Пискент тумани ммтбга қарашли 30-мактабда ўтказилган “Одам савдосига қарши курашиш” тўғрисида ўтказилган мажлис


Download 13.31 Kb.
Sana03.10.2023
Hajmi13.31 Kb.
#1691034
Bog'liq
Одам савдоси Баённома 14


Пискент тумани ММТБга қарашли 30-мактабда ўтказилган “Одам савдосига қарши курашиш” тўғрисида ўтказилган мажлис
Б А Ё Н Н О М А C И
“Дўстлик” МФЙ 22.09.2023йил
Йиғилишда: Мактаб маъмурияти, Инспектор психологи О.Йўлдошев, мактаб психологи Х.Мажидова, 9-11синф ўқувчилари, жами 30 нафар киши қатнашди.

КУН ТАРТИБИДА КЎРИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР:
1. “Одам савдосига қарши курашиш” бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларига кўмаклашиш хақида.
2. Турли хил масалалар.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан мактаб директори М.сўзга чиқиб, ўз сўзида Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, шунингдек фуқаролар одам савдосига қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органларига кўмаклашади ҳамда зарур ёрдам кўрсатади.
Инспектор психолог О.Йўлдошев бунда ўкувчиларга жиноят килмаслигини, ўз вақтида дарсларга қатнашиб, бўш вақтларини турли хил тўгаракларига қатнашиши хақида, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, кечқурунлари кўчада бекор юрмасдан вақтида уйларига боришлари хақида гапириб ўтди. Бекор юрган болалардан турли хил жиноятлар келиб чикиши, турли алдовлар билан чет юртларга кетиб қолайтган ўқувчилар хақида гапириб ўтди. Бунда ўкувчиларни ўзларини учётга олишларини бу эса уларни бир умр ўзларига доғ бўлиб қолишларини таъкидлаб ўтди. Вояга етмаган ўкувчилар ўртасида бўлиб ўтаётган турли хил жиноятчиликларни келтириб чиқараётганларни, улар ўртасида иш олиб борилаётгани хақида гапириб ўтди. Шунинг учун уларни ўзлари жуда эхтиёт бўлишлари ёмон болаларга қўшилмасдан юришларини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари бугунги кунда одам савдосининг авж олиб бораётганлигини ҳам айтиб ўтди. Ўқувчилар турли хил бегона одамларнинг алдовларига учмасдан, алданмасдан юришларини айтиб ўтди..
Шу ва бошқа масалалар юзасидан мактаб директори ва ММИБДЎ Б.Холдаров ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Юқоридагилардан келиб чиқиб йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1.Ўқувчиларни огохликка чақиришда ота-она, мактаб ўқитувчилари ва маҳалла фаолларини масъулияти янада кучайтирилсин ва мунтазам ҳамкорлик олиб борилсин.
2.Ҳар бир синф раҳбари ўқувчилар билан алоҳида суҳбат олиб борилсин.
3.Юқорида кўрилган масалалар назорати мактаб маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Холдаров юклатилсин.


Мактаб директори: М.Елеуов

Котиба: Б.Холдаров
Download 13.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling