услубларга ўхшаш ёки ўхшамасли- гини аниқлайлик. И.Р.Галперин инглиз тилининг қуйидаги услубларини белгилаб ўтган: 1) бадиий; 2) публицистик; 3) газетавий; 4) илмий; 5) расмий- ҳужжат. 3 Муаллиф америкалик ва инглиз тилшуносла- рининг асарлари таҳлилига асосланиб, услубга таъриф бериш борасида 2 фикр билдиради: 1) “бу услуб бир муаллифни бошқасидан ёки бир кичик синф аъзоларини бошқа кичик синфлар аъзоларидан ажратиб турадиган хусусиятлар тўпламидир, уларнинг барчаси бир хил умумий 3 Гальперин И.Р. Стилистике английского языка. – М.: Высшая Школа, 1981. 53 Тилшунослик • Языкознание • Linguistics синфга тегишли” 1 , бунда у услубни муаллиф- ники ёки кенгроқ маънода муаллиф ғоялари ва қўлланилган воситалар нисбати сифатида бел- гилайди, ва 2) “услуб мазмун режасига эмас, балки фақат ифода режасига тегишли нарса сифатида қаралади” 2 , яъни И.Р.Галперин лек- сик воситалардан фойдаланиш нуқтаи назари- дан услубни белгилаб, мазмун режасидан четга чиқади. Услубнинг шаклланиш жараёни турли йўналиш ва жанрдаги кўплаб асарлар яратили- ши ҳамда уларни замонавий тилшунослик нуқ- таи назаридан кейинги таҳлили натижасидир. Ва бу ерда илмий рисолалар сифатида тузилган дастлабки инглиз асарларини қандай аниқлаш мумкинлиги ҳақида савол туғилади, аммо биз- нинг нуқтаи назаримиздан, агар улар бутунлай қарама-қарши бўлмаса, унда улар бадиий ада- бий асарлар, яъни бир-бирига боғлиқ бўлган асарлар сифатида таърифланади, яъни кўпроқ бадиий услуб. Илмий адабиёт услубига тааллуқли бўлган би- ринчи инглиз асари 1122 йилдаги айнан қадимги инглиз тилида ёзилган «Англо-Саксон йилнома- си» ёки “Peterborough Chronicles” 3 номи билан ҳам танилган. Бироқ, шу билан бирга, йилнома- лар муаллифининг ҳикоя қилиш услуби, жум- ладан, унинг нима бўлаётганини тушуниши ва тасвирланган барча воқеаларга муносабати, бу китобнинг замонавий лингвистикани тушунишда бадиий эмас, аксинча, илмий иш эканлигига шуб- ҳа уйғотади. Навбатдаги “Шеърларнинг ахлоқи” (инг. Poema Morale) ва “Ормулум” (инг. Ormulum) асарлари Англиянинг 13-асрдаги диний шеърий санъати намуналари бўлиб, мазмунан ҳам, ба- диий ифода воситаларидан фойдаланиш жиҳати- дан ҳам бадиий услубга мансублиги аниқ, шу би- лан бирга кейинги кўплаб диний асарлар сингари ўзига хос тарбиявий догма бўлиб хизмат қилади. Ва шунинг учун қадимги инглиз адабиёти матни- нинг мазмуни қайси ҳолатда илмий услуб билан боғлиқлигини ажратиш муҳимдир агар лексик ва стилистик мувофиқликда бўлмаса. 12-асрда шеъ- рий бадиий адабиёт шаклланишига, жумладан, рицарлик романлари ёрқин намуна бўлиб, улар- нинг биринчиси “Брут” дир (инг. Brut) 4 . “Даниялик Хэвлок” (инг. Havelok the Dane) ва “Горн қироли” 1 that style is a set of characteristics by which we distinguish one author from another or members of one subclass from members of other subclasses, all of which are members of the same general class. 2 style is regarded as something that belongs exclusively to the plan of expression and not to the plan of content. 3 Расторгуева Т.А. История английского языка. – М.: Астрель, 2003. 4 https://en.wikipedia.org/wiki/Roman_de_Brut (инг. King Horn)” 5 каби романлар француз манба- ларидан инглиз диалектларига ўзлашмалар ёр- дамида қайта ишланган кўринишидир. XIV асрда барча асарлар ва расмий ҳужжатлар аллақачон инглиз тилида яратилган ва инглиз тили лотин ти- лини сиқиб чиқариб, мактаб ва университетларда илдиз ота бошлаган. Инглиз матбаачиси Уильям Кекстоннинг ўша даврнинг инглиз тилиси ҳақида- ги қуйидаги баёноти жуда машҳур бўлган: “Англия- нинг бу олижаноб қироллигидаги кўпчилик одам- лар на лотин, на француз тилини тушунадилар” 6 . Шундай қилиб, XIV аср илк инглиз адабиётининг гуллаган даври бўлиб, лотин тилидан жануби- ғарбий инглиз тилига таржима қилинган биринчи илмий асар Ранульф Хигден томонидан таржима қилинган “Жаҳон хроникаси” (лат. Polychronicon) бўлди. Инглиз тилининг бадиий адабиётдаги мавқеи мустаҳкамланганидан далолат берувчи кўплаб ёрқин адабий ёдгорликлар мавжуд бў- либ, тадқиқотчиларга бадиий услубнинг шаклла- нишини кузатиш имконини беради. Бунга мисол тариқасида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин: Жефри Чосернинг “Кентербери ҳикоялари” (инг. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling