Подагра маърузасининг матни


Download 59 Kb.
bet1/3
Sana30.04.2023
Hajmi59 Kb.
#1405764
  1   2   3
Bog'liq
2.Podagra


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
ФАКУЛЬТЕТ ВА ГОСПИТАЛ ТЕРАПИЯ, ШАРҚ ТАБОБАТИ ВА ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ФАКУЛЬТЕТИНИНГ ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР КАФЕДРАСИ


ДАВОЛАШ ФАКУЛЬТЕТИ 5 КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН


ПОДАГРА


МАЪРУЗАСИНИНГ МАТНИ


Тошкент -2006
Госпитал терапия фанидан маъруза матни Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар бўйича марказий услубий ҳайъатининг йиғилишида кўриб чиқилди ва тасдқланди (баённома №_____ «_____»_________________ 2006 й.)


Ички касалликлар бўйича
МУХ раиси, профессор Каримов М.Ш.


Маъруза мақсади: Подагра тушунчаси, этиологияси ва патогенези. Таснифи, клиник кўриниши, даволаш усуллари ва профилактика принциплари.
Тарбиявий мақсадлари: Материални кенг ёритиб бериш йўли билан талабаларни шу муаммога қизиқтириш. Шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. Адабиётлар билан мустақил ишлашга қизиқиш уйғотиш.
Маъруза вазифалари: Ўрганилаётган муаммонинг этиология, патогенез, клиникаси ва касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнинг замонавий усулларининг долзарблигини хозирги замон миқёсида асослаб бериш.
Муаммонинг долзарблиги: Сўнги йилларда ички касалликлар фанида подагра касаллигининг ортиши, кечишининг ўзига хослиги ва диагностика қийинлиги мазкур патологияни алохида ўринга қўяди.


МАЪРУЗА РЕЖАСИ


Маърузанинг мақсад ва вазифалари -5 мин


Этиологияси ва патогенезини ёритиш -15 мин
Классификацияси ва клиникаси -25 мин
Танаффус -5 мин
Бемор намойиш қилиш -10 мин
Лаборатор-инструментал диагностика -10 мин
Таққосий диагностика -5 мин

Даволаш ва профилактика -15 мин


Хулоса. Саволларга жавоб -5 мин

ПОДАГРА


Подагра – сурункали касаллик бўлиб, қонда сийдик кислотасининг ва тўқималарда сийдик кислотасининг натрий тузи кристалларининг (уратларни) йиғилиши билан характерланиб, клиникасида эса қайталанувчи ўткир артрит ва подагра думбоқлари кўринишида боради. Бу касаллик жуда қадим замонлардан бери маълум бўлиб, касалликни биринчи бўлиб, ва тўлиқ равишда 1685 йилда Сиценхам ўзининг “подагра троктатларида” ёзган.


Подагра кўп тарқалган касаллик бўлиб, эпидемиологик маълумотларга кўра Европа ва США да катта ёшдаги ахолининг 2% касалланади. Бу касаллик асосан эркакларда учрайди. Подаграни биринчи хужуми ҳамма ёшда учраши мумкин, аммо кўпинча 40 ёшдан кейин бўлади.
Соғлом кишиларда сийдик кислотасининг ҳосил бўлиши ва унинг киши танасидан чиқарилиши мувазанатда бўлади. Сийдик кислотасининг қон зардобида кўпайишининг (гиперурекемия) 3 хил сабабларга кўра бўлиши мумкин:

  1. метоболик сабабларга кўра- яъни сийдик кислотасининг кўп миқдорда хосил бўлиши.

  2. буйрак билан боғлиқ бўлган сабабларга кўра- яъни сийдик кислотасининг буйрак орқали чиқарилишнинг сусайиши натижасида .

  3. аралаш сабабларга кўра-яъни сийдик кислотасининг танада кўп синтез қилиниши ва унинг буйраклар орқали оз чиқарилиши натижасида бўлиши мумкин.

Касалликнинг этиологиясига кўра бирламчи ва иккиламчи подаграга ажратилади. Кўп муаллифларнинг фикрича подагра гўшт ва унинг махсулотларининг, спиртли ичимликларни ва дуккакли ўсимликларнинг донларини кунда истемол қилувчиларда учрайди.
Гиперурикемияни келтирувчи хавф омили ҳолатларига гипертензия, гиперглицередемия, стресс ситуациялар, дегидратация ва бошқалар киради.
Касалликнинг асосий сабаби сийдик кислотасининг ҳосил қилишда иштирок этувчи ферментларнинг (глюкоза 6-фосфатаза, гипоксантинфосфор базил трансфераза ва бошқалар) туғма ёки ортирилган етишмовчилиги натижасида унинг кучайишига ва доимий гиперурикемияга олиб келишидир.
Иккиламчи подагра-пуринларни кўп миқдорда парчаланиши натижасида гиперурикемия пайдо бўлишига олиб келади. Иккиламчи гиперурикемия- буйрак етишмовчилигида, юрак етишмовчилигида, баъзи бир қон касалликларида- эссенциал сарамас (полицитемия) сурункали миеломия, гемолитик кам қонлик касалликларида, В12 етишмовчилиги камқонлигида, миелом касаллигида, псориаз касаллигида ҳамда баъзи бир модда алмашинув, эндокрин касалликларида, дорилар (салицилатлар, диуретиклар, цитостатик препаратлар, кортикостероидлар) натижасида пайдо бўлади.
Подагранинг белгилари хар турли бўлиб, у касалликнинг босқичларига ва касаллик кечиш вариантларига боғлиқ бўлади. Касалликнинг яширин даври бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади ва хар хил белгилар билан ўтади.
Подаграда ўткир артритнинг келиб чиқиши асосида синовиал суюқлигидаги урат кристалларининг чўкмага тушиши ва унинг нейтрофил оқ қон таначалари томонидан фагоцитозга учрашидан пайдо бўлади. Сўнгра фагоцитоз қилган нейтрофиллар парчаланиши натижасида кўп миқдорда лизасом ферментлар ажралиб чиқади. Ажралиб чиққан лизасома ферментлар бўғим синовиал пардасини ва бўғим атрофидаги тўқималардаги кучли яллиғланишини артритга олиб келади. Артрит ҳуружи 2 кундан 2 хафтагача, кўпинча 5-10 кун давом этади. Подагра артрити хуружи дастлабки вақтларда бўғим устида аниқ бўлмаган оғнриқ сезилади, харорат кўтарилади, эт увишади, уйқусизлик ва кўнгил айнаши сезилади. Подагранинг ўткир хуружи тўсатдан, кўпинча кечаси, оёқнинг бош бармоғи бўғимида шиш, терисининг аниқ қизариши кузатилади. 5-6 кундан сўнг бўғимда яллиғланиш қайтади. Кўп беморларда 5-10 кундан сўнг бутунлай яллиғланиш йўқолади.
Ўткир подагра артритни биринчи хуружидан артритгача бўлган давр 2-3 ойдан тортиб то 10 йилгача давом этиши мумкин. Сурункали подагранинг дастлабки вақтларида битта бўғим, сўнгра бошқа бўғимларининг шикастланиши қўшилади. Шикастланган бўғимларнинг ҳаракати чекланади. Баъзи холларда суякнинг лизиси натижасида бўғимнинг дағал деформацияси кўрилади. Сурункали подагра артритга хос узгаришлардан бири симметрик булмаган бугимларни шикастланишидир. Подагранинг иккинчи асосий белгиларидан бири тери остида уларни йиғилишидан ҳосил бўлувчи қаттиқ, чегараланган тери сатхидан кўтарилган тугунчалар ёки тофуслар ҳисобланади. Тофуслар биринчи хуруждан сўнг ўртача 6 йил давомида, баъзан эртароқ 2-3 йил давомида пайдо бўлади. Унинг ўлчамлари тўноғич бошидан то катта бўлмаган олмадек бўлиши мумкин. Тофуслар беморнинг қулоқ супрасида, кўпинча тирсак, тизза, товон, бармоқ бўғимлари атрофларида жойлашган бўлади. Баъзан периферик тофуслар ёрилиб, ундан қуйуқ оқ масса ажралиб чиқади. У тиш пастасига ўхшаш бўлади. Подаграда буйракнинг патологиясида кўп учрайди ва касаллик кечишига таъсир кўрсатади ҳамда узоқ вақт актив метоболик даволашга тўсқинлик қилади.
Подаграда буйрак шикастланаши (нефропатия) –йиғма тушунча бўлиб, шу касалликда учрайдиган буйрак патологиясини ўз ичига олади: уларга буйрак парехимасида тофусларнинг пайдо бўлиши, урат тошларининг ҳосил бўлиши, интерстициал нефрит, буйрак гломерулаларининг склерози ва буйрак томирлари склерози натижасида келиб чиқувчи нефросклероз касалликлари киради. Подаграда 50% беморларда буйрак каналчаларида тофуслар 10-25% беморларнинг сийдик йўлларида урат тошлари учрайди. Подагра кўпинча бошқа бўғим касалликлари билан қўшилган ҳолда учрайди. Ревматоид артрит билан 6%, Бехтерев касаллиги билан 4,4%, ДОА билан 26% бирга учрайди. Лаборатория текширувларидан асосий гиперурикемия ёки уратларни сийдик билан ажралишининг камайишини аниқлаш катта ахамиятга эга.
Касалликнинг дастлабки вақтларида бўғимларининг рентгенографиясида ўзгариш кузатилмайди. Бўғимларнинг уратлардан сурункали шикастланиши натижасида рентгенограммада суяк тоғай структурасининг бузилиши белгилари яъни тоғайнинг емирилиши натижасида бўғим тирқишининг торайиши, суяк тўқимасининг эпифизда думалоқ аниқ чегараланган етишмовчиликлар (прабойниклар), суякнинг субхондрал қисмида тофусларнинг пайдо бўлишида келиб чиқади. Суякдаги тофусларни бўғим бўшлиғига ёрилиб чиқишидан, бўғим юзаларида чақалар пайдо бўлади. Бир вақтнинг ўзида бўғим атрофидаги тўқималарнинг яллиғланиши натижасида зичлашганлиги кўрилади. Иккиламчи остеоартроз қўшилган юқоридаги белгиларга хар хил даражада ривожланган чекка остеофитози бўлади.
Сурункали подагра артритида бўғимлардаги рентгенологик ўзгаришни бир неча боқичга бўлинади.
1-босқич. Суякнинг субхондрал ва чуқур қисмида зардобли (киста), баъзан юмшоқ тўқималарнинг зичланишуви кўрилади.
2-босқич. Бўғим атрофида катта зардобли шиш ва бўғим юзаси майда чақалар, бўғим атрофидаги тўқималарни доимий зичлануви, баъзан кальцификатлар кўрилади.
3-босқич. Бўғимнинг 1/3 қисми юзасидан кўпроқ қисмида катта чақалар: эпифизда остеолиз бўғим атрофидаги юмшоқ тўқималарни анча зичланиши жойлашашиши кузатилади.
Ревматик касалликлар бўйича Римда 1963 йилда ўтказилган халқаро симпозиумда подагранинг қуйидаги диагностик мезонларини ишлаб чиқди:

  1. қон зардобида сийдик кислотасининг ошиши.

  2. тофуслар.

  3. синовиал суюқликда натрий урнатларнинг кристалларини ёки тўқималарида микросомик ёки химик текширишда унинг аниқланиши.

  4. тўсатдан ўткир артрит хуружининг бошланиши унинг 1-2 хафтада тўлиқ клиник ремиссияга ўтиши. Подаграни диагностик фарқлашда ўткир юқумли касалликлардаги артритлардан, ревматоид артридан, ДОАдан, сарамасдан ва бошқа касалликлар билан олиб борилади.


Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling