Полимерлар кимёси ва физикаси институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsс
-схема. Хитин ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
60053e918335b
1-схема. Хитин ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси
1-схемада қуйидаги тартибда хитин ишлаб чиқаришнинг технологик линияси келтирилди: хитинни механик қўшимчалардан тозалаш жараёни амалга оширилади. Саралаб олинган ғумбак, керакли массада тортилади. 1. Bombyx mori Ипак қурти ғумбагини механик тозалаш; 2. Ғумбакни ўлчаш; 3. NaOH эритмасини тайёрлаш; 4. Хитинни депротеинлаш 5. Фильтрлаш 6. Оксил гидролизати 7. Центрифугалаш 8. Сув бункери 9. Қуритиш ускунаси 10. Маркалаш (УМО-1) 11. Органоминерал ўғит тайёрлаш 18 Керакли массадаги ипак курти ғумбаги аралаштиргич ва қиздириш системасига эга бўлган реакторга жойлаштирилади ва системага 1:10 нисбатда сув зарурий ҳажмда, насослар ёрдамида йўналтирилади ва 7% NaOH эритмаси ёрдамида депротеинлаш жараёнини амалга ошириш учун керакли массадаги NaOH қўшилади. Депротеинлаш реакцияси уч соат вақт интервалида 70-75 0 С температурада амалга оширилади. Олинган реакция маҳсулоти фильтрлаш ва центрифугалаш босқичига йўналтирилади ва нейтрал муҳит ҳосил бўлгунча сувли муҳитда ювилади. Олинган маҳсулот Хитин 45-60 0 С ҳароратда қуритиш ускунасида қуритилади. Сўнг маҳсулот хитозан олиш жараёнига йўналтирилади. Олинган хитиндан хитозан олиш жараёни узвий жараён ҳисобланиб, ишлаб чиқариш линиясидаги жиҳозлар хитинни концентрланган натрий ишқори эритмасида деацетиллашга асосланган. Хитозанни саноат миқиёсида ишлаб чиқаришнинг жиҳозлар (аппаратлар) бўйича схемаси қуйида келтирилган технологик схемада ифодаланди (2-схема). 2-схема. Хитозан ишлаб чиқаришнинг технологик схемаси 2-схемада қуйидаги тартибда хитиндан деацетиллаш реакцияси ёрдамида хитозан олишнинг технологик линияси келтирилган. керакли хитин массадаги хитин аралаштиргич ва қиздириш системасига эга бўлган реакторга жойлаштирилади ва системага 1:10 нисбатида сув зарурий ҳажмда, насослар ёрдамида йўналтирилади ва 50% NaOH эритмаси ёрдамида деацетиллаш жараёнини амалга ошириш учун керакли массадаги NaOH қўшилади. Деацетиллаш реакцияси 3 соат давомида, 100-120 0 С ҳарорат таъсирида амалга оширилади. Олинган реакция махсулоти фильтрлаш ва центрифугалаш босқичига йўналтирилади ва нейтрал муҳит ҳосил бўлгунча сувли муҳитда ювиш жараёни амалга оширилади. Олинган маҳсулот хитозан 1. NaOH эритмасини тайёрлаш 2. Тарозида ўлчаш 3. Хитинни ўлчаш 4. Хитинни деацетиллаш 5. Фильтрлаш 6. Ишқор эритмасини йиғиш 7. Центрифигалаш 8. Сув бункери 9. Қуритиш 10. Тайёр маҳсулот (УМО-1) Маркалаш 11. Органоминерал ўғит 19 45-60 0 С ҳароратда қуритиш ускунасида қуритилади. Сўнг маҳсулот қадоқланади. Шундай қилиб, маҳаллий хом ашё асосида экологик хавфсиз, биологик фаол, кам токсик бўлган, импорт ўрнини босувчи “УЗХИТАН” препаратини олиш технологияси яратилди. Ипак саноати чиқиндиси ипак қурти ғумбагидан олинган хитозан асосида УЗХИТАН препаратини тайёрлаш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олади (3-схема). Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling