Поездлар меъёрий оғирлиги ўзгаришининг локомотивлар эксплуатациясига таъсирини тадқИҚот қилиш
-жадвал Тошкент МТУнинг йўналишлари кесимида юк поездларининг меъёрий оғирликлари, т
Download 161.86 Kb.
|
15.03.2022й 1-мақола
- Bu sahifa navigatsiya:
- Айзинбруд C.Я., Кельперис П.И. Эксплуатация локомотивов. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: Транспорт, 1990. – 261 с.
- Некрашевич В.И., Апацев В.И. Управление эксплуатацией локомотивов. Уч. пос.: – М.: РГОТУПС, 2004. – 257 с.
- ОПТИМАЛЬНАЯ ВЕСОВАЯ НОРМА ПОЕЗДОВ. https://studref.com/ 414377/tehnika/optimalnaya_vesovaya_norma_poezdov.
1-жадвал
Тошкент МТУнинг йўналишлари кесимида юк поездларининг меъёрий оғирликлари, т
Юк поездларининг ўртача оғирлиги ва таркибдаги вагонлар сони қуйидаги формулалар бўйича аниқланади: (1) (2)
“Ўзбекситон темир йўллари” АЖнинг Тошкент МТУнинг участкаларига хизмат кўрсатувчи локомотивлар сериялари бўйича (тортув тури электровоз), поезднинг ўртача график оғирлиги ва амалдаги ўртача поезд оғирлиги таҳлил қилинди (2-жадвал). Натижада, тоқ йўналишдаги амалдаги ўртача поезд оғирлиги меъёрий ўртача поезд оғирлигидан қисман 50% бажарилганлигини кўриши мумкин [1]. Юқоридаги поезд турларидан захиравий поезд таъсири катта, чунки, захиравий поезд сони ошгани билан поезд оғирлиги ошмайди. Тошкент МТУни “N” станцияси мисолида кўрадиган бўлсак, ушбу станцияда тузиладиган поездлар асосан 4 йўналишга, яъни Шимол, Жануб, Ангрен ва Хожикент йўналишларига тақсимланади. Йўналишларга электр тортиш тури қўлланилади. Бу йўналишларда асосан 2ВЛ60К, 3ВЛ80С, Ўзбекистон 1, 2 серияли электровозлар ишлатилади. 2-жадвал 2020-2022-йилларда Тошкент МТУдаги участкаларга хизмат кўрсатувчи локомотивлар сериялари (тортув тури электровоз), поезднинг ўртача график оғирлиги ва амалдаги ўртача поезд оғирлиги кўрсаткичлари таҳлили
Юк поездининг таркиб оғирлиги (3) формула орқали ҳисобланади. Бунда локомотивнинг тортиш кучидан тўлиқ фойдаланиш, поезднинг ҳисобий тезлиги ва берилган ҳисобий нишабликни инобатга олган ҳолда қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади [8]: (3)
Локомотив ҳаракатига кўрсатиладиган асосий қаршилик қуйидаги ифода асосида ҳисобланади (4) бу ерда локомотив ҳаракатининг ҳисобий тезлиги, км/соат. Вагонлар ҳаракатига кўрсатиладиган асосий қаршиликни қуйидаги ифода асосида ҳисобланади (5) бу ерда 4 ўқли вагонлар ўқларидан рельсга тушадиган юклама. 4-жадвал Ўрганилаётган участкага хизмат кўрсатувчи поезд локомотивларининг характеристикаси ва йўл нишаблиги бўйича ҳисоб натижалари
Ҳар бир йўналишда ҳаракатланиш жадвали поездларининг оғирлигини маълум бир меъёрини белгилашига қарамасдан, амалдаги оғирлик меъёрдан жуда кенг диапазонда четга чиқади. Ҳисобий оғирлик стандартлари асосан тортув таркибни кучи ва участка ёки йўналишдаги йўл профилига асосланган ҳолда ўрнатилади. Шунингдек, таркиб станция қабул қилиш ва жўнатиш йўлларининг фойдали йўл узунлиги нисбатан белгиланади. Бундан ташқари вагон оқимнинг бир меъёрда бўлмаганилигидан баъзи композициялар белгиланган меъёрдан камроқ бўлган оғирликда тузилади, бошқалари максимал даражада бўлади. Биринчи ҳолда поездлар тўлиқ бўлмаган таркибли, иккинчисида эса тўлиқ таркибли ҳисобланади. Юк поездининг график оғирлигидан ошиқ бўлган шароитда йўналишга қўшимча локомотив жалб қилинади. Бу вазиятда тортув воситасидан ортиқча фойдаланилган ҳисобланилади. Аксинча, юк поездларининг график оғирлиги меъёрдан пастроқ бўлса, тортиш воситаларининг имкониятидан кўп ҳолларда тўлиқ фойдаланилмайди [3]. Шимолий, Жанубий, Хўжакент ва Ангрен йўналиш поездларининг меъёрий оғирлигини 1000-5500 т ва ундан кўп миқдорда тузиш мумкин. 2020-2021-йилларда Тошкент МТУдан амалдаги поезд оғирлиги шимолга 1000-3500 т, Жанубга 2000-3500 т, Хўжакентга 1500-3000 т ва Ангренга 2000-3500 т оралиғида тузилган бўлиб, бу йўналишдаги поездларнинг ўртача оғирлиги шимолга 2000 т ва ундан ортиқ, Жанубга 2500 т ва ундан ортиқ, Хўжакентга 1500 т ва ундан ортиқ ва Ангрен 2500 т ва ундан ортиқ қилиб белгилаш имконини беради. Юқоридаги таҳлиллардан шуни кўриш мумкинки, участкадаги поезд оғирлиги меъёрларини оқилона белгилаш локомотивлардан фойдаланиш кўрсаткичига катта таъсир кўрсатади ҳамда участкадаги юқорида таъкидланган меъёрларни ҳисобга олган ҳолда меъёрий оғирликни бегилаш муҳим омиллардан бири ҳисобланади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 29 августдаги №1040-11-сонли буйруғи. Айзинбруд C.Я., Кельперис П.И. Эксплуатация локомотивов. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: Транспорт, 1990. – 261 с.Бегагоин Э.И., Ветлугина О.И. Эксплуатация локомотивов: метод. рекомендации // Екатеринбург: Изд-во УрГУПС, 2012. – 33 с.Машарипов М.Н. Поезд локомотивлари эксплуатацияси транспорт жараёнларининг инновацион технологиялари, УДК: 629.44+656.223. Некрашевич В.И., Апацев В.И. Управление эксплуатацией локомотивов. Уч. пос.: – М.: РГОТУПС, 2004. – 257 с.О развитии тяжеловесного движения. Статья РЖД партнер [Электронный ресурс]. Режим доступа: http://souzovs.com/.ОПТИМАЛЬНАЯ ВЕСОВАЯ НОРМА ПОЕЗДОВ. https://studref.com/ 414377/tehnika/optimalnaya_vesovaya_norma_poezdov.Расулов М.Х. Поездлар ҳаракати ва ишини бошқариш. Ўқув қўлланма. Т.: 2018 – 168 б. Суюнбаев Ш.М., Машарипов М.Н. Юк локомотивларининг фойдаланиш паркини темир йўл участкаси ишини суткалик моделлаштириш асосида аниқлаш // Ташкентский институт инженеров железнодорожного транспорта (ТашИИТ), 2019Тихонов К.К. Выбора весовых норм грузовых поездов. М.: Транспорт, 1970 г. Хуанган Н., Кенжекеева А.Р., МашариповМ.Н., Саъдуллаев Б.А. Анализ времени ожидания локомотивов грузовых поездов в пункте оборота // Труды международной научно-практической конференции «Интеграция науки, образования и производства – основа реализаций Плана нациии» (Сагиновские чтения №11). – 2019. – Часть 1. –С. 397-399.Download 161.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling