1-расм. Этан молекуласининг модели - 3-расм. Бутан молекуласининг конфигурациялари
- 4-расм. Этан молекуласидаги метил группаларининг ўзаро таъсир этувчи куч энергияси билан бурилиш бурчаги орасидаги боғланиш
- Этан молекуласидаги бир метил группа 360 градусга айлантирилса, ўзаро таъсир куч энергияси уч максимал ва уч минимал қийматга эга бўлиши мумкин. Энергиянинг максимум ва минимум холати орасидаги фарқ энергетик ёки потенцил тўсиқ дейилади, яъни оддий ҳароратда этаннинг жуда оз молекуласигина эркин айлана олади.
- Макромолекула қайишқоқлигини миқдорий характерлаш учун сегмент тушунчаси киритилади. Макромолекулада бир звенонинг тебраниш кенглиги (амплитудаси) 10 градус деб фараз қилинса, у ҳолда иккинчи звено биринчига нисбатан 20, учинчиси эса 30 амплитуда билан тебранади. Звенолар сони ошиши билан улар орасидаги боғланиш йўқолади ва ниҳоят, 36- звено биринчи звенога нисбатан эркин айлана олади.
- Демак бўғинлар бутунлигича эркин айланиши ўрнига макромолекуланинг қандайдир бир қисми (сегменти) эркин айлана олади. Сегмент қанча қисқа бўлса полимер шунча эгилувчан (қайишқоқ) бўлади.
- Чизиқсимон полиуглеводородларнинг макромолекулалари энг катта қайишқоқликка эга, чунки СH3-, CH2- гурухларда ўзаро таъсир кучи камлигидан потенциал тўсиқ унча катта бўлмайди.
- Таркибида функционал гурухлар, галогенлар сақлаган ва тўрсимон полимерларда потенциал тўсиқ катта бўлади ва қайишқоқлик камаяди, натижада полимер қаттиқлашади.
- Вант-Гофф классик қонунига биноан суюлтирилган идеал эритманинг осмотик босими қуйидагича тенглама билан ифодаланади:
- π = сRT/M
- бунда π – осмотик босим; с – концентрация; М – эриган модданинг молекуляр массаси; R – газ доимийлиги; T – абсолют температура.
- Полимер эритмалари учун Вант-Гофф қонуни бу кўринишда қўлланила олмайди. Чунки полимер эритмалари учун осмотик босим Вант-Гофф тенгламаси бўйича талаб қилингандан юқори бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |