Питер Келдер
БЕШИНЧИ МАРОСИМИЙ ҲАРАКАТ
Download 429 Kb.
|
oko uz birinchi kitob1
БЕШИНЧИ МАРОСИМИЙ ҲАРАКАТ.
-Шундай қилиб биз бешинчи маросимий ҳаракатга етиб келдик,- эълон қилди полковник. – Унинг учун дастлабки ҳолат орқага эгилган ва пастга қараган ҳолатдир. Бунда тана кафт ва бармоқлар учларига таянади. Тиззалар ва тос полга тегмайди кафтдаги бармоқлар йиғилган ва тўғрига йўналган кафтлар орасидаги масофа елка кенглигидан сал кўпроқ . Товонлар орасидаги масофа худди шундай. -Бошланишида бошни иложи борича орқага юқорига эгамиз шундан кейин тана ўткир бурчак ҳолатига яъни тепаси юқори йўналган ҳолатга ўтамиз шу вақтни ўзида бошни олдига эгиб ияк кўкракка босилади. Бунда оёқлар тўғри тўғриланган кафт ва тана бир текисликда бўлишига ҳаракат қиламиз. Шунда тана бўғинларнинг тос сон қисмида иккига бўлинган ҳолатга келади. Шу билан тамом. Шундан кейин эгилган пастга қараган дастлабки ҳолатга келамиз ва барчасини бошдан бошлаймиз. МХ5-расм. -Маросимий ҳаракат бир ҳафталик амалиётидан кейин бештанинг ичида энг оддийси бўлиб қолади. Ушбу машқни тўла ўзлаштиргандан кейин (МХ5-расмга қара) дастлабки ҳолатга киргач умуртқани орқага иложи борича кўпроқ эгиш лозим лекин бу эгилиш бел ҳисобига эмас балки елкани тўғрилаш ва кўкрак бўлими кўкрак бўлимидаги эгилиш ҳисобига бўлиши лозим. Ва эсдан чиқмасинки тос ҳам тиззалар ҳам бунда полга тегмаслиги лозим. Бундан ташқари машққа иккала четги ҳолатда яъни эгилганда ва бурчак хосил қилиб, кўтарилганда тананинг барча мушаклари максимал зўриқиш хосил қиладиган пауза киритинг. -Бешинчи маросимий ҳаракатлардаги нафас схемаси бироз бошқачароқ. Пастка қараб орқага эгилган ҳолатда тўлиқ нафас чиқарилган ҳолатда сиз танани икки қисмини яқинлаштирганда иложи борича чуқур нафас оласиз. Бунда парадоксал нафасга ўхшаш бир нима хосил бўлади. Пастга қараб эгилган ҳолатда қайтгач сиз тўлиқ нафас чиқарасиз. Зўриқиш (кучланиш) паузаларининг энг четги нуқталарида, нафас олишда ва чиқаришда, бир неча секундга нафас ушлаб турилади. -“Тикланиш дебочаси” маросимий ҳаракатларни қаерда ўргатган бўлсам, ҳамма жойда, -ўз ҳикоясини давом қилдирди сэр Генри, - уларни бошда изометрик машқлар деб атардилар. Бунда оз бўлсада ҳақиқат бор албатта, чунки бу таъсирнинг бири танани чўзишга унга эластиклик беришга ва мускулларнинг умумий тонусини кўтаришга қаратилган. Лекин асосий мақсад бунда эмас. “Тикланиш дебочаси” самарасининг калити латиф тана тўзонларининг динамик ҳарактеристкасига (тавсифига) таъсир ўтказишдир. -Ёш соғлом одамда барча еттита асосий тўзонларнинг динамик ҳарактеристкалари бир хил бўлади улар худди шундай нисбатта иккинчи даражали тўзонлар билан гармоник мутаносибликка эга. Ўрта ёшдаги оддий одамнинг латиф танасида асосий тўзонлар ҳар хил айланади, улар орасидаги мутаносиблик бузилган. Асосий ва иккинчи даражали тўзонлар орасидаги мутаносиблик тўғрисида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу албатта туз балансининг бузилишига ва турли бўғинларни шикастланишига олиб келадиган моддалар алмашиниш жараёни бузилишининг асосий сабаби ҳисобланади. Тўзонлар динамик ҳарактеристкалари мутаносибликнинг кейинги кучайиши эса ва улар энергиясининг йўқотилиши инсон жисмида турли хил жиддий паталогиянинг ривожланишига ҳамда одам организмида қарилик ўзгаришларига олиб келади. * * * Полковник жим бўлиб қолган. Унинг ҳикояси тугаганга ўхшаб кўринди. У гапираётганда менинг онгимда жуда кўп саволлар йиғилиб қолган ва унинг жим қолганидан фойдаланиб мен уларни бера бошладим. -Ҳар бир маросимий ҳаракат неча марта такрорланиши лозим? – бу менинг биринчи саволим эди. -Бошланишида, - жавоб берди полковник, - мен ҳар бир маросимий ҳаракатни кунига бир мартадан уч марта бажаришни маслаҳат берган бўлардим. Бундай режим бир ҳафта давомида сақланиши лозим. Кейинчалик ҳар ҳафтада иккитадан қўшиб борилади. Шундай қилиб, иккинчи ҳафта давомида ҳар бир маросимий ҳаракат бештадан такрорлашлар билан бажарилади, учинчи ҳафта давомида – еттитадан тўртинчи ҳафиа давомида – тўққизтадан ва хоказо токи кунлик такрорлашлар миқдори йигирма бир мартага етмагунча. Агар маросимий ҳаракатларнинг бундай миқдорда бажариш қийинчилик туғдирса уларни қисмларга бўлиб икки ёки хатто учга бўлиб бажариш мумкин. Лекин ҳар бир қисмга бешта маросимий ҳаракатларнинг барчаси кириб қатъий кетма-кетликда бажарилиши лозим. “Тикланиш дебочаси” маросимий ҳаракатларни кетма-кетлигини ўзгартириш ҳамда вақт бўйича кўчириш мумкин эмас. Масалан йигирма битта такрорлашдан иборат бўлган эрталабки шуғулланиш ўрнига сиз иккита эрталаб ва кун ботишида ўтказишингиз мумкин, бунда масалан: ўнта такрорлаш эрталаб ва ўн биттаси кун ботишида бажариши мумкин ёки ҳар бири еттита такрорлашдан иборат бўлган учта шуғулланишга: эрталабки, тушда ва кун ботишида. -Жуда кўп ҳолларда биринчи маросимий ҳаракатларни ўз ўқи атрофида айланишни ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар кўп учрайди. Агар сиз у билан тўқнаш келган бўлсангиз аччиқланманг ва шошманг. Айланишлар сонини қила олганча бажаринг. Вақт ўтади ва сиз ёзилган йигирма бир марта ўз ўқи атрофида айланишни хеч қандай қийинчиликларсиз бажаришни ўрганасиз. Менинг битта шогирдим бор эди буни ўзлаштириш учун унга тўла бир йил вақт талаб этилди. Қолган тўртта маросимий ҳаракатлар муаммо туғдирмас эди. Шунинг учун уларни у йигирма бир мартадан бажарарди, биринчиси бўлса жуда секин ўзлаштирарди. Натижаларда эса бунинг хеч қандай таъсири бўлмади. Бир йилдан кейин бўлса эса ажойиб ҳолатда қандай талаб қилинган бўлса шунча марта ўз ўқи атрофида айлана оларди. -Шундай ҳолатлар бўладики, одамнинг вестибуляр аппарати жуда заиф бўлса, у умуман ўз ўқи атрофида айланишга қодир бўлмайди, ундай ҳолларда тўрт – олти ойлар давомида биринчи ўтказиб иккинчидан бошлаб барча маросимий ҳаракатларни бажариш лозим. Бу муддат ўтгач, секин аста биринчини ҳам ўзлаштиришга киришиш лозим. -Қайси вақтда шуғулланган мақулроқ? – сўрадим мен. -Эрталаб ёки кун ботишда. Энг яхшиси кун чиқишида ва ботишда. Агар сизнинг ишингиз кўпайиб қуёш чиқишидан олдин уйғона олмаган бўлсангиз хафа бўлманг. Сиз эрталабки маросимий ҳаракатлар сериясини ўзингизга ўнғай пайтда бажаришингиз мумкин. Энг асосий бу туш пайтигача (яъни қуёш тик ҳолатга келгунча) бўлгани маъқул, чунки тушдан кейин кечқурунги сериялар пайти бошланади. Аммо бундай режимга секин аста келиш лозим бунда тўлиқ серияни бошлашни кунига бир маротаба эрталаб ёки кечқурун бўлгани мақул. “Тикланиш дебочаси” ни амалиётида кунига бир марта йигирма бирдан тўрт ойдан кам бўлмаган муддатдан бошлаб сиз иккинчи серияни тузишга киришингиз мумкин. Бунда биринчи ҳолатдагидай учдан бошлаб ҳар ҳафта иккитадан қўшиб боришингиз мумкин. Албатта сиз йигирма битта такрорлашда тўхтаб қолмасдан уларнинг сонини ўттиз олти, етмиш икки ёки хатто бир юз саккизтага етказишингиз мумкин, лекин бунинг учун аниқ кучли сабаб бўлиши керак чунки бу энди соғлиқни қайғуриш эмас руҳий ривожланиш амалиёти бўлади. -Бешта маросимий ҳаракатларнинг барчаси аҳамияти бўйича тенгми? – қизиқдим мен. -Сизсиз тенг,- жавоб берди полковник. -Бири бошқасиз унчалик самара бормайди. Мен олдин айтгандек бази истисно тариқасидаги ҳоллардагина вақтинча биринчини бажармай турса бўлади лекин тўртта қолганлари албатта биргаликда амалиётда бажарилиши керак. Биринчинида тезроқ ўзлаштириш лозим. Жуда ҳам бўлмаётган бўлсада истисно тариқасида тўртта охирги маросимий ҳаракатлардан биттасини чиқариш мумкин. Бу фақат уни ўзлаштиришнинг хеч қандай имконияти бўлмаётган бўлса шундагина, лекин у ҳам вақтинча. Машқларни бажаришдаги тиришқоқлик яхши чиқаётган ва бошланишида яхши чиқмаётганлари ҳам албатта маромига келиб ривожланади. -Яна шуни айтиб ўтиш зарурки ўта зўриқиш ва ўрта чарчашга хеч қандай йўл қўймаслик лозим. Бу фақат салбий натижага олиб келиши мумкин. Машқларни қандай чиқаётган бўлса шундай бажаришда давом қилиш керак бунда уларнинг сони ошиши билан машқлар ҳам идеал кўринишга яқинлашиб боради. Бу ҳолатда вақт ва сабр иттифоқчилар қўлида ёрдами келади. Менда бирорта шогирдим бўлмаганки узоқ муддат шуғуллангач тўла қонли амалиётга етмаган бўлса. -Яхши,- дедим мен,- лекин айрим сабабларга кўра одам бешта маросимий ҳаракатлардан баъзи бирларини бажара олмаса? Масалан умуртқа шкастланса қўли ёки оёғини йўқотган бўлса? -Мен бундай ҳолатлар билан тўқнаш келганман. Албатта, бу тўсиқни енгиш учун бир нима ўйлаб топилса мақсадга мувофиқ бўлади айтайлик қандайдир мослама ўйлаб чиқилса ёки кимнингдир ёрдамидан фойдаланилса бундан фойдаланиш лозим ва барча бешта ҳаракатлар амалиётда бўлгани маъқул. Аммо жуда иложи бўлмаса, имкони борларни бажариш керак. Гап шундаки “Тикланиш дебочаси” жуда кучли ва юқори самарали услуб бўлиб ҳаттоки унинг бўлаклари ҳам ишлайди ва самара беради. Бу рақс тушувчи дарвешлар мисоли билан ҳам исботланади. Уларнинг ёшлари хаддан ташқари кўп миқдорда айлангани учун ҳолдан тойган кўринишга эга бўлса ёши улуғлари бўлса, меъёрдаги айланиш амалиёти туфайли улкан куч, чидамлилик ва ҳаётий қудратга эга. Шундай қилиб “Тикланиш дебочаси” амалиётидаги биттагина маросимий ҳаракатнинг ўзи ҳам жуда самарали бўлиши мумкин. Ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиқиб максимум ҳаракат қилиб ўзини ҳолдан тойдирмаса ҳаммаси яхши бўлади. -Агар одам спортнинг қайсидир тури ёки психафизик тренингнинг бошқа турлари билан шуғулланса, давом қилдириши ёки улани ташлаши керакми? Чунки мен тушунимча “тикланиш дебочаси” амалий услубларнинг худди шу турига таълуқли эканини тушунтирдим. “Тикланиш дебочаси” бошқа тур амалиётлар билан қарама-қаршиликлар тушиб қолмайдими? -Хеч қанақасига, - ишонч билан жавоб берди сэр Генри. –Агар сиз ана нималар биландир шуғулланаётган бўлсангиз шуғулланаверинг. “Тикланиш дебочаси” сизнинг асосий машғулотларингиз самарасини ошириб сизга фақат ёрдам берди. Ахир ламалар бу амалиётидан ёрдамчи сифатида фойдаланадилар. Улар учун “Тикланиш дебочаси” жуда мураккаб ғайри табиий медитатив амалиёт ва шуғулланишлар учун ўзига яраша энергетик базис бўлиб хизмат қилади. Қароргоҳга оддий одамлар ва ламалар мен касбий нафақат жанубий ғарбдан балки шимолдан ҳам шарқдан ҳам келар эди. Баъзи ламалар ўзлари билан ўз амалиётларини, яъни ўта мураккаб жанг санъатларини, тибет йогасининг турли техникаларини олиб келар эдилар. Улар ичида рассомлар манускрипт ёзувларининг ҳаттотлари... бор эди. Ибодатхонада уларнинг ҳаммасини қабул қилишар ва амалиётни ўргатишар эди ва уларнинг барчасига, “Тикланиш дебочаси” ўз санъатларининг янги чўққиларини эгаллашга ёрдам берар эди. Менинг ишончим комилки ҳар қандай мутаносиблик билан қурилган тизим ёшлик ва шижоатни сақлашга хизмат қилади. Нафас чиқаришда, максимал бўшашга ва унда “бузулган прана” ўзининг латиф лойқалари ҳамда касалланган блоклари билан танадан чиқиб кетаётганини тана нафас олишда кириб келган “янги” пранани ва улар ўрнини сезишга ҳаракат қилинг. -Сиз учун фойдали бўлиши мумкин бўлган иккинчи момент “Тикланиш дебочаси” амалиётидан кейинги сув муолажаларидир. Энг яхшиси илиқроқ ёки сал-сал салқинроқ ванна ёки душ қабул қилингани маъқул. Ёки тана битин тана илиқ сувга ботирилган сочиқ билан ишқалаб ундан кейин қуруқ қилиб артинса ҳам бўлади. Лекин амалиётдан кейин сезиларли салқин ва совуқ сув умуман фойдаланиш мумкин эмас. Ва яна танага совуқнинг чуқур кириб боришига йўл қўймаслик учун хеч қачон совуқ ванна, душ, сув қўйиш муолажасини қилманг, чунки бу маросимий ҳаракатлар амалиёти туфайли қурилган эфир (латиф) структурани бузиб ташлайди. Бу қоидага доимо машқлардан олдин, кейин ва ҳар қачон риоя қилинг. Шуғулланишдан олдин ва бошқа вақтларда қисқа ва чуқур бўлмаган совуқ сув муолажаларидан сиз фойдаланишингиз мумкин, машғулотлардан кейин эса уларни бажариш қатъиян тақиқланади чунки улар патологик ўзгаришлар қилишга қодир ва бу қайтмас жараёнлар бўлиб қолиши мумкин. Шунинг учун агар сиз амалиётдан кейин иссиқ сув муолажаларидан бирини қабул қилиш имкониятини топмасангиз, тана совуши учун машғулотдан кейин камида бир соат кутишингиз ва ундан кейингина совуқ сувдан фойдаланишингиз лозим. Мен сэр Генри томонидан айтиб берилганлардан жуда қойил қолган эдим лекин ғарбий фикрлаш доирасига эга бўлган ўқимишли одамга хос бўлган скептицизм менга тинчлик бермас эди ва вақти-вақти билан онг чуқурлигининг қаердандир шивирлади: -Йўқ, сэр бу ерда бошқа гап бор. Бу шундай оддий бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун мен ўзимни тутаолмай сўрадим: -Худо ҳаққи, Генри мени кечиринг аммо мен сезишимча сиз ниманидир айтмаяпсиз. Наҳотки шундан оддий бўлса? -Сизни ишонтираманки бундан содда бўлиши мумкин эмас, Пит. Фақат маросимий ҳаракатларни ҳар бирини учта такрорлашдан бошлаб, секин аста кунига йигирма бирга етказиб, доимо ва тўхтамасдан амалиётини олиб бориш керак. Ҳафтасига бир мартагина қолдириш мумкин лекин ундан кўп эмас. “Тикланиш дебочаси” амалиёти туфайли эса тўзонларнинг динамик ҳарактеристкалар коррекцияси (тузатиши) ҳам қўшилади. -Ўйлангчи, Генри хеч нима тушиб қолмадими? – сўрадим мен. -Менимча ахамиятли бўлган яна иккита нарса бор. Эсингизда бўлса мен маросимий ҳаракатларда такрорлашлар орасида худди амалиёт пайтидагидай нафас олиш ритмини давом қилдириш керак деб эслатган эдим. Лекин агар сиз қийинчилик сезмасангиз битта маросимий ҳаракатлар такрорлашлари орасида паузалар қилиш шарт эмас. Сиз фақат ҳаракатларни битта узлуксиз серия сифатида такрорлашда давом қилаверасиз. Иккита маросимий ҳаракатлар орасида бўлса албатта пауза бўлиши лозим. Бунда у оддий пауза эмас, балки тўғри туриб, қўлни белга қўйиб, бир неча узлуксиз тўлиқ нафас олинади, бунда танада вужудга келадиган сезгилар кузатиб борилади айниқса диққат киндик даражасида қорин ичидаги тананинг бу қисмида диққат жамланади. Олдинми ёки кейин сиз албатта нафас олаётган пайтда тана бўйлаб оқаётган прана оқимларини сезасиз. Бироз вақт ўтгач сизга тўзонлар ҳам кўринадиган бўлиши мумкин. Ҳаракатлар орасида паузаларда нафас.... 77охир. Агар кўчиш ёки бирон бир сабаб сизнинг амалиётингизни атиги икки кунга узиб қўйса сиз томондан эришилган барча натижалар хавф остида қолади. Узоқ муддат танаффусдан кейин эса сизнинг танангиздаги деградация (қарилик ўзгаришлари) амалиёт бошланган пайтга нисбатан ҳам жадалроқ кечади. -Бахтимизга “Тикланиш дебочаси” амалиётини бошлаганлар жуда тез кунларда бунинг нафақат фойдали, балки ёқимли эканлигини ҳам сезиб қолади. Ўзида сезилаётган қаътиятлик куч ва ҳар қандай масалани қуролланган ҳолда кутиб олиш, амалиётни бажараётган одамни шундай руҳлантириб юборадики, бу навбатдаги машқлар учун ажратилган вақт қачон келар экан деб сабрсизлик билан кутиб яшайди. Охир оқибатда барча бешта маросимий ҳаракатларни тўла ҳажмда бажариш учун ўн беш –йигирма минут талаб қилинади. Яхши шуғулланаётган одам учун эса уларнинг барчасини атиги саккиз-ўн минутда бажарилади. Агар сизнинг кунингиз ишлар билан жуда банд қилиб қўйган бўлса, ва сиз бу вақтни ҳам ажратишга имконият топа олмасангиз у ҳолда сиз бир неча минут олдин уйғон ва сал кейинроқ ухласангиз ҳам бўлади. Бу билан деярли хеч нима ўзгармайди ва ажратилган бир неча дақиқа вақтингиз хеч нима ҳол қилмайди... -Мен сизга гапириб берган бешта маросимий ҳаракатлар саломатликни жуда тез тиклашга ва организмнинг умумий ҳолатини кўтаришга бағишланган. Энди ўзингни ташқи кўринишингизни ўзгартириш бўлса, бир неча факторларга боғлиқ. Бунинг умуман мумкин эканлигига шак-шубҳа йўқ, ўйлашимча менинг мисолим буни яққол тасдиқлаб турибди. Ахир, мен ҳақиқий ёшимга нисбатан икки баробар ёшроқ кўринаман, тўғрими? Бу албатта ҳақиқат бўлгани учун мен саволга жавоб бермадим. -Ана, -давом қилди полковник,- баъзилар қирқта чол бўлиб кўринади баъзилар бўлса олтмиш ёшда ҳам жуда ёш кўринади. Бу ерда одамнинг психологик ўз ўзини тайёрлаши ва ёш бўлиб қолишга ният қилиши асосий калит факторлар ҳисобланади. Агар сиз ўзингизнинг хронологик ёшингизга қарамасдан ўзингизни ёшман деб сезсангиз сизнинг биологик ёшингиз ҳам сизнинг идрокингизни бундай таъкидлашига мослашиб боради ва атрофдагилар ҳам сизни ёш одам деб қабул қиладилар. “Тикланиш дебочаси” амалиётини бошланган пайтда мен ўз идрокимдан ўзимнинг қариб қартайган кўринишимни бутунлай йўқотишга ҳаракат қилдим. Бунинг ўрнига мен энг кучга тўлган пайтдаги ўзимнинг джентелмен имиджини яратдим. Шундан кейин мен бу истагимнинг ментал формасини ўзининг ёш ва кучли бўлишга қаътий қарор..79 охир) қилган энергетик мазмун билан тўлдирдим. Қилинган ният ироданинг куч аспектни ишлашга мажбур қилди. Натижа бўлса, мана у сизнинг олдингизда. -Жуда кўпчилик учун ўз идрокининг бундай трансфармацияси жуда мураккаб масала бўлиб чиқади, чунки аксарият одамлар учун ўрнатилган ментал қарашларнинг занжиридан чиқиб кетиш жуда қийиндир. Ишонасизми, инсониятнинг жуда кўпчилиги ҳаттоки реал ўлим олдида ҳам буни қилаолмайдилар. Уларнинг бундай ниятининг яратилишига энергияси етмайди. Улар одам танасининг қариб, қартайиб ўлимга махкум этилишига программалаштирилганлигига ўрнатилган ва қаътий ишонч хосил қилганлар. “Тикланиш дебочаси” амалиёти уларга зарур энергияни беради. Ўзлари учун кутилмаганда улар ўзини янада ва янада қувватланиб сеза бошлайдилар ва қайта тикланиш мумкинлигига ишониб бошлайдилар. Кейин бўлса бу ўзлаштирилган техникани иши. Уларнинг ҳаётга қарашлари тубдан ўзгара бошлайди, бир неча вақт ўтгач атрофидагилар ҳам ундаги ўзгаришларни ҳам сеза бошлайдилар. Қачонки бундай одам: “о сэр сиз жуда ёш кўринасиз” ёки “ҳоним сиз янаям очилибсиз” деганини эшитганда ўзини ўзгартириш йўлидаги охирги тўсиқлар ўз ўзидан тўкилиб хокка айланади, ният ечилмайдиган бўлиб қолади ва дунёдаги одамлар ичида унинг иродасига тенг келадигани бўлмайди. -Шу ҳаммасими,- қизиқиб сўрадим мен. -Йўқ бу ҳаммаси эмас, -менинг саволимга сирли табассум билан жавоб берди полковник. – Мен ахир фақат иккита қўшимча факторлар тўғрисида эслатма бердим. Ҳақиқатда эса учтадир. -А-а-а, - эсладим мен сиз хали менга олтинчи маросимий ҳаракат тўғрисида хали гапириб берганингиз йўқ-ку! Энг бошланишида, хотирам панд бермаётган бўлса сиз у тўғрисида эслатиб ўтгандингиз, шундай эмасми? -Жуда тўғри! Айнан олтинчи маросимий ҳаракат ким ўз кўринишини ўзгартиришга ва ёшига нисбатан анча ёш кўринишга ният қилганлар учун энг зарур фактор хисобланади. Бу машқ ҳинд йогаси “уддмана- бандха” номи билан машхурдир. Мен албатта у тўғрисида гапириб бераман, лекин хозир эмас. Download 429 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling