Питер Келдер
Download 429 Kb.
|
oko uz birinchi kitob1
Тўртинчи боб.
Ожиз танада идрок сўниб боради. -Жан, Жак Руссо Полковник Брэдфорд Америка Қўшма Штатларига кетишга шайланган эди ва кетиш олдидан бизга охирги марта мурожаат қилди. У бизнинг олдимизда келишган, кучли ва ёш ҳолда турарди. У Тибетдан қайтиб келганидан кейинги учрашувда менга ҳар томонлама мукаммал одам сифатида таъсурот қолдирган эди. Лекин мукаммаллашишнинг чегараси йўқ деб бежиз айтилмас экан. У энди янада таъсирчанлироқ кўринишга эга эди. -Энг олдин,-деди сэр Генри мен бу ерда иштирок этаётган аёллар олдида ўз узиримни айтмоқчиман чунки мен айтмоқчи бўлганларим кўп даражада джентелменларга қаратилган. Бу аёл ва эркакларга бирдек яхши таъсир қилувчи бешта маросимий харакатлар аҳамияти билан хеч қандай боғлиқлиги йўқ лекин эркак жинси вакили бўлганим учун баъзи бир специфик моментлар борки мен улар билан айнан эркаклар билан улашишим лозим. -Биринчи навбатда гап эркак овози тўғрисида кетади. Сиз ҳаммангиз чолларнинг хириллаган овозини кўп марта эшитишингизга тўғри келган. Овоз тони билан индивид ҳолати орасида тўғрида тўғри боғланиш лозим. Тоннинг баландлашиши ва овозда пайдо бўлган хириллаш майин тананинг бузилаётгани тўғрисида сўзсиз шахода беряпти. Энди менга рухсат берсангизлар бу ерда нима гаплигини тушунтирсам. -Иккинчи жинсий тўзон ва бешинчи томоқ тўзонлари орасида тўғри боғланиш мавжуд. Албатта барча тўзонлар бир-бири билан бевосита боғлиқ ва бири ичида бошқаси мавжуд лекин бу икки тўзонлар орасидаги боғланиш алоҳидадир. Шунинг учун хириллаш ва эркак овозининг баландлашиши иккинчи тўзон сустлашишининг бевосита белгисидир. Иккинчи ва бешинчи тўзонларнинг динамик характеристкасини меъёри келтириш учун бешта маросимий харакатни қўллаш етарлидир. Лекин бу жараённи тузлаштириш услуби мавжуд. Бунинг учун ирода талаб этади бунинг учун барча товушларни тузиш учун паст ширали ва тўлиқроқ талаффуз қилиш онгли равишда кимнинг овозида ёши туфайли анчагина ўзгаришлар хосил бўлган бўлса бу албатта лойиқ жавоб бўлиши мумкин. Бу амалиётнинг натижалари унинг қабул қилинишига лойиқлигини кўрсатмоқда. Овоз тембрининг онгли пасайтирилиши бешинчи тўзоннинг айланиши билан боғлиқ бўлган вибрацион жараёнлар кечиш тафсифини ўзгартириб беради. Тўзон тўлароқ бўлиб, тезроқ айлана бошлайди. Бунинг оқибати сифатида иккинчи тўзоннинг динамик характеристкалари ҳам сўзсиз ўзгаради. Ламалар бу принципни мантралар (дуолар) устида ишлаганда фойдаланадилар. Бунда мантраларнинг нафақат маъноси ва моҳияти балки унинг вибрацион тузилиши ҳам аҳамият касб этади. Шунинг учун шуғулланиш товушлари тўғрисида қайси товушларни танлашингиз умумий ҳолатида аҳамияти йўқ, аҳамиятлиси унинг принципидир, яъни товушни Паст тўлиқ ва овозни бош кўкрак қафасида резнанс тебраниш ҳолатигача олиб келишдир. Дарвоқе аёллар ҳам ёши туфайли паст ва қўполроқ бўлиб бошлаганда ҳам бу услубдан фойдаланиш мумкин бунда улар ўз овозини ёш баланд ва жарангли товушга олиб келадилар. -Минг йил олдин “ОМ” мантраларининг идеал вибрацион характеристкалари очилган эди. Эркак ва аёллар ҳам унинг тўғри талаффуз қилиб қайтарилишида катта фойда олмоқдалар. Эркаклар уни иложи борича пастроқ товушда айтишда аёллар эса иложи борича юқорироқ товушда айтишга харакат қилишлари лозим. Ҳар куни эрталаб иложи борича буни бир неча марта қилиш керак. Агар сизда “ОМ” деб эрталаб ва кечқурун такрорлаш имконияти бўлса бу унданда яхши. -“ОМ” мантрасини тўғри талаффуз қилиш учун максимал чуқур нафас олинади ва кейин “О-О-О-О...” тебранувчи товуши билан секин чиқарилади энг охирида у озгина фурсатга “У-У-У-У...” га ўтиб бир вақтнинг ўзида кўкрак қафасинидан бўйинга кўтарилади кейин эса “М-М-М-М-М...” ўтиб унинг тебраниши иложи борича юқорига бошнинг ўртасигача кетади. “ОМ” товуш тебранишни бир нечтасини бир нафасда ҳам қилса бўлади. Бу оддий машқ барча асосий еттита тўзонларнинг динамик характеристкаларини мувофиқлаштиради. Бунда мантраларни қўшиқ қилиб айтиш жараёни на уларнинг маънога тўлдириш билан ҳам қизиқмаслик керак чунки мантраларнинг вибрацион характеристкалари ва у овозни яхшилашдаги иши асосий аҳамият касб этади. -Мана шу жойда одам танасидаги эфир тўзонлар ва улар устида ишлашнинг энг содда услублари ҳақида айтиб беришга ният қилганларим охирлаб қолди шекилли. Биз “тикланиш дебочаси” амалиётидаги фақат бир аспектни муҳокама қилишимиз қолди, лекин у хал қилувчи аҳамиятга эга. -Тасаввур қилингки қартайган чолни олиб унинг бузилаётган танасидан уни шахсини “суғуриб” олиб уни йигирма беш ёшлар чамасидаги ёш ва соғлом танага жойлаштирилса. Ишонтириб айтаманки янги танада ҳам чол чоллигича қолади. Унинг ўзини нимжонлигига боғланганлиги янги танани тезда бузиб ташлайди. -Кўпчилик қариётган одамлар уларга қарилик келтираётган ўнғайсизликлардан виждонсизларча алдайдилар. Биринчи навбатта ўзининг олдида ўзини алдашдир уларга қари ва нимжон бўлиш ўз нимжонлигини таъкидлаш ҳамда ўзини аяйди. Ва кимки ёш бўлиб қолишни истаса ўзида жасорат топиб бу ҳақда ўз олдида иқрор бўлиш керак. Шундан кейин қариларга хос бўлган ўзига хос бўлган муносабат ва ҳулқ-атвордан умуман кечиши лозим. Ҳақиқатдан ҳам булардан кечгандай кўриниш қилиб эмас балки ҳақиқатдан ҳам кечиши лозим. Буларнинг барчасида энг асосийси бу ниятдир. Токи ёш тананинг сизга қайтиб келиши сиз учун ушалмас орзу, ширин орзулар доирасидаги чиройли эртак бўлиб қолар экан бошлаган ишингиз танназулга учрайди. Лекин сиз бунга эришишингиз мумкинлигини билиб натижага эришиш тўғрисида ниятингизни хосил қилаолсангиз бу дегани ёшликнинг туганмас манбаидан биринчи хўплам қилинди дегани, кейингилари эса бу уларни бажариш техникасидир. Мен сизларни бу ниятни амалга оширишнинг энг содда усулини ўргатдим. Маълумки энг самарали нарсалар ҳар доим жуда соддадир. Шунинг учун сиздан талаб қилинаётган барча нарсалар бу чарчамасдан уни амалиётини ўтказишдир. -Эгилмас ният ва тиришқоқлик билан қилинаётган ният мўжиза яратиш мумкин. Ва албатта биз ноёб мавжудоддирмизки бу мавжудодларга ҳар қандай учишлар қўлидан келади. Download 429 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling