5
КИРИШ (фалсафа доктори (
PhD)
диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда
турли
хил соҳаларда кенг қўлланиладиган хитин ва хитозан биополимерлари ҳамда
уларнинг ҳосилаларини синтез қилишга қаратилган тадқиқотлар алоҳида
ўрин эгаллайди. Бундай полимер бирикмалар асосида юқори самарадорликка,
ўзига хос ноёб хоссаларга эга бўлган биологик фаол экологик хавфсиз
препаратлар яратиш имконияти мавжуд бўлиб, ушбу препаратлар тиббиёт,
қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва бошқа соҳаларда
комплекс восита
сифатида қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади.
Бугунги кунда жаҳонда ҳар хил хом ашё асосида хитин, хитозан олиш ва
ишлаб чиқариш технологиясини яратишга бағишланган илмий тадқиқотлар
олиб борилмоқда. Бу борада қўлланиладиган хом ашё турига боғлиқ равишда
илмий асосланган ёндашувларни қўллаган ҳолда хитин ва хитозан олишнинг
оптимал усулларини топиш, мукаммалаштирилган устувор технологияларни
ишлаб чиқиш, экологик хавфсиз,
энергия тежамкор, юқори самарадорликка
эга, меҳнат ва сув сарфини кам талаб қиладиган истиқболли
технологиялар
яратиш зарур.
Республикамизда маҳаллий хом ашёдан олинган хитозан ва унинг
ҳосилалари асосида импорт ўрнини босувчи экологик
хавфсиз препаратлар
яратиш ва амалиётга тадбиқ қилиш бўйича илмий ва амалий натижаларга
эришилмоқда. Жумладан, ипак қурти ғумбаги чиқиндисидан олинган хитозан
ва унинг ҳосилалари (карбоксиметил -, сульфат -, аскорбат -) асосида турли
хил қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришда қўлланиладиган биологик
фаол маҳсулотлар олишда муҳим натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида
1
«...маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори
қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш...» бўйича вазифалари
белгилаб берилган. Бу борада маҳаллий хом ашё –
ипак саноати
чиқиндисидан экологик хавфсиз, энергия ва
ресурстежамкор усуллардан
фойдаланиб, импорт ўрнини босувчи хитин ва хитозан олиш технологиясини
ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга йўналтирилган илмий – амалий тадқиқотлар
муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш ҳаракатлар
стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3246-сон
“Кимё
саноати
ташкилотларининг
экспорт-импорт
фаолиятини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 12
августдаги
ПҚ-4805-сон “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини
ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» фармони.
6
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: